Ш. А. Абдуллаева
Мактабда ўқув ишларини ташкил этишнинг асосий шакли дарс ва унга
Download 1.59 Mb. Pdf ko'rish
|
педагогика Абдуллаева
Мактабда ўқув ишларини ташкил этишнинг асосий шакли дарс ва унга
қўйилган талаблар 1 О. Рози=ов ва бош=алар. Дидактека. Т. , “Фан”, 1997 йил 197-198 бетлар. 120 Таълимни ташкил этиш шакллари деганда, аниқ муддатда ва тартибда ўқитувчилар ўқувчилар билан олиб борадиган машғулот турларини тушунамиз. Ҳозирги кунда умумтаълим мактабларида таълимни синф-дарс шаклида олиб бориш кенг тарқалган. Инсоният тарихига назар ташлар эканмиз таълимни ташкил этиш шакллари интизомий тузум манфаатларига мос ҳолда пайдо бўлган ва ривожланган. Дастлабки даврларда таълим бериш ишларини одамларнинг меҳнат фаолияти, турмуш тарзи билан узвий боғланган ҳамда билим бериш, ўргатиш ишлари якка тартибда олиб борилган. Давр ўтиши билан кўпчиликка билим бериш эхтиёжи пайдо бўлади, таълим тизими мазмуни, билимларни мураккаблашуви болаларни гуруҳ- гуруҳ қилиб, тўплаб ўқитишни тақозо қилган ҳамда таълим билан шуғулланган мутахассислар – ўқитувчи тайёрлаш зарурияти келиб чиқади. Шу даврда дарс пайдо бўла бошлайди. Бунинг натижасида синф – дарс тизими пайдо бўла бошлайди. Халқ орасида ҳаётий тажрибага эга, билим ва тарбияга эга бўлган кишилар мураббий, ўқитувчи бўлиб фаолият кўрсатади. Халқимиз тарихига назар ташлар эканмиз, мактаб ва мадрасаларда ёшларга билим бериш билан шуғулланганлиги “Авесто” ва бошқа тарихий манбалардан маълум. Аммо қадим даврлардан таълимни қаътий чегараланган вақтда бир хил ёшдаги болалар билан олиб бориш, таълим мазмунини босқичма-босқич бериш масалаларига аниқлик киритилмаган эди. Таълимнинг ташкилий масалалари Ал-фаробийнинг “Фан ва ақл заковати” асарида ўқув фанларини гуруҳларга бўлиб ўқитиш, уларнинг тарбиявий мохиятини очиш масалаларига эътибор берган. Синф-дарс тизимини дидактик талаблар асосида яратишда буюк чех педагоги Ян Амос Коменскийнинг хиўматлари катта, уни синф-дарс тизимининг асосчиси сифатида бутун дунё тан олган. А.Я.Коменский “Буюк дидактика” асарида ўқув машғулотларини гуруҳ шаклида ташкил этиш, ўқув йили ва ўқув кунини бир вақтда бошлаш, машғулотлар орасида танаффуслар берилиши, гурухдаги болаларнинг ёши ва сони бир хил бўлишига алоҳида эътибор берди. Дарс давомида ўқувчилар диққатини тўплаш материални батафсил тушунтириш, ўқувчига саволлар бериш , ўзлаштириш жараёнини назорат қилиш зарурлигини таъкидлайди. Синф - деганда, ёши ва билми даражаси бир хил бўлган ўқувчилар гуруҳи тушинилади. Дарс - аниқ мақсадни кўзлаб белгиланган вақтда бир хил ёшдаги ўқувчи, ёшлар билан ўқитувчи раҳбарлигида олиб бориладиган машғулотлардир. Дарс-ўз олдига қўйилган аниқ мақсад ва тугал мазмундан иборат. Дарснинг мақсади, мазмуни, хажми таълим стандартлари асосида белгиланади. Дарс ўқув ишларининг асосий ташкилий шакли экан , бу жараёнда қуйидагиларга амал қилиш лозим. Дарс қаътий жадвал бўйича белгиланган муддатда олиб борилиши керак. 121 Дарс ўқитувчи раҳбарлигида бутун синф билан ва алоҳида ўқувчилар билан ишлаш шаклида олиб борилади. Дарс, ўқув фанининг характери, ўқитилаётган материалларнинг мазмунига қараб турли усуллари ва воситаларида олиб борилади ҳамда таълим тизимининг бир қисми сифатида тугалланган билим бериш навбатдаги билимларни ўзлаштирмоқ учун замин яратади. Шуни унутмаслик керакки, таълим ишлари дарсдан ташқари ҳам тўгарак, экскурсиялар шаклида олиб борилади. Ҳар бир дарс олдига талаблар қўйилади: а)тарбиявий талаб; б)дидактик талаб; в)ташкилий талаб. Дарсга қўйилган дидактик талаблар сирасига қуйидагилар киради: Ҳар бир дарс аниқ мақсадни кўзлаган ҳолда пухта режалаштирилмоғи лозим. Бу жараёнда ўқитувчи дарснинг таълимий ва тарбиявий мақсадини белгилайди. Дарс босқичларини, яъни қандай тамомлаш кўргазмали материаллардан фойдаланиш кабиларни олдиндан ҳал қилиб олади. Ҳар бир дарс аниқ ғоявий мафкуравий изланишга эга бўлиши лозим. Ўқитувчи эса улардан тарбиявий мақсадда фойдаланмоғи лозим. Ҳар бир дарс характерига мос усул, услуб ва воситалардан самарали фойдаланган ҳолда ташкил этилиши лозим Дарс учун ажратилган соат ва дақиқаларни тежаш ва унумли фойдаланиш даркор. Дарс жараёнида ўқувчи талаба пассив тингловчига айланмаслиги лозим. Машғулотлар бутун синф билан ва ҳар бир ўқувчи билан, уларнинг шахсий хусусиятларини эътиборга олган ҳолда олиб бориш керак. Ўқитилаётган мавзуни мазмунига боғлиқ ҳолда мустақил юртимиздаги ўзгаришлардан талабаларни ҳабардор қилиш. Дарсда президентимиз И.А.Каримовнинг таълим соҳасидаги фикрлари, юртимиз келажаги бўлган ёшларимизга, фарзандларимизга қарата мурожатларидан ўз ўрнида фойдаланиш. Дарсгга қўйилган тарбиявий талаблар: Дарсда ўрганиладиган ўқув материаллари тарбиявий бўйича хулоса лар чиқариш; Назарий билимлар асосида илмий дунёқарашни шакллантириш; Болаларда ўқишга оид ижобий мотивларни уйғотиш, билиш, ўқиш- ўрганишга ҳавас, иштиёқ, қизиқишни шакллантириш; Дарс жараёнда педагогик тактик қоидаларга риоя қилиш. Download 1.59 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling