Ш. А. ДЎстмуҳамедова, З. Т. Нишанова, С. Х. Жалилова
Download 4.18 Mb. Pdf ko'rish
|
do\'stmuhamedova va bosh. yosh davrlari psixologiyasi
- Bu sahifa navigatsiya:
- А.С.Макаренко
6. Ўқитувчининг ахлоқий идеал сифатида намоѐн бўлиши Ўқитувчининг ахлоқий идеал сифатида намоѐн бўлиши ўқувчи шахсини таркиб топтиришда муҳим аҳамиятга эга. Кичик мактаб ѐшидаги ўқувчи кўпинча ўқитувчига тақлид қилиб, унга ўхшашга ҳаракат қилади, лекин биринчидан, буни кўпинча тушуниб етмасдан қилади, иккинчидан ўқитувчининг ташқи кўриниши ва қилиқларига тақлид қилади, чунки у ҳали шахснинг намоѐн бўлишини таҳлил қилишга ва шахснинг барқарор ҳислатларини англаб етишга қодир эмас. Ўсмир ва катта мактаб ѐшидаги ўқувчи кўпчилик ҳолларда намунага онгли равишда тақлид қиладилар. 2. Ижобий эмоциялар воситасида ижобий хулқ-атвор одатларини шакллантирмоқ керак. Онг ҳам, ирода ҳам мотивлар иерархиясини шакллантира олмайди. Зотан, бир эҳтиѐжнинг ўрнини фақат бошқа эҳтиѐжгина эгаллаши мумкин. 1. Тарбияланувчини алоҳида такрорланмас, индивидуаллик сифатида тушунмоқ лозим. Унинг эҳтиѐжлари тузилишини аниқлаш керак. 3. Шу эҳтиѐжларни қондириш воситалари билан болани қуроллантириш тарбия ва тарбиячидан мулоқотни ҳам, ҳамдардликни ҳам эмас, айнан шу воситалар билан қуроллантиришни кутади. Ўсмир ўзини катта деб ҳисоблай бошлагандан эътиборан катталарнинг хатти- ҳаракатлари ва ишларига тақлид қилишга интилади. Шунинг учун унда теварак-атрофдаги кишиларнинг, айниқса, ўзига энг яқин ва ўзи учун энг обрўли кишиларнинг хатти-ҳаракатига қизиқиш ҳамда эътибор бериш юзага келади. Ўқитувчи қанчалик обрўли бўлса, унинг эътиқоди, билимлари, фикрлари, диди ўқувчиларга шунчалик кўп таъсир қиладиган бўлади. Ўсмир катталарнинг бирор ҳислатларига тақлид қилаѐтиб, кўпинча бу ҳислатларни шунчалик илиб олиш билан бирга, уларнинг салбий ҳислатлари ва хатти- ҳаракатларини ҳам ўзига сингдириб олади. Агар ўқитувчи муайян мақсадни кўзлайдиган ва матонатли, ўз бурчини қатъият билан бажарадиган бўлса, худди шу нарсаларни ўз тарбияланувчиларидан ҳам талаб қилиш унга осон бўлади. Аксинча, ўқитувчининг тажанглиги, қўполлиги, ўзини қўлга ола олмаслиги, манманлиги ўқувчиларга салбий таъсир кўрсатади. Ўқувчилар ва ота-оналар баъзан тарбиявий ишларда ўзларининг шахсан намуна кўрсатишларининг таъсирига етарлича баҳо бермайдилар. Ҳолбуки, уларнинг қилаѐтган ишлари, ўзларини қандай тутишлари уларнинг айтган гапларига, ўргатган нарсаларига қараганда камроқ эмас, балки кўпроқ аҳамиятга эга бўлади. Тўғри хатти-ҳаракатларда амалий тажрибани уюштириш, юқорида таъкидлаб ўтилганидек, шахсни тарбиялашда муҳим, асосий омилдир. Тарбиячи ўқувчиларда хатти-ҳаракатларнинг шундай шакл ва усулларини таркиб топтирмоғи керакки, бу шакл ва усулларда тарбиянинг ҳал қилувчи таъсири остида юзага келадиган ўқувчи эътиқодлари амалга ошсин. Хатти- ҳаракатларнинг айтиб ўтилган шакллари мотивларни, ўқувчининг эҳтиѐж ва муносабатларини "моддийлаштириш" ифодаси, воситаси, шаклига айланиб қолгандагина барқарор омилга айланиб мустаҳкамланади. А.С.Макаренко худди ана шу маънода "хулқ-атвор гимнастикаси" тўғри хатти-ҳаракатларни машк қилишни уюштириш зарурлиги тўғрисида гапирган эди. Ахлоқий хатти-ҳаракатларни машқ қилиш – бу турли вариантлардаги хатти-ҳаракатларни аслида бир-бирига ўхшаш вазиятларда уюшган ва муайян мақсадни кўзлаган ҳолда такрорлашдир. Фақат ана шундай қилингандагина хатти-ҳаракатларнинг барқарор ва айни вақтда умумлашган шакллари таркиб топади. Сунъий машқлар эмас, балки ўқувчи ҳаѐти ва фаолиятининг табиий шароитлари назарда тутилади, албатта. Ўсмирлик ѐшидан бошлаб, тарбиянинг янги омили – ўз-ўзини тарбиялаш вужудга келади. Ўқувчилар ўзларидан ижтимоий аҳамиятга эга бўлган шахс ҳислатларини таркиб топтириш соҳасида хулқ-атордаги камчиликларга салбий ҳислат ва сифатларга барҳам бериш соҳасида онгли равишда мунтазам ишлай бошлайдилар. Одам юксак даражада ўз-ўзини идора қилувчи, ўз-ўзини камол топтирувчи бирдан-бир системадир, - деган эди Download 4.18 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling