Ш. А. ДЎстмуҳамедова, З. Т. Нишанова, С. Х. Жалилова
Download 4.18 Mb. Pdf ko'rish
|
do\'stmuhamedova va bosh. yosh davrlari psixologiyasi
Шубҳаланиш ҳисси кичик мактаб ѐшидаги ўқувчиларда тўлиқ
ривожланмаган бўлиб, бу ҳис аста-секинлик билан ўқув жараѐнида боланинг ўзи чиқарган қоидалари ѐки назарияларига зид бўлиб, улар билан тўқнашиб қолганида туғиладиган ҳиссиѐтдир. Бу жуда муҳим ҳиссиѐт бўлиб, у тўпланган далилларни ва айтилган қоидаларни ҳар томонлама текшириб кўришга рағбатлантиради. ―Самарали илмий фаолият учун доимо шубҳа билан қарамоқ ва ўз-ўзингни текшириб турмоқ зарур‖ ( И.П. Павлов) Бу ҳислар бола қийинчиликларни енгиб, ўз ишида маълум мувафаққиятларга эришганида аҳамиятли равишда ривожланади. Кичик мактаб ѐшидаги бола ўқиш ва ѐзишни билиб олганида, ўзи мисол ѐки масалани ечишни ўрганиб олганида жуда катта хурсандчилик ҳиссини бошидан кечиради. Ўқувчиларда ўз меҳнатидан хурсанд бўлиш ҳиссини иложи борича кўпроқ юзага келтириш ва уни бола характерининг эмоционал жиҳатига айлантириш бошланғич синф ўқитувчисининг асосий вазифаларидан биридир. Кичик мактаб ѐшидаги ўқувчиларнинг интеллектуал ҳислари унинг билиш қизиқишлари билан боғлиқдир. Бошланғич синф ўқувчиси нима бўлганига, қаерда, қачон ва қандай қилиб бўлганига жуда қизиқади, шунингдек уни ‖Нима учун бўлди?‖ саволига жавобга нисбатан шу воқеа билан боғлиқ бўлган фактларнинг ўзи қизиқтиради. Кичик мактаб ѐшидаги ўқувчи доскага чақирилганда у ўқиб беришга ѐки ѐзиб беришга қўрқиб, уялиб ҳижолат тортса, бундай ўқувчиларни тез-тез доскага чиқара бериш керак, ана шунда у тортинмайдиган бўлиб қолади. Қайта-қайта доскага чиқавериш натижасида қўрқув ҳисси сусая беради ва у ниҳоят бутунлай «сўниб қолиши» ва йўк бўлиб кетиши мумкин. Албатта, бунда шу ҳисларни туғдирувчи манбанинг такрорлана бериши эмас, балки одамнинг салбий кечинмалардан қутилиш истаги муҳим роль ўйнайди. "Лекин бу қонуният фақат оддий ва тез ўтиб кетадиган ҳисларга яъни, болага бир хилда таьсир қилувчи ва мазмуни чуқур бўлмаган обьектлар сабабли туғиладиган ҳисларгагина тааллуқлидир. Мураккаб, чуқур ҳислар болада шу ҳисларни туғдирган объектлар бизга қайта-қайта таъсир ўтказа берганида йўқ бўлиб кетмайди, балки, аксинча, яна ҳам кучли ва барқарор бўлиб қолади. Масалан, музика асарларини қайта-кайта эшитиш натижасида бизнинг эстетик ҳисларимиз чуқур ва кучли бўлиб қолади. Ўзимиз яхши кўрган, ўзимиз учун қадрли бўлган жойларга ҳар сафар борганимизда бизнинг шу жойларга бўлган ҳисларимиз, меҳримиз, одатда, кучая боради. Айрим эмоционал кечинмаларнинг «сўниб қолиши»да бошқа қонуниятлар ҳам бор. Масалан, қарама-қарши ҳислар баъзи нисбатларда бир-бирини йўқотиб юбориши мумкин. Салбий ҳис пайдо бўлиб турганида кучлироқ ижобий ҳис юзага келтирадиган сабаб пайдо бўлиб қолса, у ҳолда салбий ҳис сўниб қолиши, йўқолиши мумкин. Масалан, бола йиқилиб тушиб, йиғлаб турибди. Онаси шу пайтда келиб қолиб, уни эркалатди. Бу эркалаш ижобий ҳисларнинг пайдо бўлишига кучли сабабчи бўлади, шунинг учун ҳам болада кўз ѐши ўрнига кулиш, хурсандлик пайдо бўлади. Ўқувчидаги чўчиб туриш ҳиссини қайта-қайта доскага чиқариш йўли билангина йўқ қилиб қолмасдан, балки болада қарама-қарши ҳисларни туғдириш йўли билан ҳам бу чўчишликни олдини олиш мумкин. Масалан, биринчи синф ўқувчисининг хавотирлигининг сабаби унинг ўз кучига ишонмаганлигида бўлса, унга осон бажара оладиган вазифаларни бериш керак. Шу вазифаларни бажара олгани учун катталар томонидан рағбатлантирилиши, мақталиниши болада ижобий ҳисларнинг туғилишига ѐрдам беради, хавотирлик ҳисси эса йўқолади. Шунинг учун ҳам доска олдида у ўзини дадилроқ ҳис этади. Кичик мактаб ѐшидаги болаларда интеллектуал ва ахлоқий ҳислар, ўртоқлик, дўстлик ҳислари катта ўрин ола бошлайди. Ватанпарварлик, виждоний бурч ҳисси ва шу каби ҳислар пайдо бўлади ва ўсади. Ахлоқий ҳисларнинг ривожланишига жамоавий ишлар, ўқиш мазмуни, турли жамоат ташкилотлари ва шубҳасиз ўқитувчининг шахсий намунаси таъсир кўрсатади. Ўқишнинг бошида айнан шу ўқитувчи шахси кичик мактаб ѐшидаги ўқувчининг жуда кўп ахлоқий ҳисларининг ривожланишини белгилаб беради. Биринчи вақтларда ўқувчи синф жамоаси билан ўқитувчиси орқалигина боғланган бўлади. Ўқитувчи бола учун барча диққат-эътибори ва ҳислари қаратилинган марказий фигура бўлиб ҳисобланади. Билимли, маҳоратли, болаларни севувчи педагог ўқишнинг кейинги босқичларида ҳам ўқувчиларининг ўзига бўлган шундай муносабатини сақлаб қолади. Лекин кейинчалик бу муҳаббат,боғлиқлик устози ва синф жамоси, ўртоқлари, дўстлари ўртасида бўлинади. Шунга қарамасдан бошланғич синф ўқувчиси учун ўқитувчи асосий авторитет ҳисобланади. У ўқитувчиси ҳақида уйида жўшиб ва ҳурмат билан гапиради. Ўқитувининг таъсири остида аста-секинлик билан ўқув, меҳнат ва ўйин фаолиятларида ҳар бир синфдоши учун ташвишланиш, жамоа (коллективизм) ҳисси пайдо бўлади. Бу эса болалардаги ўртоқлик ҳиссининг ривожланишига замин бўлади.Болалар ўқишда паст ўзлаштираѐтган ўртоқларига ѐрдам беришга ҳаракат қиладилар. Бу мотивлар шунчалик чуқур ва кучли бўладики, улар мақсадларига эришиш учун жуда кўп қийинчиликларни: ўзлаштирмаѐтган ўртоғининг дангасалиги, ўзининг дарсларини тайѐрлашга тезроқ улгуриши, баъзан эса ҳатто ота- оналарнинг қаршиликларини ҳам енгиши керак. Бундай вазиятларда болада шаклланаѐтган маъсулият ҳисси қийинчиликларни енгишга ва ўз ишини муваффақиятли бажаришига ѐрдам беради. Биринчи синфда ўқувчи ўқитувчисиннг танбеҳлари ўртоқларининг олдида ѐки ўзига ѐлғиз берилганига эътибор бермаса, иккинчи синфда ўртоқлари олдида берилган танбеҳлардан уяладиган бўлиб қолиши боланинг ўзини жамоа аъзоси сифатида тўлиқ ҳис этаѐтганидан ва ўртоқлари уни ҳурмат қилишларини истаѐтганидан далолат беради. Эстетик ҳислар биринчи навбатда болаларнинг бадиий асарларни идрок қилиш жараѐнида намоѐн бўлади.Учинчи синфга бориб болалар устози ўқиѐтган шеърларнинг нафақат мазмунига, балки ўқилишидаги гўзаллигига ҳам эътибор берадилар. Бадиий асарларни ўқиѐтганларида ва кинофильмларни кўраѐтганларида болалар асосан асар қаҳрамонларинг ахлоқий сифатларини баҳолайдилар. Бадиий асарнинг эстетик томони педагог томонидан болаларга кўрсатилиши керак. Ана шундай ўргатиш бўлган тақдирдагина кичик мактаб ѐшидаги болалар уларга мос бўлган мусиқий асарларга эмоционал баҳо бера оладилар. Download 4.18 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling