Ш. А. Абдуллаева


Download 1.59 Mb.
Pdf ko'rish
bet97/158
Sana07.04.2023
Hajmi1.59 Mb.
#1336646
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   158
Bog'liq
педагогика Абдуллаева

Лаборатория машқлари ҳар томонлама тажрибалар, лаборатория 
машқлари, амалиётлар, ўқитишнинг техник воситалари билан машғулотлар 
тарзида ўтказилади. Лаборатория машғулоти одатда махсус жихозланган 
хонада ҳамда тегишли аппарат, асбоб-ускуналар: микраскоп, лупа, ўлчоа 
асбоблари ва бошқа қуроллар билан таъминланган хоналарда олиб борилади. 
Лаборатория усули асосан физика, химия, биология, информатика 
фанларини ўрганишда қўлланилади. Бундай машғулотлар ўқувчилар билан 
ёппасига ёки алоҳида ўқувчи билан олиб борилиши мумкин.
Мактабларда 
қўлланиладиган 
амалий 
машғулотлар 
методи 
ўқувчиларни меҳнат малакаси билан қуроллантиришда асосий усул бўлиб 
хисобланади. Ўқув устахонасида турли топшириқлар бажариш, ўқув-ишлаб 
чиқариш сехида, ўқувчилар бригадасида ишлаш ҳам амалий методлар 
сирасига киради.
Ўқитишнинг репродуктив ва муаммоли-изланиш усуллари 
 
Ўқитишнинг репродуктив ва муаммоли-изланиш усуллари энг аввало, 
ўқувчиларнинг янги тушунча, ҳодиса ва қонунларини билишдаги ижодий 
фаолликлари даражасини баҳолаш асосида қисмларга ажратилади. 
Репродуктив усуллар биринчи навбатда, ўқувчиларнинг ўқув 
материалини мустаҳкамроқ эслаб қолишларини таъминлаш, билишга
фаолиятни бевосита бошқариш, камчиликларни тез аниқлаш учун амалий 
кўникма ва малакаларни таркиб топтириш мақсадида қўлланилади. 
Репродуктивусуллар айниқса, ўқув материалининг мазмуни асосан ахборот 
характерида бўлса, амалий харакатларнинг усулларини таърифласа, 
ўқувчиларнинг билимларини мустақил қидириб ола билишлари учун жуда 
янги ҳисобланса, вазиятларни ҳал қилиш учун тайёр билимлар йўқ бўлса 
самарали қўлланади. 
Тафаккурнинг репродуктивлик характери ўқитувчи ёки бошқа манбаа 
орқали ҳабар қилинадиган ўқув ахборотларини фаол идрок қилиниши ва 
эслаб қолинишини назарда тутади. Бу усулларни ўзига хос моддий асоси 
бўлиб ҳисобланадиган ўқитишнинг оғзаки, кўргазмали ва амалий 
усулларидан фойдаланмай қўллаш мумкин эмас. 
Ҳикоя усули репродуктив тузилганда ўқитувчи омилларни, 
далилларни, тушунчаларнинг таърифини тайёр ҳолда беради, эътиборни 
айниқса мустаҳкам ўзлаштириб олиниши зарур бўлган томонларга қаратади. 
Маъруза ҳам худди шундай тарзда тузилади: ўқитувчи муайён илмий 
маълумотларни баён қилади, доскага тегишли ёзувларни битади, 
тингловчилар эса уларни қисқа ёзию оладилар.


119 
Репродуктив ҳарактердаги амалий ишлар шуниси билан фарқ 
қиладики, бу ишларнинг давомида ўқувчилар намунага кўра илгари ёки 
яқиндагина ўзлаштирилган билимларни қўллайдилар. Репродуктив машқлар 
амалий кўникма ва малакаларни намуна бўйича бир неча орқали 
мустахкамлашга айниқса самарали таъсир кўрсатади.
Муаммоли таълим дейилганда ўқув материалини ўқувчилар онгига 
илмий изланишга ўхшаш билиш вазифалари ва муаммолар пайдо бўладиган 
қилиб ўрганиш тушинилади. Ўқувчиларнинг фикрлаш фаолиятида муаммоли 
вазиятлар яратиш уларда хар нарсани билашга ҳавас, фаҳм-фаросатлилик, 
мустақиллик, ўқишга қизиқиш ва ижод қилишга интилиш каби шахсий 
фазилатларни тарбиялашга ёрдам беради. 
Назарий ва экспериментал вазифаларнинг бўлиши ўқитишни ўз ўзидан 
муаммоли қилиб қўймайди. Масала билиш муаммосига айланиши учун у 
қуйидаги талабларни қондира олиши керак: 
- ўқувчилар учун билиш қийинчилигига эга бўлиши, яъни ўрганилаётган 
муаммо устида фикр юритилиши
- ўқувчиларда билишга қизиқиш уйғотиши; 
- таҳлил жараёнида ўқувчиларнинг аввалги тажрибаси ва билимига 
таяниши. 
Муаммоли-изланиш методлар асосида ўқув-тарбия ишлари ташкил 
этилганда ўқитувчи ва ўқувчиларнинг ўзаро таъсири қуйидагича бўлади.
Ўқитувчи фаолияти
 
Ўқувчи фаолияти
Турли топшириқлар асосида 
муаммоли ҳолат яратиш; 
муаммоли ҳолатда иштирок
этиш ва муаммони қабул қилиш; 
муаммони ҳал этишга оид 
фаразларни айтишни таклиф этиш; 
фаразларни айтиш;
фаразлардан мосини муаммони 
бажаришга тадбиқ этишни сўраш; 
танланган фаразни муаммонинг 
бажарилишига тадбиқ этиш; 
муаммонинг бажарилишидан 
хулосалар чиқаришга кўмаклашиш; 
ҳулосалар чиқариш; 
чиқарилган ҳулосаларни амалиётга
тадбиқ этиш йўлларини кўрсатиш. 
ҳулосаларни амалиётга
тадбиқ этиш 
1
Муаммоли-изланиш методлари ҳам мактаб тажрибасида соф ҳолда 
қўлланилмайди. Муаммони қўйиш, уларни изоҳлашда суҳбат, ҳикоя, 
кўргазмалилик ва амалий ишлардан ҳам фойдаланилади. 

Download 1.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   158




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling