Ш. А. ДЎстмуҳамедова, З. Т. Нишанова, С. Х. Жалилова


Download 4.18 Mb.
Pdf ko'rish
bet97/196
Sana01.11.2023
Hajmi4.18 Mb.
#1738328
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   196
Bog'liq
do\'stmuhamedova va bosh. yosh davrlari psixologiyasi

фаолиятнинг 
индивидуал 
услубини
шакллантиришга йўналтирилган. Ушбу қонцепция Е.А.Климов илгари 
сурган қуйидаги қарашларга асосланади: 
1. Фаолиятнинг 
муваффақияти учун муҳим бўлган амалий 
тарбияланмайдиган шахсий (психологик) хислатлар мавжуд. 
2. Касбий фаолият шароитларига мослашишнинг меҳнат маҳсулдорлиги 
бўйича бир хил бўлган, ҳар хил усуллари мавжуд. 


3. Алоҳида қобилиятларнинг кучсиз ифодаланганлигини машқ қилиш 
ѐки бошқа қобилиятлар ѐки иш усуллари ѐрдамида бартараф этишнинг кенг 
имкониятлари мавжуд.(секин жавоб қайтариш қобилиятини тайѐрланиш 
тадбирларидаги ўта диққатлилик билан тўлдириш мумкин; бир шароитдаги 
фаолиятнинг сусайишини, инсон сунъий равишда фаолиятни ўзгартириши 
мумкин – ҳаракатлар тартибини ўзгартириши ѐки объектлар рангларини 
ўзгартиради деб тасаввур қилиши мумкин). 
4. Шахснинг индивидуал ўзига хослигини ҳисобга олган ҳолда 
қобилиятларни шакллантириш зарур, ташқи шароитларни ҳисобга олган 
ҳолда ички шароитларни ривожлантириш. 
Касб танлашда касбий маслаҳат жуда муҳим ҳисобланади. Бу жиддий
тайѐргарликни талаб қиладиган қийин ишдир.Ҳозирги вақтда ҳар бир мактаб 
психологи томонидан ўтказиладиган 9-синф ўқувчилари билан олиб
бориладиган касбга йўналтириш ишлари бўйича диагностик ва маслаҳат 
ишлари бунга яққол мисол бўла олади.
Касб танлашда – касб танлаш амалга ошириладиган ѐш, илк ўспириннинг 
маълумотлилик даражаси ва унинг интилиш даражаси муҳим омиллар
ҳисобланади. 
Биз юқорида кўриб ўтганимиздек, касб танлаш мураккаб ва узоқ жараѐн. 
Муаммо на фақат умумий давомийликда, балки босқичларнинг кетма-
кетлигида ҳамдир. Бу ерда иккита хавф мавжуд. Улардан биринчиси илк 
ўспиринларнинг касб танлаш жараѐнини аниқ ва барқарор қизиқишлари 
бўлмаганлиги учун кейинга қолдиришидир. Бу кейинга қолдириш умумий 
етукмаслик, хулқ-атворнинг инфантиллиги билан қўшилади. Бу ҳолат касб 
танлаш жараѐни катталик ва барқарор ―Мен‖ образининг, ўз-ўзини ҳурмат 
қилишнинг асосий компонентларидан бири эканлигини эсга олсак тушунарли 
бўлади. 
Ота-оналарнинг уринишлари (айниқса зиѐли оилаларда кўп учрайди) 
тўғридан-тўғри психологик таъсир кўрсатиш ѐрдамида бу жараѐнни 
тезлаштирмоқчи бўладилар (―Сен қачон касб танлайсан? Мен сенинг 
ѐшингда ...‖). Бу эса болаларда хавотирланишни кучайтириб, баъзан ҳеч 
қандай касб танламасдан, турли севимли машғулотларни танлашгача бўлган 
салбий натижаларга олиб келади. Бунда ўз вақтида ўқиш давомида
болаларнинг қизиқишлари ва дунѐқарашини кенгайтириш, ҳар хил фаолият 
турлари билан таништириш, амалий меҳнат кўникмаларини шаллантириш 
сифатида ѐрдам кўрсатиш мумкин. 
Эрта касбий танлаш ижобий омил ҳисобланса-да, унинг ҳам ўзига
яраша камчиликлари бор. Ўсмирларнинг қизиқишлари тасодифий, вазиятли 
омилларга боғлиқ. Ўсмир фақат фаолиятнинг мазмунига қараб иш тутади, 
унинг бошқа жиҳатларини пайқамайди.
Илк ўспиринларнинг бўлажак касблари ҳақида хабардорлик даражаси 
ҳам муҳим ҳисобланади. Йигит ва қизлар улар танлайдиган касблар 
доирасини, ҳар бир касбнинг аниқ хусусиятларини билмаганликлари учун 
касбни тасодифан танлайдилар. Касб ҳақида маълумотга эга эмаслик олий
ўқув юртига кирганлар орасида ҳам учрайди. ―Бўлғуси касбингизнинг 


характери, мазмуни ва шароитидан хабардормисиз?‖ деган саволга 
талабаларнинг тўртдан бир қисмигина ―ҳа‖ жавобини беришган. Инсон касб 
танлаѐтган вақтида қанчалик кичик бўлса, унинг касб танлаши шунчалик
мустақил 
бўлмайди, 
шахсий 
қадриятлар 
тизими 
асосида 
эмас, 
маълумотларнинг етарли бўлмаганлиги туфайли кимнингдир тавсиясига
кўра амалга оширилади. 
Касб танлаш маълум шахсий интилиш даражасини акс эттиради. У ўз 
объектив имкониятларини ҳамда қобилиятларини баҳолашдан иборат. 
Бундан ташқари унга субъект томонидан англанмайдиган касбга қўйиладиган 
талаблар ҳам таъсир қилади. 15-17 ѐшли йигит ва қизларнинг интилиш 
даражаси кўпинча юқори бўлади.Бу нормал ва фойдали ҳолат бўлиб, 
ѐшларни янада изланишга ва қийинчиликларни бартараф этишга ундайди. 
Дастлабки ҳаѐтий муваффақиятсизлик туфайли, масалан олий ўқув юртига 
топширишга уринишдан келиб чиқадиган жароҳатдан қандай қутулиш 
мумкин? 
Баъзи конкурсдан ўта олмаган ѐшлар уларнинг барча ҳаѐтий режалари
пучга чиққанлиги, тўғрилаб бўлмайдиган ҳалокат рўй берди, деб 
ўйлайдилар. Лекин социологик тадқиқотларнинг кўрсатишича, олий ўқув 
юртида ўқишни жиддий ҳохловчилар ўзларининг ҳаѐтий режаларини 
кейинроқ ҳам амалга ошириши мумкин. 
Инсоннинг ѐши улғайган сайин ҳаѐтий қадриятлари ва ҳаѐтий режалари 
ўзгариб боради. Олий ўқув юртига киришни ҳоҳлаганлар, дастлаб ўқишга 
кирганлари учун хурсанд бўладилар.Касбни тўлиқ ўйлаб танламаганлар 
учун кейинчалик қийинчиликлар вужудга келади: уларнинг айримлари 
ўқишни эплай олмайди, бошқа бирлари танлаган мутахассисликдан кўнгли 
тўлмайди, яна бошқалари олий ўқув юртини тўғри танлаганига
шубҳаланади. Л.В.Лисовский тадқиқотларидан маълум бўлишича, ‖Яна 
касб танлашга тўғри келса, яна шу касбни танлармидингиз?‖ деган саволга 
сўралганларнинг учдан бир қисми рад жавобини беришган. Юқори курсларда 
танлаган касбидан қониқадиганлар камаймасдан, аксинча ортиб боради. 
Буни ҳар хил сабаблар билан тушунтириш мумкин: олий ўқув 
юртидаги ўқитиш даражаси билан, ўқувчилик вақтида пайқамаган бўлғуси 
касбнинг салбий жиҳатларини кўриш билан ва ҳ. Кўпчиликда қониқмаслик 
ривожланишдаги инқирозли оддий нуқта бўлиб, амалиѐт бошланганда 
буларнинг бари йўқолиб кетади. Ёш мутахассис ишга тушганда янги 
қийинчиликлар вужудга келади. Уларнинг баъзилари юқори маъсулият 
ҳиссига жавоб бера олмайди, баъзиларда эса талаблар олинган билим 
даражасидан анча қуйида бўлади. Шундай қилиб, ривожланишнинг олий
ўқув юртидаги варианти низолардан ҳоли эмас. 
Инсоннинн ҳаѐт йўли турли тумандир.Илк ўспиринликда инсон ҳаѐт 
йўлини ўзи танлайдигандек туюлади, лекин унинг касб танлашига тарбия, 
муҳит ва бошқалар ҳам таъсир қилади.Касб-ҳунар коллежи ѐки лицейни 
битиргандан сўнг шахсий бўлмаган ташқи омилларнинг таъсири янада кучли 
бўлади.В.Н.Шубкиннинг таъкидлашича, биз танлайдиган йўллардан бошқа
бизларни танлайдиган йўллар ҳам мавжуд. Олий ўқув юртини тугаллаган 


ѐшлар таълимни ҳаѐтни мазмунли ва қизиқарли қилиш воситаси сифатида
ҳамма нарсадан устун қўйишади. Ишлайдиган ѐшлар эса таълимнинг 
моҳиятини жамиятга кўпроқ фойда келтиришда деган фикрдалар.
Ўспиринлар турли касбларни турлича баҳолайдилар.17 ѐшлилар 
касбларни қонтраст ―оқ-қора‖, мавҳум деб баҳоласалар, 25 ѐшлилар 
ўзларининг ҳаѐт йўллари билан баҳолайдилар. Муваффақиятли касбга 
йўналтиришнинг муҳим шартларидан бири ўқувчиларнинг меҳнатга тўғри 
муносабатда бўлиши ва уларнинг фаоллигидир.  
Касбга йўналтириш – шахснинг ижтимоий тақдирини белгилашнинг 
таркибий қисмидир. Касб танлаш - ҳаѐт мазмуни ҳақидаги ўйлари ва
шахсий ―Мен‖ табиати билан мос келганда муваффақиятли ҳисобланади.
Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти талабаларида 

Download 4.18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling