Ш. А. ДЎстмуҳамедова, З. Т. Нишанова, С. Х. Жалилова


уринчоқлик ривож топа боради. Бу ҳис одамнинг илмий тадқиқот ишлари билан самарали шуғулланишини рағбатлантиради.  Билишга қизиқиш


Download 4.18 Mb.
Pdf ko'rish
bet63/196
Sana01.11.2023
Hajmi4.18 Mb.
#1738328
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   196
Bog'liq
do\'stmuhamedova va bosh. yosh davrlari psixologiyasi

уринчоқлик ривож топа боради. Бу ҳис одамнинг илмий
тадқиқот ишлари билан самарали шуғулланишини рағбатлантиради. 
Билишга қизиқиш мактабгача тарбия ѐшидаги болаларга хос бўлган 
хусусиятлардандир. Билишга қизиқиш кичик мактаб даврида ўзига хос 
йўналишни олади.Улар ҳар бир ўрганган нарсаларига таажжубланиш 
билан қарайдилар. 
Таажжубланиш ҳисси. Кичик мактаб ѐшидаги болаларда бундай ҳис 
уларга қандайдир одатдан ташқари, номаълум бирор нарса таъсир 
қилганида туғилади. Бошланғич синф ўқувчилари кутмаган воқеалар
содир бўлганида улардан таажжубланадилар. Билиш жараѐнида
таажжубланиш ҳисси хурсандлик тариқасида ўтади. Бу ҳол самарали 
билиш фаолиятининг доимий йўлдошидир. «Воқеаларни кузатиб
бораѐтганимизда биз ўзимизда туғилган ҳислардан мамнун бўламиз, бу
мамнуният эса интеллектуал хурсандликдир (Д. Р.Декарт). 
Кутилмаган бир нарса сабабли туғилган таажжубланиш кичик мактаб 
ѐшидаги ўқувчиларни дастлабки қарашда кам учрайдиган ва одатдан 
ташқари бўлиб кўринган нарсаларни диқкат билан кўздан кечиришга 
мажбур этади. Шундай қилиб, таажжубланиш бошланғич синф 
ўқувчиларини ҳодисаларни билишга ғоят
даражада рағбатлантиради. 
Ҳайрон қолиш ҳисси. Кичик мактаб ѐшидаги ўқувчиларда ҳайрон 
қолиш ҳисси кучли бўлиб, тушунтирилаѐтган янги материални, тадқиқ
қилинаѐтган фактларнинг сабабларини топишда қийналиб қолганида, бу 
фактларни шу дамгача маълум бўлиб турган ҳодисалар гуруҳига 
киритолмай қолганида ва шу каби ҳолларда болада ҳайрон қолиш ҳисси
туғилади. Бу ҳис ҳам кичик мактаб ѐшидаги ўқувчиларнинг билиш
фаолиятини янада кучайтиришга йўлловчи кучли воситадир. 
Ишонч ҳисси. Нарса ва ҳодисалар ўртасидаги боғланишлар ва 
муносабатларнинг тўғрилиги кичик мактаб ѐшидаги болаларнинг 
тафаккури жараѐнида аниқланиб, мантиқий равишда чиқарилган хулосалар 
билан амалиѐтнинг ўзида яққол исбот бўлганида уларда ишонч ҳисси 
туғилади.

Download 4.18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling