Ш. А. ДЎстмуҳамедова, З. Т. Нишанова, С. Х. Жалилова


Download 4.18 Mb.
Pdf ko'rish
bet93/196
Sana01.11.2023
Hajmi4.18 Mb.
#1738328
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   196
Bog'liq
do\'stmuhamedova va bosh. yosh davrlari psixologiyasi

- жинсий етилиш; иккинчидан - ишонадиган, суянадиган ва ҳар қандай 
нозик масалалар бўйича гаплашиш мумкин бўлган дўстга эҳтиѐж; 
учинчидан - бу табиий инсоний эҳтиѐж ҳисобланиб, инсон кўпинча 
ўзини ѐлғиз ҳис қилганида кучли эмоционал боғлиқликка интилади. 
Тадқиқотларнинг кўрсатишича бундай туйғу кучайган шаклда биринчи 
бор илк ўспиринлик даврида юзага келади. Илк ўспиринлар ѐлғиз 
бўлишни истамаганликлари учун ўзлари фаол равишда ўзаро яқин 
мулоқот, бир-бирлари билан интим муносабатни излайдилар. Баъзан 


ўспиринлар бу ҳисларга шунчалик берилиб кетадиларки, бошқа нарсалар 
мавжудлиги ҳақида мутлақо унутиб қўядилар. Бу даврда ўспиринларда 
севиш мумкин бўлган қиз ѐки йигит идеали пайдо бўлади ва кўп 
йиллар даврида бу идеал сақланиб туради. Ўспиринлар тасаввуридаги 
идеал кимнидир ѐқтиришига, севишига туртки бўлади. Ўспиринларнинг 
идеал образлари баъзан реал бўлмайди, яъни улар ҳеч кимни «унга» 
ўхшатмайдилар. Бу эса уларда ишончсизлик ҳамда ѐлғизлик ҳиссини 
ҳам юзага келтириши мумкин. Илк ўспиринларга шу мавзуда бадиий 
адабиѐтлар ўқиш, кинофильмлар, театрлар томоша қилишни тавсия этиш 
ҳамда ѐши улуғ кишилар билан суҳбатлар ўтказиш, уларга ўзларини 
келгуси ҳаѐтларини ўзларига мос турмуш ўртоқлар топиш масаласига 
жиддийроқ ѐндошишларига ѐрдам беради.
Республикамизда илк ўспиринлик даврида дўстликнинг психологик 
хусусиятларини 
ўрганишга 
бағишлаган 
тадқиқотларни
проф.Ғ.Б.Шоумаров раҳбарлигида Ф.А.Акромова ўтказган. Унинг 
тадқиқотларида ҳам дўстликка доир юқоридаги натижалар олинган. 
7.5. Илк ўспиринлик даврида ўз-ўзини англашнинг ривожланиши 
Ўспиринларни ҳали тўла катта деб ҳисоблаб бўлмайди, чунки уларнинг 
шахс хусусиятларида ҳали болаликни кузатиш мумкин. Бу уларнинг 
фикрларида, бераѐтган баҳоларида, ҳаѐтга ва ўз келажакларига 
муносабатларида кўзга ташланади. Кўпчилик ўспиринлар мактабни 
тугатиш вақтига келиб ҳам касб танлашга нисбатан масъулиятсиз 
ѐндошадилар. Бу давр ўспириннинг ахлоқан ўз-ўзини англаши ва барқарор 
―Мен‖ образининг шаклланиши шунингдек, ахлоқнинг янги босқичига 
ўтиши билан характерланади. Бу англаш оддийгина ўсишдан иборат 
бўлиб қолмасдан, у сифат жиҳатдан ўзига хос характерга эга бўлади, бу 
ҳол ўз шахсининг маънавий-психологик хусусиятларини қонкрет ҳаѐтий 
мақсадлар ва интилишлар нуқтаи назаридан англаш ва уларга баҳо 
бериш эҳтиѐжи билан боғлангандир.
Илк ўспириннинг ўзини ўзи англаши ўсмирнинг ўзини -ўзи 
англашидан худди шу томонлари билан фарқ қилади. Худди ана шу 
нарса илк ўспиринларда ўзининг психик ҳаѐтига, ўз шахсининг 
сифатларига, ўз қобилиятларига чуқур қизиқиш уйғотади, худди 
шунинг учун ҳам ўз хатти-ҳаракатларига назар ташлаш, ўз ҳис-
туйғуларини ва кечинмаларини билиб олиш эҳтиѐжи пайдо бўлади. 
Ўз-ўзини англаш ўқувчининг ички кечинмалар дунѐсига кириши 
билан боғлиқ эмас ва фойдасиз, мақсадсиз ўз-ўзини таҳлил қилишдан 
ҳам иборат эмас. Ўз-ўзини англаш ҳаѐт ва фаолият талабларидан келиб 
чиқади. Жамоадаги янги вазият, теварак-атрофдагилар билан бўладиган 
янгича муносабатлар ўқувчини ўз имкониятларини баҳолашга, ўзининг 
шахсий хусусиятларини, ўзига нисбатан қўйилаѐтган талабларга жавоб 
бера олиши ѐки жавоб бера олмаслиги нуқтаи назаридан англашга 
мажбур қилади. 


Илк ўспириннинг ўз-ўзини англашига оид бу қизиқарли хусусият 
қуйидагилардан иборат. Илк ўспирин ўзининг кучли ва ожиз 
томонларини, ўзининг устунлиги ва камчиликларини ўсмирга қараганда 
яхшироқ ва чуқурроқ баҳолай олади. Бироқ ўсмир кўпинча илк 
ўспиринга қараганда ўзига тўғрироқ баҳо беради.Ўсмирда ўз-ўзини 
англашнинг ривожланишига бошқа кишиларнинг фикрлари таъсир 
қилади. Ўсмир гўѐ ўзига теварак -атрофдагилар кўзи билан қарайди, 
унинг айнан ўзи ҳақидаги фикрлари кўпинча ота-оналари, ўқитувчилари 
ва ўртоқларининг фикрларини такрорлайди. Табиийки, унинг ўз-ўзига 
баҳо бериши ҳам анча объектив бўлади, чунки у теварак-
атрофдагиларнинг объектив баҳосини такрорлайди. Бу ҳол академик 
лицей ва коллеж ўқувчиларида бошқача бўлади. 
Ёшининг ортиши билан унда ўз шахсини, ўз хатти-ҳаракатлари ва 
фаолиятини мустақил таҳлил қилиш ва баҳо бериш тенденцияси 
кучаяди. Ўз-ўзига баҳо бериш эса ҳамиша ташқаридан берилган баҳога 
қараганда қийинроқдир. Шунинг учун илк ўспирин ўзининг шахсий 
хусусиятларини ва хатти-ҳаракатларини ўсмирга қараганда яхшироқ 
таҳлил қила олмаса ҳам, ўзига айрим ҳолларда объектив баҳо бера 
олмайди. Шунинг учун улар кўпинча ўз шахсларига ортиқча баҳо 
берадилар, ғайри табиий манманлик, кеккайиш, такаббурлик, 
кибрланиш ҳолларига йўл қўядилар, теварак-атрофдаги кишиларга 
менсимасдан муносабатда бўладилар; бошқалар эса ўзларига ғайри-
табиий равишда етарли баҳо бермайдилар, ўзларини ―ўртамиѐна‖, 
―арзимас‖, ―оддий ва кўзга ташланмайдиган одам‖ деб ҳисоблайдилар. 
Интеллекти яхши ривожланган ўспиринлар катталарни ташвишга 
солаѐтган масала муаммоларини тушуна оладилар ва уларни муҳокама эта 
оладилар. Ўспиринлар жуда кўп муаммоли саволларга жавоб ўйлайдилар. 
Уларнинг диққатини кўпроқ ахлоқий масалалар тортади. Илк ўспириннинг 
ўз-ўзини англаши ўсмирнинг ўз-ўзини англашидан шу жиҳатлари билан 
фарқланади. Худди ана шу нарса илк ўспиринни ўзининг психик ҳаѐтига, 
ўз шахсининг сифатларига, ўз қобилиятларига чуқур қизиқиш уйғотади, 
худди шунинг учун ҳам ўз хатти-ҳаракатларига назар ташлаш, ўз ҳис-
туйғуларини ва кечинмаларини билиб олиш эҳтиѐжи пайдо бўлади. Агар 
ўсмирнинг тушунчасида сезгир киши ҳамиша бошқаларга ѐрдам кўрсатса, 
илк ўспирин ѐшидаги ўқувчилар эса бунда анча нозик тафсилотларнинг ҳам 
фарқига борадилар, улар сезгирлик – айниқса қандай ѐрдам зарурлигини ҳис 
қила билиш ва у ана шу ѐрдамни усталик билан кишини хафа қилмасдан, 
кўрсата олишдан иборат деб ҳисоблайдилар. 
Ўсмир ўзининг ҳозирги аҳволига мувофиқ равишда ўзига баҳо беради, 
катта мактаб ѐшидаги ўқувчи ўзининг келажагига мувофиқ равишда ўзига 
баҳо беради. Ўсмир ўзича: ―Мен мактаб жамоасининг аъзоси сифатида 
қандайман?‖ деб савол беради. Илк ўспирин эса ўзига: ―Мен келгуси 
мустақил ҳаѐт учун қандайман? Мен унга яроқлиманми?‖ –деб савол 
беради. 


Илк ўспирин шахсга, умуман унинг барча хусусиятларини ҳисобга 
олган ҳолда баҳо бера билса, ўсмир ўзининг шахсига айрим ишлар, хатти-
ҳаракатларга қараб баҳо беради ва бу баҳони умуман шахсга татбиқ этади. 
Илк ўспиринда ўзи, ўз шахси тўғрисида тўғри, объектив тасаввур 
ҳосил бўлиши учун унга кўп ўйлаб, усталик билан ѐрдам кўрсатиш керак. 
Агар ўқитувчининг берган баҳоси дўстона ва тўғри бўлса, унинг фикрлари 
илк ўспириннинг имкониятларига чуқур ишонч билан, унинг шахсини 
чуқур ҳурмат қилиш билан айтилган бўлса, ҳатто ўқитувчининг билдирган 
кескин танқидий мулоҳазалари ҳам одатда етарли даражада диққат-
эътибор ва миннатдорчилик билан қабул қилинади. 
Агар кичик мактаб ѐшидаги ўқувчилар учун ахлоқий масалаларни 
ечиш манбаи - ўқитувчилар бўлса, ўсмирлар бу саволларга жавобни 
кўпроқ тенгдошлари даврасидан қидирадилар. Ўспирин ѐшдагилар эса 
саволларга тўғри жавобни топишда кўпроқ катта кишилар фойдаланадиган 
манбаларга мурожаат этадилар. Бундай манбалар асосан реал, кўпқиррали, 
мураккаб инсоний муносабатлар ва илмий-оммабоп, бадиий, 
публицистик адабиѐтлар, санъат асарлари, матбуот, радио, телевидение 
бўлиб ҳисобланади. Бугунги ўспиринларга ҳаѐтга нисбатан ҳушѐр, ақлий-
амалий қараш, эркинлик ва мустақиллик хос. Улар ҳаққоний бўлиш 
тушунчасига ҳам реал тарзда ѐндошадилар. Лицей ва коллежни тугаллаш 
вақтига келиб, жуда кўп ўспиринлар ахлоқий жиҳатдан шаклланган ва 
маълум ахлоқ нормалари қатьийлашган хусусиятларга эга бўладилар. 
Ўспиринларда ахлоқий дунѐқараш билан бир қаторда ижтимоий, 
сиѐсий, иқтисодий, илмий, маданий, диний ва бошқа соҳалар бўйича маълум 
бир қарашлар вужудга келади. Жуда кўп йиллардан бери ўспиринларни 
яхшилик ва ѐмонлик, ҳақиқат ва ноқонунийлик, ахлоқийлик ва 
ахлоқсизлик масалалари ташвишлантириб келади. Ҳозирги давр 
ўспиринлари ҳар бир нарсага ишонувчан ѐки салбий муносабатлар бўлмай, 
балки ҳаѐтга реал, ақлий, амалий қарайдиган, кўпроқ эркин ва мустақил 
бўлишга интилувчи ѐшлардир. 
Ўспиринлар онгли равишда эгалланган ахлоқ нормалари асосида 
ўз хатти-ҳаракатларини йўлга солишга интиладилар. Бу эса, аввало ўспирин 
ўзини англашининг ўсишида намоѐн бўлади.
Ўзини англаш мураккаб психологик структура бўлиб, қуйидагиларни ўз 
ичига олади: 



Download 4.18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling