Sh 29/02/1/1713-сонли Гаровга қўйилаётган мол-мулкни суғурталаш


суғурта товонинг миқдори ва тўлаш тартиби


Download 290.5 Kb.
bet8/11
Sana01.03.2023
Hajmi290.5 Kb.
#1240296
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Гаров мулк шартномаси 4 томонлама

суғурта товонинг миқдори ва тўлаш тартиби

9.1. Зарар миқдори Суғурталовчи томонидан Суғурталовчи калькуляцияси ва/ёки Суғурталовчи тайинлаган баҳоловчи хулосаси (калькуляцияси) асосида аниқланади.
9.2. Зарар миқдори ва сабаблари тўғрисида низо чиқса, Тарафларнинг ҳар бири мустақил экспертизани ўтказишни талаб қилишга ҳақли, бунда экспертиза уни ўтказишни талаб қилган тараф ҳисобига ўтказилади.
9.3. Мулк нобуд бўлиши (йўқотилиши) ва шикастланишида зарарни қоплаш тартиби:
9.3.1. Агар мулк тўла қийматига суғурталанмаган бўлса, ёки суғурта ҳодисаси вужудга келган пайтда суғурта Шартномаси билан белгиланган суғурта пули шикастланган мулкнинг ҳақиқий қийматидан кам бўлса, суғурта товони суғурта пулининг мулкнинг ҳақиқий қийматига нисбатан мутаносиб равишда камайтирилади.
9.3.2. Мулк тўлиқ нобуд бўлса (йўқотилса), суғурта товони шикастланган мулкнинг суғурта Шартномаси тузилган кунда аниқланган ҳақиқий қиймати миқдорида (эскиришини инобатга олган ҳолда), аммо суғурта пулидан ошмаган миқдорда тўланади.
Суғурта пулига тенг миқдорда суғурта товони тўлангандан сўнг, шикастланган мулк ёки унинг қолдиқларига нисбатан эгалик ҳуқуқи Суғурталовчига ўтади.
9.3.3. Суғурталанган мулкка тикланиши мумкин бўлган шикастлар келтирилган бўлса, Суғурталовчи эскириш даражасини инобатга олган ҳолда тиклаш харажатлари миқдорида, аммо суғурта пулидан ошмаган миқдорда суғурта товонини тўлайди.
9.3.4. Тиклаш харажатлари деб, суғурталанган мулкни у суғурта ҳодисаси вужудга келишидан аввалги иш ҳолатига келтириш, шу жумладан демонтаж ва монтаж бўйича харажатлар тушунилади. Тиклаш харажатлари миқдори Суғурталовчи ёки Суғурталовчи билан келишган ҳолда тегишли ваколатли ташкилот томонидан амалга оширилган шикастланган мулкка келтирилган зарарни баҳолаш (ҳисоблаш, тиклаш таъмири қиймати калькуляцияси) асосида аниқланади.
9.3.5. Суғурта товони, мазкур Шартноманинг барча шартлари бажарилиши ва уларга риоя қилиниши шарти билан фақат қоплаш лимити доирасида тўланади.
9.3.6. Қулфни бузиб кириш билан мулк ўғирланган бўлса, Суғурта қилдирувчи (Наф олувчи) ўғирлик факти аниқланган кундан 3 ой ўтгандан сўнг, ўғирланган мулкка нисбатан ҳуқуқларидан Суғурталовчи фойдасига воз кечиб, мулк учун суғурта товонининг тўлиқ миқдорини олиши мумкин.
9.3.7. Суғурта шартномаси тузилганидан сўнг мулкни эҳтимолли ўзгартириш, яхшилаш ва / ёки такомиллаштириш билан боғлиқ харажатлар қопланмайди.
9.4. Суғурта товони тўланишида ҳар бир тўланишида, Суғурталовчининг жавобгарлиги ҳажми тўланган суғурта товони миқдорига камаяди.
9.5. Суғурталовчи қуйидаги вазиятларда суғурта товонини тўлашни кечиктириши мумкин:

  • Суғурта қилдирувчи (Наф олувчи)да суғурта ҳодисаси оқибатида йўқотилган мулкка нисбатан мулкий манфаати мавжудлигида асосланган шубҳаси бўлса. Зарур исбот-далиллар тақдим этилмагунча суғурта товони тўланмайди;

  • Тегишли ички ишлар органлари томонидан Суғурта қилдирувчига (Наф олувчига) ёки унинг вакилларига нисбатан жиноий иш қўзғатилган бўлса ва зарар етказилишига олиб келган вазиятлар тергов қилинаётган бўлса. Суғурта товони тергов охиригача тўланмайди.

9.6. Суғурта қилдирувчи суғурта ҳодисаси сабаблари ва вазиятлари ҳақида ёлғон маълумотларни тақдим этса ва Суғурталовчи вужудга келган ҳодисанинг ҳақиқий вазиятларини аниқлаш имкониятини йўқотса, Суғурталовчи суғурта товонини тўлашга рад жавобини беришга ҳақли.


  1. Download 290.5 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling