Ш. А. ДЎстмуҳамедова, З. Т. Нишанова, С. Х. Жалилова


Download 4.18 Mb.
Pdf ko'rish
bet60/196
Sana01.11.2023
Hajmi4.18 Mb.
#1738328
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   196
Bog'liq
do\'stmuhamedova va bosh. yosh davrlari psixologiyasi

- масалалар ечимларининг умумий йўлларини мустақил равишда топиш 
кўникмалари; 
-ўқув вазифаларини ажрата олиш, топиш ва ўзлаштириш; 
-ўзини ва ўз фаолиятини адекват баҳолай олиш ва назорат қила олиш; 
-фаолиятда ўзини-ўзи бошқара олиш; 
- мантиқий фикрлаш қоидаларидан фойдалана олиш
-умумлаштиришнинг турли шаклларини эгаллаш ва улардан фойдалана 
олиш; 
-жамоавий фаолиятларда иштирок эта олиш; 
- юқори даражада мустақил ижодий фаолликка эга бўлиш. 
Лекин аксарият ҳолларда кичик мактаб ѐшидаги ўқувчиларнинг 
ўқув фаолияти мактаб амалиѐтида биринчи ўринга болаларни амалий 
кўникмаларга, ўқиш, ѐзиш, санаш малакаларига ўргатиш муаммоси туради.
Хулоса сифатида айтиш мумкинки, бошланғич синф ўқув 
фаолиятининг асосий вазифаси - бу ўқувчиларни ―ўқиш‖га, билим 
олишга ўргатишдир.
Кичик мактаб ѐшидаги болаларнинг психик 
ривожланишида таълимнинг таъсирида жиддий ўзгаришлар юз беради. Бу 
ўзгаришлар уларни ҳаѐтларининг маъсулиятли даври бўлмиш ўсмирлик 
даврига ўтиш учун тайѐрлайди. 
5.4.Бошланғич синф ўқувчиларининг шахс хусусиятлари 
Ўқув фаолияти кичик мактаб ѐшидаги ўқувчи учун нафақат билиш 
жараѐнларининг 
юқори 
даражада 
ривожланиши, 
балки 
шахс 
хусусиятларини ривожлантириш учун ҳам имконият яратади. Кичик мактаб 
ѐши даврида бола шахсининг шаклланиши давом этади. Ўқувчининг
мактабдаги муваффақияти унинг кейинги психик ривожи ва
шахсининг шаклланишида тўлиқ ижобий асос бўлади. Бунинг 
натижасида боланинг ўз-ўзидан оиласи, ўқиѐтган синфи ва бошқа 
жамоалардаги ўз ўрнини англай бошлаганини кўриш мумкин. 
Янги фаолиятга ўтиш ўқувчи боланинг ўз асосий фаолиятига янги 
муносабатни пайдо қилади. Унда бурч ҳисси ўса бошлайди. У ўқиш шарт 
эканлигини ва у унинг бурчи эканлигини, белгилаб қўйилган қоида ва 


талаблар бажарилиши шартлигини англайди. Ўзини ҳақиқий ўқувчидек ҳис 
қилган ҳолда унда яхши ўқишга эҳтиѐж пайдо бўлади. 
Кичик мактаб ѐшидаги ўқувчиларнинг ахлокий онглари I ва IV 
синфдаги ўқиш мобайнида муҳим ўзгаришларга учрайди ва ахлокий 
сифатлар, билим ва тасаввурлар сезиларли даражада бойийди ва бола ўзини 
ўзи англай бошлайди. У ўзига хос бўлган яхши-ѐмон хусусиятларни билмаса 
ҳам, лекин у ўзини ―Мен‖ини ҳис килади. Ўзининг вазифаси, мақсади, уни 
бажариш лозимлиги, уйга берилган вазифаларни бажариш, такрорлаш унинг 
бурчи эканлиги кабиларни англаб етади. Бу ѐшдаги болаларни мактаб 
дастурига киритилмаган жуда кўп атроф-муҳит ҳодисалари ҳақидаги 
билимлар қизиқтиради. Бу қизиқишлар боланинг кўпинча эътиборга 

Download 4.18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling