Ш. А. ДЎстмуҳамедова, З. Т. Нишанова, С. Х. Жалилова


Download 4.18 Mb.
Pdf ko'rish
bet94/196
Sana01.11.2023
Hajmi4.18 Mb.
#1738328
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   196
Bog'liq
do\'stmuhamedova va bosh. yosh davrlari psixologiyasi

  Бу нарса уларнинг алоҳида шахс эканлигини тан олишга интилишида ўз 
ифодасини топади. Бунинг учун айрим ѐшлар турли модаларга майл қўйиш, 
тасвирий санъатга, мусиқага, касб-ҳунарга, табиатга мафтункор 
қизиқишларини намойиш қилишга ҳаракат қиладилар. Ўқув ва меҳнат 
жамоалари таъсирида матонат, жасурлик, сабр-тоқат, камтарлик, 
интизомлилик, ҳалоллик каби инсоний фазилатлар такомиллашади. 
Худбинлик, лоқайдлик, мунофиқлик, лаганбардорлик, дангасалик, 
қўрқоқлик, ғайирлик сингари иллатларнинг барҳам топиши тезлашади. 
Ўспиринлар 
шахсининг 
шаклланиши 
жараѐнида 
жамоат 
ташкилотларининг роли алоҳида аҳамият касб этади. Уларда фаоллик
ташаббускорлик, мустақиллик, қатъиятлилик, масъулиятлилик, ўз 
ҳаракатларини танқидий баҳолаш сингари фазилатлари барқарор хусусият 
касб этиб боради. Ўспирин йигит ва қизларнинг жамоатчиликда фаол 
иштирок этиши орқали муайян ташкилотчилик қобилияти намоѐн бўлади. 
Ўзининг кимлиги, қандайлиги, қобилиятлари, ўзини нимага ҳурмат 
қилишини аниқлашга интиладилар.Дўст ва душманларининг кимлиги, ўз 
истаклари, ўзини ва теварак-атрофни, оламни яхши билиши учун нима 
қилиш кераклигини англашга ҳаракат қилади. Маълумки, ўспиринларнинг 
ҳамма саволлари англанган бўлмайди. Баъзан ўспиринлар ўзларидан ҳеч 
қаноатланмайдиган, ўз олдиларига ҳаддан ташқари кўп вазифалар қўядиган, 
лекин унинг уддасидан чиқа олмайдиган бўлади. Мана булардан кўриниб 
турибдики, ўспиринлар ўз-ўзини анализ қилиш теранлиги ва юксак 
талабларни бажариш кераклигини ўзида акс эттира борадилар. Бу эса
ўспиринларнинг келгуси ютуқлари шартларидан биридир. 
Юқорида кўрсатиб ўтилганидек, шахснинг илк ўспиринликдаги энг 
муҳим ҳислатларидан бири ўз-ўзини ҳурматлаш, ўз-ўзига баҳо бериш ҳамда 
ўзини шахс деб тан олиш ѐки олмаслик даражасидир. Ўспиринлар ўзларида 
шахснинг муайян комплекс сифатларини ҳосил қилишга интиладилар. 


Уларни ўз-ўзини тарбиялаш борасида бир бутун маънавий психологик 
қиѐфани шакллантириш масаласи қизиқтиради. Бунда шахс идеали ва 
намунанинг мавжудлиги катта аҳамиятга эга. Масалан: ўғил болалар - 
қаҳрамонлик, яхши ота, тадбиркор, ўқитувчи, врач ѐки бадиий асар ҳамда 
кинофильмдаги образларни ўзларига идеал деб билсалар; қизларимиз 
меҳнаткаш аѐл, жозибали жамоат арбоби, назокатли уй бекаси ѐки илмий 
ходим ва бошқаларни идеал деб биладилар.. Ўзаро муносабат ва эмоционал 
ҳаѐт ўз мавқеини белгилашнинг мураккаб муаммоларини ўспириннинг ўзи 
ҳал қила олмайди. Бу масалани ўспириннинг ота-онаси, ўз тенгқурлари, 
ўқитувчилар иштирокида уларнинг қўллаб-қувватлашида ҳал қилиши 
мумкин. 
Ўспиринларни минг йиллаб ташвишлантираѐтган ахлоқий муаммолар бу 
– яхшилик ва ѐмонлик, адолат ва қонунга хилофлик, тартиблилик ва
маъсулиятсизлик ва ҳоказо. Ҳозирги илк ўспиринлар кўп асрлар олдин 
яшаган йигит ва қизлардан фарқ қилмасалар-да, уларга ҳаѐтга амалий нуқтаи 
назардан қараш хос бўлиб, кўпроқ мустақиллик ва эркинлик хос. 
Дунѐда ва мамлакатимизда рўй бераѐтган жўшқин ижтимоий ҳодисалар, 
ўзгаришлар ѐш авлодга мустақил танлаш, барча нарсада шахсий
йўналганлик, мустақил қарор қабул қилиш имконини бермоқда. Замонавий 
йигит ва қизларнинг психологиясини ҳаѐтнинг ўзи бир неча ўн йиллар 
илгари 
яшаган 
тенгдошларидан 
фарқ 
қиладиган 
психологияни 
шакллантирмоқда. Бу ҳислатлар қуйидагилар: ахлоқий характерга эга бўлган 
кўп муаммоларни қўйиш ва ҳал қилиш, мустақиллик, фикрларнинг ҳар доим 
тўғри эмаслиги, ижтимоий, сиѐсий, иқтисодий ва диний муаммоларни ҳал 
қилиш. 
Республикамиз психологлари томонидан илк ўспиринлар шахсининг 
психологик хусусиятларини ўрганишга бағишлаган қатор тадқиқотлар 
ўтказилган. Шундай тадқиқотлар сирасига А.Жабборов раҳбарлигида 
ўтказилган О.У.Авлаевнинг таянч-ҳаракат аъзолари бузилган илк 
ўспиринларнинг шахс хусусиятларини ўрганишга бағишланган тадқиқотини 
келтириш мумкин.Тадқиқот натижасида муаллиф қуйидагиларни аниқлаган: 
Таянч-ҳаракат аъзолари бузилган контингентлар шахсининг мотивациялари 
мазкур ѐшдаги соғлом тенгдошлари сингари бир хилдаги муносабатни 
намоѐн қилганига қарамай уларнинг имкониятлари шахслилик позициясидан 
чекланиб қолади. Ички мотив, билиш мотиви, мусобақалашув мотивларидаги 
натижалар нисбий маънода тенгликни ифодаласа-да, аммо уларниннг ўзини 
ўзи ҳурматлаши соғлом тенгдошларига қараганда анча паст кўрсаткичли 
мотив даражасини намоѐн этади. 
Демак илк ўспиринлик даври катта мустақил ҳаѐтга қадам қўйиш 
бўсағасидир. 

Download 4.18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling