Ш. А. ДЎстмуҳамедова, З. Т. Нишанова, С. Х. Жалилова
Илк ўспиринлик даврида ўқув касбий фаолиятнинг етакчи
Download 4.18 Mb. Pdf ko'rish
|
do\'stmuhamedova va bosh. yosh davrlari psixologiyasi
7.6. Илк ўспиринлик даврида ўқув касбий фаолиятнинг етакчи фаолиятга айланиши ва касб танлаш муаммоси Илк ўспиринлар шахсининг тараққиѐтида ижтимоий фойдали меҳнатнинг роли катта. Илк ўспиринлар меҳнати фақат ўзининг моддий натижа бериши томони билангина муҳим эмас. Бу ѐшдагиларнинг меҳнатини тўғри ташкил этиш шахснинг коллективизм, умум фойдаси учун қилинадиган меҳнатга муҳаббат, ташаббускорлик, мақсадга интилувчанлик, интизомлилик, қатъиятлилик сингари сифатларини таркиб топтиришга ѐрдам беради. Ўқувчилар умумий меҳнатда қатнашар эканлар, меҳнатни ва меҳнат кишиларини ҳурматлаш туйғусини ҳосил қиладилар, уларда меҳнат қилиш эҳтиѐжи ва истаги пайдо бўлади. Меҳнат жараѐнида ўқувчиларда янги туйғулар – ўз меҳнатидан қувониш, яратилган нарса билан фахрланиш туйғуси, кўп куч-ғайрат сарфлагандан кейин эришилган ғалабадан қаноат ҳосил қилиш туйғуси вужудга келади. Ана шу янги қувончли эмоция ўқувчини яна бир марта бу туйғуларни бошдан кечириш учун тағин меҳнат вазиятига жалб қилади. Меҳнатнинг ижтимоий аҳамияти ва унинг натижаларига ижтимоий баҳо бериш – ўқувчини меҳнатга психологик жиҳатдан тайѐрлашнинг зарур томонларидан биридир. Жамоада меҳнат қилишда унинг тарбиявий аҳамияти кучли бўлади. Жамоавий меҳнат, ўзаро меҳнат маъсулияти илк ўспирин шахсини таркиб топтиришда катта роль ўйнайди.Жамоа бўлиб меҳнат қилиш ўқувчиларнинг меҳнатда ҳамкорлик ва ўзаро ѐрдам кўрсатиш тажрибасини, бир-бирларини назорат қилиш тажрибасини ҳосил қилишларига имкон беради, меҳнатнинг умумий натижаларидан шахсий манфаатдорликни, ўз хатти-ҳаракатларини жамоа манфаатларига бўйсундириш одатини таркиб топтиради. Илк ўспиринлик ѐши – меҳнат ҳаѐтида ўз-ўзини аниқлаб олиш ѐши бўлиб, бу вақтда ўқувчи ўзининг меҳнатдаги истеъдодини жиддий равишда излай бошлайди, унда ўзининг келажакдаги касбини белгилаб олиш интилиши пайдо бўлади. Ўсмирлардан фарқли равишда илк ўспиринлар касбни ўйлаб танлайдилар, нима учун шу касбни танлаганликларини асослаб берадилар. Уларнинг кўплари ўзларининг индивидуал жисмоний ва психик хусусиятларини бирор касб кишисига қўйиладиган талаблар билан таққосламоқчи бўладилар. Бунинг натижасида илк ўспиринлар амалий жиҳатдан масалага яқинлашиб қоладилар ва ўз қизиқишлари ҳамда имкониятларини ҳисобга олиб, ҳақиқий касбларни тилга ола бошлайдилар. Минг-минглаб касблар бор, лекин муайян меҳнат турига индивидуал мойиллик билан унга бўлган қобилият ва унинг ижтимоий аҳамиятига юқори баҳо бериш бирга қўшилиб кетган вақтдагина чин юракдан танланган касбгина кишига маънавий қониқиш ва жамиятга фойда келтиради. Илк ўспиринлар учун характерли хусусият – касбларга кескин танлаб муносабатда бўлишдир.Улар айрим касбларни юксак баҳолайдилар, ўқувчиларнинг кўз ўнгида бу касбларнинг ижтимоий мавқеи улуғдир. Бошқа касбларнинг ижтимоий мавқеи жуда паст. Касбий ниятларнинг барқарорлигини ўрганиш юзасидан Н.И.Крилов ўтказган текшириш шуни кўрсатдики, ҳатто ўз ниятларини амалга ошириб, олий ўқув юртига кирган талабалар орасида ҳам кўплари ўзларининг ким бўлишларини охиригача ҳал қилмаганлар. Бунга сабаб ѐшларни мазкур олий ўқув юртига олиб келган касб ҳақидаги тасаввур билан бу касбнинг ҳақиқий, амалий мазмуни ўртасидаги номувофиқликдир. Ўзининг касб танлаш бўйича тақдирини тасодифан ҳал этиш мураккаб кечинмаларга, танлаган касби соҳасида иккиланишларга, оғир ички низоларга олиб келиши мумкин. Бу эса йигит ва қизлар учун ҳам, жамият учун ҳам катта зарар келтиради. Касб танлаш ниманинг таъсири остида рўй беради? Бундай танлашнинг мотивлари нима? Кўпдан-кўп материаллар мактаб ўқувчиларида ўзларининг келажакдаги касбларига қизиқишни тарбиялашда мактаб ва ўқитувчиларнинг маълум даражада роль ўйнашини кўрсатади. Бир қанча тадқиқотларнинг берган маълумотларига қараганда, сўраб чиқилган ўқувчиларнинг 40-50 % келажакдаги касбни танлашга бирор ўқув предметига бўлган қизиқишлари сабаб бўлганлигини айтади. Кўпгина ўқувчилар халқ хўжалиги учун зарур бўлган касбларни танлайдилар, бунга Ватанга фойда келтириш истагини сабаб қилиб кўрсатадилар, лекин бу касбларни ўзларининг индивидуал хусусиятларига, қобилиятларига мувофиқ келади, деб ҳисобламайдилар. Илк ўспиринларнинг кўпчилиги касб танлашга мотив қилиб ўз қобилиятларини кўрсатадилар. Кўп ўқувчилар эса оилавий анъаналарнинг мавжудлигини, моддий-маиший таъминланганлик сабабини, дўстлар ва ўртоқларидан намуна олганлигини мотив қилиб кўрсатиб ўтадилар. Айрим ҳолларда иш жойи ѐки олий ўқув юртининг уйдан яқинлиги ва бошқалар мотив бўлган. Илк ўспиринларнинг қизиқишларини характерлаганда аввало шуни айтиш керакки, йигит ва қизлар одатда худди шу ѐшда бирор фанга, билим тармоғига, фаолият соҳасига бўлган ўзларининг қатъий специфик қизиқишларини белгилаб оладилар. Илк ўспирин ѐшидаги бундай қизиқиш шахснинг билиш-профессионал йўналишининг таркиб топишига олиб келади, йигит ѐки қизнинг мактабни тамомлагандан кейин қандай касб танлашини, ҳаѐт йўлини белгилаб беради. Ана шундай махсус қизиқишнинг мавжудлиги муайян соҳадаги билимларни кенгайтириш ва чуқурлаштиришга доимий интилишни рағбатлантиради: катта мактаб ѐшидаги ўқувчи зарур адабиѐт билан актив равишда танишиб боради, тегишли тўгаракларда бажонидил шуғулланади. Илк ўспиринлик ѐшида билишга оид қизиқишлар тобора кенг, қатъий ва амалий характер касб этади.Ўқувчиларнинг қизиқишлари кенг ва хилма-хил бўлиб боради: техникага, табиѐтга, ижтимоий-сиѐсий масалаларга, фалсафий-ахлоқий масалаларга, спортга қизиқиш ортади. Download 4.18 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling