Ш. А. ДЎстмуҳамедова, З. Т. Нишанова, С. Х. Жалилова


Download 4.18 Mb.
Pdf ko'rish
bet76/196
Sana01.11.2023
Hajmi4.18 Mb.
#1738328
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   196
Bog'liq
do\'stmuhamedova va bosh. yosh davrlari psixologiyasi

ИНДИВИДУАЛ 
ПСИХОЛОГИК 
ЖИҲАТИ
ДУНЁҚАРАШ 
ЖИҲАТИ 
ИЖТИМОИЙ 
ПСИХОЛОГИК 
ЖИҲАТИ 
ПСИХИК 
ЖАРАЁНЛАРИ 
ПСИХИК 
ХУСУСИЯТЛАРИ 
МАЪНАВИЙ
ҚИЁФАСИ 
БОШҚА 
ОДАМЛАРГА 
МУНОСАБАТИ 
ИЖТИМОИЙ 
РОЛЛАРИ 


Ўсмирлик ѐшида психологик жиҳатдан энг муҳим ҳислат - вояга етиш 
ѐки катталик ҳиссининг пайдо бўлиши алоҳида аҳамиятга эга. Катталик 
ҳисси ижтимоий-аҳлоқий соҳада, ақлий фаолиятда, қизиқишда, муносабатда, 
кўнгил олиш жараѐнида, хулқ-атворнинг ташқи шаклларида ўз ифодасини 
топади. Ўсмирлик ѐшига хос бўлган психологик хусусиятларни ўргана 
туриб, ўсмирлар шахсининг шаклланиб, ривожланиб, камолотга эришиш 
йўлларини ва унга таъсир этадиган биологик ва ижтимоий омилларнинг 
бевосита таъсирини тушуниш мумкин. Жинсий етилиш ўсмирнинг бу 
ѐшдаги хулқ-атворига асосий биологик восита сифатида таъсир ўтказади. 
Лекин бу бевосита таъсирдир. Кичик ўсмир психологик "механизми" 
схематик равишда қуйидагича баҳоланади. Эндокрин гармонларини пайдо 
бўлиши ва уларнинг марказий нерв системасига таъсир қилиши билан 
боғлиқ бўлган жинсий етилишнинг бошланиши болалар фаоллигининг
жисмоний ва психологик имкониятларини оширади ҳамда уларнинг 
ўзларини катталардек ҳис этиш, мустақил бўлиш туйғуларини туюшлари 
учун қулай шарт-шароитларни олиб келади. Бироқ, психик ривожланишнинг 
бу босқичида ҳам бола ҳали мустақил ҳаракат қилишга тўла тайѐр бўлмайди. 
Ижтимоий омиллар эса қуйидагилардир: кичик мактаб ѐшидан ўрта 
мактабга ўтиш, яъни якка ўқитувчи раҳбарлигидан кўпчилик ўқитувчилар 
тасарруфига ўтиш ва мулоқотдаги ўзгаришлар ижтимоий фойдали 
ишларни кенгайтириб бориш, мустақил ва амалий ишларни кўпроқ 
бажариш, шу билан бирга боланинг оиладаги ўрнининг ҳам 
ўзгаришидир. Катта ўсмирларга нисбатан кичик ўсмирларда пайдо 
бўладиган келиша олмасликни улардаги жинсий етилиш билан эмас, балки 
атрофдаги шарт-шароитлар, оиладаги ота-она, ака-укаларнинг унга 
муносабати, маҳалла-кўй, яъни ижтимоий шароитлар таъсири билан боғлаш 
зарур.
Мана шу ижтимоий шароитларни улардаги психологик иқлимни 
ўзгартириш йўли билан ўсмирларнинг хулқ-атворига тўғридан-тўғри таъсир
кўрсатиш, ѐмон хулқ-атвор, ўжарлик, камчиликларини
тан олмаслик каби 
салбий хислатларнинг олдини олиши мумкин. Бу даврда ўсмир бахтли 
болалик билан хайрлашган, лекин катталар ҳаѐтида ҳали ўз ўрнини топа 
олмаган ҳолатда бўлади. Ўсмир ўзининг қобилияти ва кучини тўғри 
баҳоламай туриб, мураккаб ҳаѐтий масалаларни ҳал килишга уринади, аммо 
фикр юритиш қобилияти юзаки бўлганлиги сабабли кундалик ҳаѐтида қатор 
камчиликларга йўл кўяди. Лекин у ўз хатосини тан олишдан кўра катталар 

Download 4.18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling