Sh 29/02/1/1713-сонли Гаровга қўйилаётган мол-мулкни суғурталаш


суғурта пули, суғурта мукофоти ва уни тўлаш тартиби


Download 290.5 Kb.
bet5/11
Sana01.03.2023
Hajmi290.5 Kb.
#1240296
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Гаров мулк шартномаси 4 томонлама

суғурта пули, суғурта мукофоти ва уни тўлаш тартиби

  1. Мазкур Шартнома бўйича суғурта пули 568 700 000,0 (беш юз олтмиш саккиз миллион етти юз минг) сўм хисобида хиссобланади.

  2. Мазкур Шартнома бўйича суғурта мукофоти 4 265 300 (турт миллион икки юз олтмиш беш минг уч юз) сумни ташкил қилади.

  3. Умумий суғурта мукофоти тарафлар мазкур Шартномани имзолаганидан сўнг 20 (йигирма) банк иш куни ичида бир вақтнинг ўзида тўлиқ тўланади.

  4. Суғурта мукофоти тўланган кун деб, пул маблағлари Суғурталовчининг ҳисоб рақамига тушган кун ҳисобланади.

  5. Суғурталовчи шартсиз франшиза миқдорида суғурта товонини тўлашдан озод этилади. Мазкур Шартнома бўйича шартсиз франшиза ҳар бир суғурта ҳодисаси бўйича суғурта пулининг 0% ни ташкил этади.

  6. Ушбу шартнома бўйича барча ўзаро ҳисоб-китоблар __________________да амалга оширилади.


  • шартноманинг кучга кириши ва амал қилиш муддати

    1. Ушбу шартнома уни томонлар имзолаган пайтдан бошлаб кучга киради ва «20» июль 2027 йилгача амал қилади.

    6.2. Суғурталовчининг суғурта товонини тўлаб бериш мажбурияти Суғурта қилдирувчи мазкур Шартноманинг 5.4-бандига мувофиқ суғурта мукофоти тўлаган кундан бошланади ва Суғурта полисида кўрсатилган муддат тугагунча, ўз кучида бўлади.
    6.3. Суғурта мукофоти ўз вақтида тўланмаган бўлса, Суғурталовчининг мазкур Шартнома бўйича мажбуриятлари Суғурталовчи ҳисоб рақамига суғурта мукофоти тушган пайтдан вужудга келади ва ҳақиқатдан тўланган суғурта даври давомида амал қилади. Агар бирор бир тўлов муддати ўтиб кетган даврда суғурта ҳодисаси вужудга келса, Суғурталовчи суғура товонини тўлашдан озод этилади.
    6.4. Суғурта тўлови белгиланган муддатдан 30 (ўттиз) календарь кунидан ортиқ муддатга кечиктирилса, мазкур суғурта Шартномаси ижро этилмагани учун бекор қилиниши мумкин.
    6.5. Суғурта полиси суғурта мукофоти Суғурталовчининг ҳисоб рақамига келиб тушгандан сўнг 3 (уч) банк куни ичида Суғурта қилдирувчига берилади. Суғурта полиси йўқотилган тақдирда Суғурталовчи суғурта қилдирувчининг ёзма аризаси асосида дубликат беради.
    6.6. Гаров шартномаси муддати узайтирилган тақдирда мазкур Шартнома амал қилиш муддати қўшимча келишув тузиш ва тегишли суғурта мукофотини тўлаш йўли билан узайтирилиши мумкин.


    1. Download 290.5 Kb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
  • 1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




    Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
    ma'muriyatiga murojaat qiling