Ш. А. Абдуллаева
Синф-дарс шаклидаги дарс турлари ва уларнинг тузилиши
Download 1.59 Mb. Pdf ko'rish
|
педагогика Абдуллаева
Синф-дарс шаклидаги дарс турлари ва уларнинг тузилиши
Дарс турлари деб бир соатлик дарсга мўължалланган дастур материалларининг мазмунини баён қилиш учун дидактик мақсад ва талабларга мувофиқ равишда ташкил қилинган машғулот турига айтилади. Дарснинг мақсади ва мазмуни, ўқувчининг ёш хусусиятига қараб, дарснинг тузилиши ҳар хил бўлади. Дарс қуйидагиларга кўра турларга ажратилади: Дарсларнинг асосий мақсад ва мазмунига қараб турларга бўлиш. 122 Дарсларни ўқитиш проссесининг анализга қараб турларга бўлиш. Дарсларни тузилишга қараб турларга бўлиш. Дарсларни турларга ажратишда биринчи қоида энг объектив ва маъқулдир. Дарснинг мазмуни дастурда кўрсатилган бўлади. Дарсларни саралаш дарс тузилишини билишимизга ўрганишимизга ёрдам беради. Таълим тизимида тажрибадан ўтган дарс турлари қуйидагилардан иборат. Янги билимларни баён қилиш дарси. Ўқув материалларини мустахкамлаш дарси. Такрорлаш ва билимларни умумлаштириш дарси. Ўқувчиларнинг ўзлаштиришини назорат қилиш ва баҳолаш дарслари. Дарс турлари уйғунлашган (аралаш) дарслар. Янги мавзуни ўтиш дарсида янги мавзуни ўтиш керак экан деб машқ қилдириш ёки ўтган мавзуларни қайтариш мумкин эмас деганлари нотўғри. Ўқувчиларга бироа назарий мавзуни амалиётга татбиқини ўрганганимизда, шу ишни қандай бажарилган ишини ўқувчиларнинг ўзларига таклиф этамиз. Бу ишларни бир неча бор ўзлари секин-аста бажаришга кўникма ҳосил қиладилар. Шундай қилиб охирги тегишли натижага эришамиз. Ўтилган мавзуни қайтариш машғ қилдириш дарси ўқитилган билимларнигина эмас ўргатилган ишни қайтариш, меҳнат малакаларини берадиган малакаларни ўтказишдан иборат бўлмоғи лозим. Ўқувчининг билими, малака ва кўникмаларини текшириш ва уларга баҳо бериш дарсида ўқувчиларнинг олган билими текшириб, улар қанчалик ўзлаштирганлигига қараб баҳо қўйилади. Юқоридаги асосий турлардан бошқа яна қўшимча дарслар тури ҳам мавжуд. Бу дарс турида юқоридаги саралаш нуқтаи назаридан олинганда, ўқувчиларни ўзлаштиришини текшириш, янги мавзуни ўтиш ва уни пишиқтириш учун қайтариш каби турли ишлар қўшилса ҳам лекин қўшимча дарсларнинг асосини бу ишларнинг биттаси, қўшимча дарсларнинг мақсадга тўлароқ жавоб бера оладиган, қўшма дарсдаги бошқа ишлар эса шу асосий ишга ёрдамчилик вазифасини бажаради. Таълим жараёнида энг кўп қўлланиладиган янги билимларни баён қилиш дарси ва аралаш дарснинг тузилишини кўриб чиқамиз (9-чизма) Download 1.59 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling