Ш. А. ДЎстмуҳамедова, З. Т. Нишанова, С. Х. Жалилова
Тарбия методлари ва воситаларининг психологик мазмуни
Download 4.18 Mb. Pdf ko'rish
|
do\'stmuhamedova va bosh. yosh davrlari psixologiyasi
9.5.Тарбия методлари ва воситаларининг психологик мазмуни
Тарбия воситалари сифатида ташкил этилган ва ташкил этилмаган таъсирлар тушинилиб, улар ѐрдамида бир гуруҳ инсонлар - тарбиячилар 6-дан, катталар меҳнатига тақлид қилиш ва уни ҳурматлаш ; 7-дан, ўз ва жамият мулкини авайлашга ўргатиб бориш муҳимдир . 5-дан, ўз меҳнатини маҳсули ва ундан фойдаланишга ўргатиш; бошқа гуруҳ одамларига – тарбияланувчиларга маълум психологик сифатлар ва хулқ- атвор ҳосил қилиш мақсадида таъсир ўтказадилар. Аниқ қилиб айтганда, шахсга психологик таъсир воситасида тарбиячи томонидан тарбияланувчининг шахсиятини ўзгартириш учун қўлланилган ҳаракатлар тушунилади. Улар қаторига таълимнинг барча турларида ишонтириш, мажбурлаш, ижтимоий талаблар, ташқи таъсирларни ва инсон ҳаракатлари шаклини ўзгартириш билан боғлиқ бўлган ҳолатлар киради. Тарбия воситалари сифатида ўзига хос ўринни комплекс, глобал ва ҳар тарафлама ўтказиладиган таъсирлар эгаллайди. Улар қаторига, масалан, психотерапияни, ижтимоий-психологик тренингни ва бошқа психокоррекция турларини кўрсатиш мумкин. Тарбия воситаси бўлиб, тарбиячининг шахсий намуна бўлиши, атрофдаги одамларнинг кўрсатаѐтган хулқ-атвори, хатти-ҳаракати, педагогик, бадиий, оммавий ва бошқа адабиѐтларда келтирилган ва юқори баҳоланган лавҳалар ҳам ҳисобланади. Инсонга таъсир этиб, унинг психологияси ва хулқ-атворини ўзгартириши мумкин бўлган ҳар қандай нарса тарбиявий таъсир кўрсата олади. Тарбия воситаларини одамга таъсир этиш характерига кўра икки гуруҳга: бевосита ва билвосита таъсирларга ажратиш мумкин. Булардан биринчиси бир одамнинг бошқасига бевосита таъсири, яъни бир-бири билан тўғридан-тўғри мулоқот қилиши ҳисобланса, иккинчиси, қандайдир воситалар орқали ўтказиладиган таъсир, яъни бунда тарбиячи ва тарбияланувчи ўзаро алоқа қилмайди (масалан, китоб ўқиш ва б.). Тарбиячи ва тарбияланувчининг англаши нуқтаи назаридан келиб чиқилса, тарбия жараѐнида унинг воситаларини аниқ ва мавҳум турларга бўлиш мумкин. Англанган тарбия воситаси қўлланган тақдирда тарбиячи англаган ҳолда ўз олдига аниқ, англанган мақсад қўяди, тарбияланувчи у ҳақида билади ва уни қабул қилади. Агар мавҳум воситалар таъсири қўлланилганда синовдаги тарбия таъсири англанмаган ҳолда кечади, тарбиячи англаб назорат олиб бора олмайди ҳамда олдиндан ўйланган янглиш таъсир келиб чиқади. Тарбия таъсири қандай тарбия объектига қаратилганлигига кўра унинг воситалари қуйидагича бўлинади: эмоционал, когнитив ва хулқий. Тажрибада кўпроқ улар комплекс тарзда учрайди. Ҳар бир кўрсатилган тарбия воситалари ўзининг кучли ва ожиз томонларига эга. Масалан, бир одамнинг иккинчи бир одамга тарбиявий таъсирининг ўзига хослиги ва ютуқлари шундан иборатки бунда тарбиянинг қуйидаги турлари ишлатилади: уқтириш, тақлид қилиш ва мажбурлаш, ўз навбатида бу усуллар асосида таълимнинг эффектив механизми ѐтади. Бу усул қўлланилганда тарбиячи сўз воситаларидан фойдаланмаслиги ҳам мумкин, тарбияланувчига тўғри ва керакли хулқ-атворни намуна сифатида кўрсатиши ва ўрнак бўлиши лозим. Тарбиячи доимо ўзи истаганидек барча нарсани сўз билан ифодалаб бера олмайди. Шунинг учун ҳам тўғридан-тўғри тарбия таъсири тарбия имкониятларини кенгайтиради. Бундан ташқари, бу восита бола ривожланишининг илк босқичида мумкин бўлган ягона усулдир, ҳолбуки бола ҳали унга қарата айтилган сўзларни тушунмайди. Бу ҳолат болаларнинг ѐшидан қатъий назар катта аҳамиятга эгадир. Педагогикада бу усул шахсий намуна деб номланади. Ушбу тарбия воситасининг камчилиги шахсий ва вақт бўйича қўлланилишининг чегараланганлигидир. Тарбияловчи тарбияланувчига фақат ўзи эга бўлган билимларни бера олиши мумкин. Бундан ташқари тарбиячи ҳар доим ҳам тарбияланувчи билан мулоқатда бўла олмайди. Тўғридан- тўғри бўлмаган ѐки билвосита тарбия воситасида китоб орқали, оммавий ахборот воситалари ва кодлашган тизим орқали бир одамдан бошқа одамга ахборот узатилади. Бундай ахборотларни сақлаш ва бир неча маротаба қўллаш мумкин. Бундай инсон такрор ва такрор материал манбаига мурожат эта олади. Аммо бундай тарбия одатда инсонга хос бўлган жонли ҳаѐтий кучлардан маҳрумдир. Бундан ташқари ушбу восита таъсири ѐш бўйича ҳам чегараланган. Ушбу усул сўзлаб берилган мавзунинг ахлоқий мазмунини англатадиган бўлиши лозим. Бевосита тарбиявий таъсирнинг ютуқлари шундан иборатки, у бошқариладиган, аввал ўйлаб режалаштирилган ва назорат қилиб туриш мумкин бўлган натижалар беради. Билвосита тарбия жараѐнида кўрилган, кузатилган камчиликлар бунда ҳам мавжуддир. Мавҳум англанмаган тарбия воситаси англанган тарбия воситаларидан кўра кўпроқ учрайди, лекин унинг ютуқлари ва камчиликларини амалий жиҳатдан баҳолаш қийин. Бунга сабаб уни онгли равишда назорат этиб бўлмаслигидир. Когнитив тарбия таъсири кишининг билим тизимларига йўналтирилган бўлиб, уни ўзгартириш, мукаммаллаштиришни мақсад қилиб қўяди. Ҳозирги замон олимларининг фикрига кўра, инсоннинг дунѐ ҳақидаги билимлари уни шахс сифатида намоѐн этиб қолмай, балки унинг хулқ-атворига ҳам катта таъсир кўрсатади. Тарбия таъсирининг бу соҳадаги ютуқлари сезиларли даражада ортиб, ҳозирги даврда бу соҳа асосий ўринни эгаллаб бормоқда. Эмоционал тарбия таъсири тарбияланувчида маълум аффектив ҳолатни вужудга келтиришга ва уни сақлаб туришга мўлжалланган бўлиб, уларнинг психологик таъсирларни қабул қилишини ѐки енгиллаштиради, ѐки қийинлаштиради. Ижобий эмоциялар тарбияланувчини тарбия таъсири субъектига нисбатан очиқ назорат ҳосил қилади. Салбий эмоциялар эса аксинча, тарбияланувчига кўрсатилаѐтган тарбия таъсирини камайтиради. Хулқий-ахлоқий тарбия таъсири бевосита одамнинг хулқ-атвори, унинг фаолияти ва ўзини бошқара олишига йўналтирилган. Уни турли таъсирлар воситасида маълум бир йўналишда йўналтирилса, улар билвосита шахс ҳолатига, унинг шаклланишига ҳам таъсир кўрсатади. Бундай ҳолатда тарбияланувчи аввал қандайдир маълум хатти-ҳаракатни амалга оширади, сўнгра эса шу йўлнинг фойдали ѐки зарарлилигини тушунади. Берилган таъсир аввал шахснинг ички дунѐсида ўзгаришни вужудга келтирса, бу ўзгариш кейин унинг хулқ-атворида намоѐн бўлади. Билим, эмоция ва хулқ-атвор ўзаро боғлиқ экан, уларнинг ҳар бири орқали шахсга таъсир кўрсатиш мумкин. Бу ҳолат тарбиячининг имкониятлари чекланганда бирор бир танланган тарбия таъсирига урғу беришда ҳамда керакли натижага эришишда ѐрдам беради. Аммо мукаммал тарбиявий таъсирга улар биргаликда шахсга ҳар тарафлама таъсир эттирилгандагина эришилади. Сўнги пайтларда шахсга психотерапевтик ва психокоррекцион таъсир воситалари ва услубларини қўллаш кенг тарқалмоқда. Одатда, психотерапия педагогик психологиянинг бир бўлими эмас, балки тўла психоген табиатга эга бўлган, инсоннинг психологик ҳолатига боғлиқ касалликларни даволаш ѐки уларни олдини олиш воситаси деб тушунилган. Ҳозирги пайтда дунѐнинг қатор мамлакатларида психотерапия таъсири тиббиѐт амалиѐти чегарасидан чиқиб, психокоррекцион ва психопрофилактик мақсадлар соҳасида шахсни тарбиялашда, уни реал ижтимоий шароитга мослаштиришда кенг қўлланилмоқда. Бундай услублар қаторига ижтимий психологик тренингни киритиш мумкин. У ўзида кўпдан-кўп методларни жамлаган бўлиб, уларнинг кўп қисми инсондаги ҳаѐтий муаммоларни ва таъсирли воқеаларни зиддиятларсиз, атрофдаги одамлар билан қулай муносабатлар ўрнатган ҳолда ҳал қилишга ўргатади. Психокоррекцион услубларни қўллаш деб, психолог-психотерапевт ва мижоз мулоқотига айтилади. Бундай мулоқот вақтида мижоз мутахассисга ўз муаммоларини сўзлаб беради, психолог ѐки психотерапевт уларни мушоҳада қилиб, ўз воситаларидан фойдаланиб мижозга ушбу муаммоларни ҳал қилишга ѐрдам беради. Ҳозирги замон тиббиѐтида ва тиббиѐт психологиясида психотерапиянинг анча кенг тарқалган шакли психоанализдир. У З.Фрейд назариясига асосланган бўлиб, унинг негизида инсон шахси ривожланиш шартлари, турли муаммоларнинг келиб чиқиши ва уларни ечиш усуллари ѐтади. Психотерапевтнинг вазифаси шундан иборатки, у психоаналитик услубдан фойдаланиб, мижознинг англаб етилмаган майлларини унинг онгига етказиш орқали улар билан боғлиқ бўлган зиддиятларни бартараф этишга кўмаклашади. Бу оқим намоѐндаларининг таъкидлашича, фақатгина англанмаган мотив ва ички зиддиятларгина англаб етилади, натижада уларни ақлан идрок этиш орқали муаммоларни осонгина ҳал қилиш мумкин. Психоаналитик томонидан мижоздаги англаб етилмаган зиддиятларни аниқлашда эркин ассоциация методи ҳам қўлланилади. Бу методнинг моҳияти шундан иборатки, психолог ўзи эгаллаган барча усуллардан фойдаланиб, мижозни жўшқин гапиришга ундайди, бу ўзини хавотирга солган ахборот тариқасида бўлади (одатда бу гипноз ҳолатида қилинади ѐки мижознинг ўта киришувчан ҳолатида ўтказилади). Шахсга психотерапевтик таъсир воситалари ва услублари жуда ҳам кўп, улар билан танишиш - махсус психология курсининг вазифасидир. Шахс одам иштирок этадиган ижтимоий муносабатлар системасининг таъсири остида ва унда ўзи бажарадиган фаолият таъсири остида таркиб топади.Ижтимоий муҳитнинг, жамоанинг шахсга таъсири тўғрисида гапирилар экан, ижтимоий психология ишлаб чиқаѐтган референт гуруҳ тушунчасига асосланиш зарур. Гап шундаки, ҳамма одамлар ҳам, хатто энг яқин теварак-атрофдаги одамлар ҳам мактаб ўқувчисининг шахсига таъсир қилавермайди, кўпларнинг фикрларига у бефарқ қарайди. Ҳар бир одам учун бўлганидек, ҳар бир мактаб ўқувчиси учун ҳам айрим гуруҳлар (баъзан бундай гуруҳ бир кишидан таркиб топган бўлиши ҳам мумкин) мавжуд бўлади, у шахс сифатида бу гуруҳларнинг фикрлари, ўзи учун ниҳоятда аҳамиятли бўлган мулоҳазалари билан ҳисоблашади. Оила, синф, синфдаги айрим ўқувчилар, баъзи ўқитувчилар, ҳовлидаги улфатлар, яқин дўст ва ҳоказолар муайян мактаб ўқувчиси учун ана шундай референт гуруҳлар бўлиши мумкин. Мактаб ўқувчисининг тез-тез учраб турадиган тарбиявий таъсирларига бефарқ ѐки хатто салбий муносабатда бўлиш ҳолларига кўпинча ўқувчининг тарбиячига маълум бўлмаган референт гуруҳ позициясида туриши сабаб бўлади. Download 4.18 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling