Таълимнинг тизимли ва изчил бўлиши қоидаси. Ижтимоий
тараққиётнинг ҳар давридаги мактабнинг тарихий тажрибаси таълим
вазифаси маълум бир сабабсиз бажариб бўлмаслигини кўрсатади. Таълимда
изчилликка риоя қилиш лозим, токи бугун ўрганилган билимлар кеча
ўрганилганларни
мустаҳкамлаш,
эртага
ўрганиладиганларга
замин
хозирласин. Тизимлилик ва изчиллик ўқувчиларда ҳар қайси ўқув
фанларининг бир-бири билан узвий боғлиқ бўлишини кўрсатишга ҳам муҳим
ахамиятга эга.
Таълим ва тарбиянинг бирлиги қоидаси – таълим тизимида асосий
ва етакчи қоидалардан бири хисобланади. У дидактик қонунларнинг ўқиш ва
ўқитиш ҳар бири, хатто, айрим мавзу ва мавзучалари ҳам шубхасиз
тарбияловчи характерга эга.
Ўқитиш жараёнида онглилик ва фаоллик қоидаси ўқувчилар илмий
билимларини ҳамда уларни амалда қўллаш усулларини онгли ва фаол
эгаллаб олишини, уларда ижодий ташаббускорлик, ўқув фаолиятида
мустақиллик, тафаккур, илмий дунёқараш, эътиқод таркиб топиши назарда
тутилади.
Таълимда назарияни амалият билан боғлаб ўқитиш қоидаси
дидактиканинг дидактик қоидаларидан биридир. Бу қоида даставвал ўқув
фанининг мазмуни ва ўзига хос хусусиятига боғлиқ ҳолда ўқиш жараёнида
амалга оширилади. Инсон илмий билмиларини ўзлаштириб олишигагина
эмас, балки бу билимларни амалда қўллай билишлари ҳам керак. Таълим
жараёнида назария билан амалиётнинг бирлиги қоидасининг изчиллиги ва
амалга оширилиши натижасида ўқувчилар ўқув материалларининг туб
мохиятини, табиат ва жамият тараққиёти қонуниятларини илмий асосда
атрофлича тўғри, чуқур тушиниб оладилар ва келажак амалий фаолиятлари
учун зарур бўлган махорат, кўникма ва малакалар ҳосил қиладилар.
Таълимнинг кўрсатмалилик қоидаси ўқитиш жараёнининг сифатини
орттиради, ўқувчиларнинг билим олишларини осонлаштиради. Бу қоида
ўқитиш жараёнида кўриш, эшитиш, хид билиш, таъм билиш, тери, мускул-
харакат каби сезги органларнинг объкт устида сафарбар қилиниши талаб
этади.
Таълимда
кўрсатмалиликнинг
кўрсатмалиилкнинг
самарали
натижалар бериши учун кўргазмали қуроллар ўқувчиларнинг ёши, умумий
тайёргарлиги – савиясига мос бўлиши, мавзу мазмунининг очиб беришига
ёрдам бериши, ундан фойдаланиш учун таълим усуллари тўғри танланган
бўлиши лозим.
111
Do'stlaringiz bilan baham: |