Ш. А. Абдуллаева


Download 1.59 Mb.
Pdf ko'rish
bet102/158
Sana07.04.2023
Hajmi1.59 Mb.
#1336646
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   158
Bog'liq
педагогика Абдуллаева

2. Экскурсиялар. 
Амалий тажриба машғулотлари ҳам ўз характерига кўра икки турга эга: 
- Мактаб устахонасида олиб бориладиган машғулотлар. 
- Мактаб тажриба ер участкасида олиб бориладиган тажриба 
машғулотлари. 
Амалий 
тажриба 
машғулотларининг 
синф-дарс 
шаклидаги 
машғулотдан фарқи шундаки, бу машғулот турида ҳар қайси ўқувчини ўзига 
хос ишлатиш, кўникма ва малакалар билан такомиллаштириш назарда 
тутилади. 
Экскурсия усули синф шароитида – дарс жараёнида қўлланиладиган 
ўқитиш усулидан тубдан фарқ қилади.
Экскурсия таълим ва тарбия ишларининг шундай туридирки, бу усул 
билан ўрганилаётган нарса ва ходисаларни табиий шароитда (завод ва 
фабрика, колхоз-совхозлар, табиатни кузатишга) ёки махсус муассасаларга 
(музей, кўргазма ва хоказоларга) ташкилий равишда борилади. 
Экскурсия усули асосан ўқитувчи ёки экскурсия ўтказишга маъсул 
бўлган шахснинг кузатилаётган объектни баён қилиши, тушунтириш орқали 
олиб борилади. Ўқувчилар экскурсия давомида объект устидаги 
маълумотларни эшитиш ёки кузатиш билангина чегараланиб қолмай, зарур 


125 
материалларни ёзиб оладилар, расмини чизадилар, ўлчаш, хисоблаш 
ишларини олиб борадилар. Экскурсия охирида, албатта, якунловчи дарс 
ўтказилади ва унда ўқувчилар томонида тайёрланган материалдан 
фойдаланилади. Ўқувчилар экскурсия давомида олган таъсуротлари ҳақида 
ўзаро фикрлашадилар. Ўқитувчи мулохаза ва фикрларни умумлаштириб, 
хулоса чиқаради ва машғулотларни якунлайди.
Узлуксиз таълимнинг ҳамма босқичларида таълимнинг ўзига хос 
ташкилий шакллари мавжуд. Жумладан: икки босқичли олий таълим 
тизимида ўзига хос таълим шакллари мавжуд. Буларга: маърузалар, семинар 
ва амалий машғулотлар, кафедра ўқитувчиларининг маърузаларида 
қатнашиш, маъруза матнини тайёрлаш ва мухокама қилиш, ўқув курслари 
бўйича дастурлар тайёрлаш ишлари кабилар киради.
Олий таълим тизимида маъруза ўқув жараёнининг ҳам усули, ҳам 
шакли ҳисобланади, у талабаларга фан асосларини оғзаки, узвий ва мунтазам 
сингдиришга хизмат қилади. Маъруза туфайли талаба шу фанинг мохиятини 
тушуниб боради ҳамда уларни эркин фикрлашга, фан устида ўйлашга 
мажбур этади. Маърузани шундай ўқиш лозимки, унинг таъсирида 
талабаларда шу фанга, унинг вазифа ва келажагига нисбатан турли қарашлар, 
илмий эътиқод, ғоя ва илмий мафкура асослари шакллансин. Бунинг учун 
ўқитувчи ҳар бир маърузанинг мазмунини фандаги янгиликлар билан 
бойитиши ва танлай билиши лозим. 
Маъруза ижобий ҳамкорликка таяниб ташкил қилингандагина 
самарали натижа беради. Бунинг учун маъруза жараёнида ҳам таълимий, ҳам 
тарбиявий вазифаларини самарали амалга ошириш йўлларидан бири – 
ўқитувчилар билан талабалар ўртасидаги дўстона фаол муносабатларни 
тиклаб олишдан иборат.
Бундан ташқари дарс ва маърузанинг самарали натижаси ўқувчи 
талабаларнинг ўқув жараёнидаги рухий ҳолатларини қай даражада ҳисобга 
олинишига ҳам боғлиқ. Шундай экан таълимни самарали ташкил этиш, унинг 
дарс, маъруза ва бошқа шаклларидан ўқитиш жараёнида фойдаланишлари 
учун шубхасиз, ўқитувчининг педагогик махорати, педагогик маданияти, ўз 
фанини пухта билишлиги ва ўқувчи-талабалар билан умумий тил топа 
олишлари ғоят катта ахамиятга эгадир. 

Download 1.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   158




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling