Ш. А. Абдуллаева
Ўқитишнинг кўргазмали методлари
Download 1.59 Mb. Pdf ko'rish
|
педагогика Абдуллаева
Ўқитишнинг кўргазмали методлари
Ўқитишнинг кўргазмали методларини қўллаш Я.А.Коменскийнинг “Буюк дидактика” асарида ўз аксини топган кўргазмалиликнинг дидактик принсипидпн келиб чиқади. У шундай ёзган эди: “Ўқувчилар сезиб идрок этиши мумкинбўлган нарсаларни, албатта сезгилар воситаси билан, яъни кўриш мумкин бўлган нарсаларни кўриб, эшитиш мумкин бўлган нарсаларни эшитиб, ҳиди бор нарсаларни хидлаб кўриб, таъмини сезиш мумкин бўлган нарсаларни ушлаб билиб олишлари керак” 1 . Грек педагоглардан И.Г.Песталотси, А.Дестервег, К.Д.Ушинскийлар ва бошқа маърифатпарвар педагоглар кўргазмали методнинг ахамиятини юксак баҳолаганлар ва уни ривожлантиришга хисса қўшганлар. Ўқитиш жараёнида кўргазмалилик усулидан фойдаланишнинг муҳимлиги ўқитувчининг ўрганилаётган нарса ва ҳодисаларни идрок этишга, уларни кузатиб мушохада қилишга ўқувчини ўргатиш, мантиқий ва назарий элементларнинг бирлигига ишонч ҳосил қилишга, нихоят, назарий билимларни амалиётда қўллай олишга ўргата билиши билан изоҳланади. Таълимда кўргазмалилик усули намойиш этиш, иллюстратсия ва искурсия тариқасида олиб борилади. Таълим жараёнида намойиш этиш усулидан фойдаланиш асосий материалларнинг характерига – мазмуни, шакли ва ҳажмига боғлиқдир. Мактабларимизда қўлланиладиган кўргазмали материаллар характер эътибори билан икки турда бўлади: 1. Аслича кўрсатилиши мумкин бўлган буюм ва нарсалар: ўсимликлар ва уларнинг таркиби, ҳайвонлар, маъданлар, асбобва машиналар, моделлар ва хоказо. 2. Тасвирий-кўргазмали материаллар. Тасвирий-кўргазмали материаллар ҳам мазмуни ва тузилиши шаклига қараб икки турга бўлинади: а) буюм, нарса, ҳодиаса ва воқеаларнинг тасвирини киноаппарат каби техник воситалар асосида, телевизиор эшиттиришлардан фойдаланиб киноленталарни, диофилм, кино филмлар ва хоказоларни намойиш қилиш – демонстрасия методи; б) буюм, нарса, ҳодиаса ва воқеаларнинг бирор шартли белгиси орқали ифодаланган символик ва схематик тасвирий материаллар – жуғрофия ва тарих карталари, чизмалар, расмлар, жадваллар, диограммалар ва хоказоларни кўрсатиш – иллюстратсия методи. Кўргазмали материалларнинг турлилиги уларнинг ҳар хил қўлланишини талаб қилади. Масалан, 1. Буюм ва нарсаларни табиий ҳолда кўрсатишни икки усулда намойиш қилиш мумкин: 1 Я.А.Коменский. Буюк дидактика. Т.”Ў=итувчи” 1975 й, 174 б. 117 а)ўтилаётган темага оид бадиий кўргазма материаллар . ўқитувчи баён қилаётган ўқув материали билан бир вақтда (фақат ўқитувчи томонидангина) кўрсатилиши мумкин; б)табиий-кўргазмали материалларнинг сони етарли бўлса улар ҳар қайси ўқувчига тарқатиб берилиши мумкин. 2.Тасвирий кўргазма материалларининг ҳар иккала турини ҳам икки хил усулда олиб бориш мумкин. а) кўргазма материалини ўқитувчи намойиш қилади; б) кўргазма материаллар ўқувчиларга тарқатилади. Таълим жараёнида тасвирий-иллюстрасия материалларидан фойдаланиш кенг қўлланилади. Ундан унумли фойдаланиш учун қуйидаги қоидага риоя қилмоқ зарур: ўқувчиларга машғулот олдидан намойиш жараёнидан кўзланган мақсад қисқача тушунтирилади; кўргазмали материаллар ўқитувчи баёнининг маълум пайтида кўрсатилади ва ёки тарқатилади; намойиш жараёнида ўқитувчи томонидан изоҳлаб берилади. Табиий фанлар – биология, физика, химия фанлари бўйича физикавий ва химиявий ҳодисаларни тажриба қилиб кўрсатиш алоҳида тайёргарликни талаб қилади. Бунда айниқса, тажрибанинг муваффақиятли чиқишини таъминлаш муҳимдир. Download 1.59 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling