Ш. А. ДЎстмуҳамедова, З. Т. Нишанова, С. Х. Жалилова
Download 4.18 Mb. Pdf ko'rish
|
do\'stmuhamedova va bosh. yosh davrlari psixologiyasi
Ўқув
жараѐни Тарбиянинг бош вазифаси - жамият ҳаѐтида зарур бўлган керакли сифатларни ўзида мужассамлаштирган шахсни шакллантириш ва ривожлантиришдан иборат. методлари ҳар бир тарихий даврда ўзига хос хусусиятларга эга бўлади. Инсон шахсини шакллантиришга ҳар бир ижтимоий тузум йўналишига мос равишда талаб қўйилади. Тарбиянинг барча тарихий даврлар учун хос бўлган баъзи бир умумий белгилари ҳам мавжуд. Педагогик ғоялар ва тарбиявий ишни ривожлантиришда муайян даражада алоқа ва маълум бир давомийлик мавжуд. Жумладан, асрлар давомида дарс мактабда ўқув машғулотларини ташкил этишнинг асосий шакли бўлиб келди ва шундай бўлиб қолмоқда. Қатор ўқув предметлари мазмуни маълум даражада сақланиб қолаяпти. Айни чоғда тарбияда ва таълим беришда ғоявий жиҳатдан бетараф қоладиган жиҳатлар борлигини ҳам унутмаслик лозим. Тарбия ва таълимнинг ташкилий шаклларини аниқ тўлдириш, мактаб ишининг у ѐки бу масалаларини изоҳлашда турли даврларда турлича ѐндашувлар мавжуд бўлган. Агар жамият ўз тараққиѐт даврида маълум бир ривожланишга, маданиятга ва маънавиятга эришган бўлса ва уни сақлаб қолишни ҳамда юксалтиришни истаса, унинг тарихида турли хил ўзгаришлар рўй беришидан қатъий назар, у ўтмишдан бери сақланиб келаѐтган энг яхши анъана ва қадриятларини қабул қилиши, давом эттириши лозим бўлади. Умуминсоний қадриятлар ва маданий бойликлар тарихий ва ҳудудий чегара ва ҳудудий чегара билмайдиган бойликлар қаторига киради. Биринчи навбатда худди ўшалар ижтимоий тарихнинг барча босқичларида тарбия мақсадларини ифодалайди. Бу мақсадлар яхшилик ва ѐмонлик, тўғрилик ва тартиблилик, инсонийлик ва табиатга бўлган муҳаббат тушунчалари билан боғлиқдир. Бу яна руҳият, эркинлик, шахснинг ўзи ва атрофида рўй бераѐтган воқеаларга жавобгарликни ҳис қилиши, камтарлик, инсонийлик кўринишларида намоѐн бўлади. Руҳият юқори аҳлоқий тафаккурнинг бир дақиқалик майл ва эҳтиѐжлардан юқори қўйилишини билдиради. Ўсиб келаѐтган ва ривожланаѐтган шахсда бу доимий равишда аҳлоқий баркамолликка интилишда намоѐн бўлади. Эркинлик бу инсоннинг ички ва ташқи озодликка интилишидир, бунда бошқа шахснинг ижтимоий келиб чиқиши, миллати, диний ва сиѐсий қарашлари, синфий муносабатлари ва бошқа хусусиятларидан қатъий назар, унинг хуқуқлари албатта тўла тўкис тан олиниши лозимдир. Мажбурият ѐки жавобгарликни ҳис қилиш – эркинликнинг қарама- қарши жиҳати бўлиб, бу шахснинг манфаатларига хизмат қилади. Мажбуриятсиз эркинлик – бу ўзбошимчалик, палапартишлик ҳисобланади. Эркинликсиз мажбурият эса – бу қулликдир. Униси ѐки буниси ўзаро бир- бирини тўлдирганда ѐки боғланганда мустақил мавжуд бўлиши мумкин. Мажбуриятни яна бошқача талқин қилинса, инсоннинг ўз ихтиѐри билан жамият ҳаѐти ва бошқа инсонлар тақдири учун жавобгарликни ўз устига олиши тушунилади. Ҳозирги замон тарбиясининг умумий мақсади болани юксак аҳлоқли, руҳий жиҳатдан бой, қалбан озод, эркин, бурч ва мажбуриятни ҳис қила оладиган шахс сифатида шакллантира олишдир. Тарбиянинг умумий мақсади билан бир қаторда махсус ижтимоий мақсадлари ҳам келиб чиқиши мумкин. Улар тарихнинг маълум даврида ўзгарувчан талаблар билан жамият тараққиѐтининг долзарб муаммоларини баѐн этиши ва ривожланишига ҳисса қўшиши лозим. Маълум вақтдан сўнг жамият тараққиѐти ўзининг бир босқичидан ўтгандан кейин ривожланиш давом этса, бу талаблар ҳам ўзгариши мумкин. Тарбиянинг жамият тараққиѐтининг замонавий ривожланиш босқичларига жавоб бера оладиган махсус мақсад ва вазифалари ташаббускор ўқувчиларни етиштириш, шахсни ўз-ўзини ҳурмат қиладиган ва интилувчан қилиб тарбиялашдан иборатдир. Юксак тафаккур намоѐндаларининг, хусусан файласуфларнинг рисолаларида ҳамда бадиий адабиѐтнинг йирик вакиллари асарларида ижтимоий-сиѐсий ва ахлоқий таълимотларга, айниқса, кенг ўрин берилган. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, ўтмишда ахлоқшунослик соҳасида ижод қилиб, шу фан тараққиѐтига салмоқли ҳисса қўшган мутафаккирларимиз талайгина. Download 4.18 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling