Ш. А. Абдуллаева
Таълимнинг ўқувчиларга мос бўлиши қоидасида
Download 1.59 Mb. Pdf ko'rish
|
педагогика Абдуллаева
- Bu sahifa navigatsiya:
- Таълим ва тарбиянинг бирлиги қоидаси ва мохияти
Таълимнинг ўқувчиларга мос бўлиши қоидасида таълимнинг икки
томони эътиборда тутилади: а) ўқув материалларининг характери мазмуни ва хажми синф ўқувчиларининг ёш хусусиятларига мос бўлиши; б) билми хажми ўқувчтиларнинг савиясига мос бўлиши лозим. Таълимнинг ўқувчиларга мос бўлиши қуйидаги қоидаларга асосланади: “Осондан қийинга қараб бориш”, “Маълумдан номаълумга қараб бориш”, “Соддадан мураккабга қараб бориш”. Таълим ва тарбиянинг бирлиги қоидаси ва мохияти Мактаб ўқувчиларига таълим бериш, тарбиялаш ва уларнинг умумий ривожланишларини бир бутунликда амалга ошириш зарур. Таълим тизимида таълим ва тарбиянинг бирлиги қоидаси асосий ва етакчи қоидалардан бири ҳисобланади. У дидактик қонунларнинг ўқиш ва ўқитиш борасидаги туб мохиятини ифодалайди; Бинобарин, ўқув фанларининг ҳар бири, хатто, айрми мавзу ва мавзучалари ҳам, шубхасиз тарбияловчилик характерга эга. Таълим жараёнида ўтилаётган катта ва кичик мавзуларнинг мазмунидан келиб чиқадиган тарбиявий томонларини тўғри белгилаш ва уни таълим билан бирга бир бутунликда амалга оширишни таъминлаш жуда муҳим ва ҳал қилувчи ахамиятга ъга. Демак, бир бутун таълим жараёнида икки ўзаро боғлиқлик: хаётни билиш ва унга бўлган муносабатни таркиб топиш жараёни ажралиб туради. Мактабда бериладиган таълим билан тарбия ўртасидаги педагогик жараёнинг бутунлигини таъмин этувчи ўзвий бирликҳаимша мавжуд. Мактаб таълимида ўқувчилар табиий фанларни – математика, кимё, биология, астраномия ва бошқа фанларни ўзлаштириш орқали илмий эътиқодлари шакллана боради. Улар дунёни ўрганиш мумкинлигини илмий асосда англаб оладилар, ҳақиқатга ишонч билан, ёлғон нарсаларга нафрат билан қарай оладиган бўладилар. Улар устидан хаққоний хукм чиқарадиган ақлли, идрокли, иймонли инсон бўлиб етишадилар. Мактаб таълимида гуманитар фанларнинг ҳам тарбиявий ахамияти жуда муҳимдир. Тарих фанини ўзлаштириш орқали ўқувчилар (янги таклиф этилган фани дастури асосида) жумхуриятимиз тарихи, унинг ривожланиш босқичлари, моддий-маданий, жисмоний-сиёсий, маънавий жихатдан ривожланиши, адабий-бадиий мероси, бобокалонларимиз томонидан қолдирилган қимматли хазиналаримиз, хозиргача ўрганилмай қолган ақл педагогикаси дурдоналари билан танишадилар. қўйинг-чи, шарқона удумлар, одатлар дунёсига кириб борадилар, тарихнинг чин мададкори халқ оммаси эканлиги ҳақида аниқ билимга эга бўладилар. Адабиёт ва санъатни ўрганиш ўқувчиларни чин инсон қилиб тарбиялашдаги энг зарур шартларидан биридар. Таълим-тарбиянинг бирлиги таълим жараёнини тўғри ташкил қилиш ва ўқитишнинг хилма-хил усуллариджан фойдалана олишга кўп жихатдан боғлиқ дир. Айниқса, таълим билан тарбиянинг бирлигини тиҳаъминламоқ учун: 112 - баён қилинаётган ўқув материалларининг мазмуни ҳам илмий, ҳам ғоявий жихатдан тўғри ташкил қилиниши; - ўқитилаётган теманинг илмий ва тарбиявий мохияти очиб берилиши, таълим жараёнида хадислардан фойдаланиш имкониятини яратилиши; - баён қилинаётган илмий билимларнинг пухта ва мустахкам ўзлаштирилиши ва турмушда унга амал қилиниши; - таълимда муаммоли жараённи вужудга келтириш, ўқувчиларнинг қизиқишлари, активлик, ташаббускорликларини таъминлашга эътиборнинг кучайтирилиши; - таълим жараёнида ўқувчиларнинг уюшқоқлик, интизомлилик ва жавобгарликни сезиш, ўзаро ёрдам хисларини тарбиялашни таъминламоқ зарур. Download 1.59 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling