Sh 29/02/1/1713-сонли Гаровга қўйилаётган мол-мулкни суғурталаш


томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари


Download 290.5 Kb.
bet6/11
Sana01.03.2023
Hajmi290.5 Kb.
#1240296
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
Гаров мулк шартномаси 4 томонлама

томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

  1. Суғурта қилдирувчи / Наф олувчи ҳуқуқлари:

а) Суғурталовчи билан келишиб, ушбу шартноманинг шартларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш;
в) Суғурталовчидан суғурта масалалари юзасидан маслаҳатлар олиш;
г) Суғурта полиси йўқолган тақдирда унинг дубликатини олиш.

    1. Суғурта қилдиручининг мажбуриятлари:

а) суғурта мукофотларини ушбу шартномада белгиланган тартиб ва муддатда тўлаш;
б) мазкур шартномани тузиш вақтида Суғурталовчига хатар даражасига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган омилларни аниқлаш учун зарур бўлган ҳақиқий маълумотларни тақдим этиш;
в) ушбу шартнома амал қилиш вақтида таърифланган мулкда сезиларли ўзгаришлар, унинг жойлашган жойи, хатар даражаси ва суғурта ҳодисаси вужудга келиши эҳтимолини ошириши мумкин вазиятлар ҳақида Суғурталовчига хабар бериш;
г) суғурта ҳодисаси вужудга келиши эҳтимолини бартараф қилиш учун унга боғлиқ бўлган барча зарур чораларни кўриш;
д) хавфсизлик техникаси ва ёнғинга қарши қоидаларга қатъий риоя қилиш, суғурталанган объектлардан фойдаланиш ва уларни сақлаш қоидаларига риоя қилиш, режали таъмирни бажариш (ёки таъминлаш) ва суғурталанган жиҳознинг тез эскирадиган қисм ва бўғинларини алмаштириш;
е) Суғурталовчига зарарни келтириш учун айбдор шахсдан пул товони олинганлиги (ёки олиниши мумкинлиги) тўғрисида хабар бериш;
ж) регресс талаби ҳуқуқини амалга ошириш ва эътирозни кўриб чиқиш мақсадида Суғурталовчи томонидан талаб этилиши мумкин бўлган барча далолатнома ва тадбирларни Суғурталовчи ҳисобидан бажаришга рози бўлиш;

    1. Суғурталовчи ҳуқуқлари:

а) Суғурта қилдирувчи суғурта мукофотини (босқичма-босқич тўлов вазиятида навбатдаги тўловни) 30 (ўттиз) календарь кунидан ортиқ муддатга кечиктирса, мазкур суғурта Шартномасини бир томонлама бекор қилиш;
б) Суғурта қилдирувчи/Наф олувчи мазкур Шартнома бўйича ўз зиммасига олган мажбуриятларни бажармаса ёки етарли даражада бажармаса суғурта товонини тўлашга рад жавобини бериш;
в) суғурта ҳодисаси вужудга келгани тўғрисида (мазкур Шартноманинг 8.2-бандида кўрсатилган муддатларга мувофиқ) ўз вақтида хабар бермаса, суғурта товонини тўлашга рад жавобини бериш;
г) суғурта ҳодисаси юз бериш эҳтимолини камайтиришга қаратилган олдини олиш чораларини амалга ошириш;
д) суғурта ҳодисаси вужудга келиши хатари даражасини тавсифловчи қўшимча ҳужжатларни талаб қилиш. Мазкур суғурта Шартномаси амал қилиш даврида хатар даражаси ўзгарган тақдирда, суғурта мукофоти миқдори вазиятга қараб кўпайтирилиши ёки камайтирилиши мумкин;
е) Суғурта қилдирувчи ва/ёки Наф олувчи тақдим этган маълумотларни, ҳамда Суғурта қилдирувчи мазкур суғурта Шартномаси шартларини бажаришини текшириш;
ж) хатар даражаси ошишига олиб келувчи вазиятлар вужудга келса, Суғурталовчи мазкур шартнома шартларини ўзгартиришни ёки хатар даражаси ошишига мутаносиб равишда қўшимча суғурта мукофотини тўлашни талаб қилишга ҳақли, улар қўшимча келишув билан расмийлаштирилади
Агар Суғурта қилдирувчи мазкур Шартнома шартларини ўзгартиришга ёки қўшимча суғурта мукофотини тўлашга қарши эътироз билдирса, Суғурталовчи мазкур Шартномани бир томонлама бекор қилишга ҳақли;
з) агар зарар юзага келиши муносабати билан Суғурта қилдирувчига нисбатан тергов ёки суд текшируви тайинланган бўлса, суғурта товонини тўлашни ана шу тергов ёки суд текшируви тугагунга қадар кечиктириш.

    1. Суғурталовчи мажбуриятлари:

а) мазкур Шартномада белгиланган муддатда Суғурта полисини бериш;
б) Суғурта ҳодисаси юз берганлиги тан олингандан ва барча зарур ҳужжатлар олингандан кейин ушбу шартномада келишилган миқдор ҳамда муддатда суғурта товонини тўлаш;
в) мазкур Шартнома амал қилиш даврида суғурталаш масалалари бўйича маслаҳатлар бериш;
г) Суғурта қилдирувчи/Наф олувчидан мазкур Шартнома амал қилиш муддати давомида олинган маълумотларнинг махфийлигини сақлаш, Суғурталовчи Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ давлат органлари ва бошқа ташкилотларга маълумот бериши шарт бўлган вазиятлар бундан истисно.

    1. Суғурта қилдирувчида суғурта мукофотини тўлашга маблағлари бўлмаса, Наф олувчи ўз ихтиёри билан мазкур Шартнома бўйича исталган суғурта тўловини тўлашга ва кейинчалик тўланган миқдорни Суғурта қилдирувчидан ундириб олишга ҳақли.


  1. Download 290.5 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling