Ш. А. ДЎстмуҳамедова, З. Т. Нишанова, С. Х. Жалилова


Download 4.18 Mb.
Pdf ko'rish
bet91/196
Sana01.11.2023
Hajmi4.18 Mb.
#1738328
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   196
Bog'liq
do\'stmuhamedova va bosh. yosh davrlari psixologiyasi

В.Р.Китловская 
проектив 
тестлар 
ѐрдамида 
хавотирланишнинг ѐш динамикасини ўрганиб, боғча ѐшидаги болалар 
тарбиячилар билан мулоқотда энг кўп хавотирланишларини, ота-оналар 
билан камроқ хавотирланишларини аниқлаган. Кичик мактаб ѐшидаги 
болалар тенгдошлари билан камроқ, бегона катта одамлар билан мулоқотда
кўпроқ хавотирланиши маълум бўлган. Ўсмирлар бўлса бегона катта 
одамлар ва ўқитувчилар билан камроқ, ота-оналари ва тенгдошлари билан 
мулоқотда кўпроқ хавотирланиши аниқланган. Илк ўспиринлар эса барча
соҳадаги мулоқотда энг юқори хавотирланиш намоѐн бўлган, айниқса ота-


оналар ва улар боғлиқ бўлган катталар билан мулоқотда кучли 
хавотирланиш намоѐн бўлган. А.Е.Личконинг таъкидлашича, 14-18 ѐшда
характернинг баъзи хусусиятларига ортиқча урғу берилади. Илк 
ўспиринликдаги типологик ўзи билан ўзи бўлиб қолиш, баъзан инсондаги 
тўлиқ эмаслик ҳисси билан бирга кечадиган яккаланиб қолишга олиб 
келади. 
Ёш улғайган сайин инсонда эмоционал қўзғалиш ҳосил қилувчи
омиллар кўпайиб боради. Агар катта одам ѐш болаларга ўхшаб ҳар бир 
қўзғатувчига жавоб қайтараверса, у кўп қўзғалиш ва эмоционал 
беқарорликдан оламдан ўтган бўлур эди. Катталарни хавотирланишдан 
ташқи таъсирларга танлаб жавоб қайтариш ҳамда ички тормозланиш ва ўз-
ўзини назорат қилишнинг маҳсулдор ички механизмлари қутқаради. 
Америкалик олим Г.Джонс 12 ѐшли ўсмирлар ва 17 ѐшли илк
ўспиринларнинг эмоционал роеакцияларини (тери –галваник реакциялари) 
солиштирди.У сўзли қўзғатувчиларни ѐқимли, ѐқимсиз ва бефарқларга
ажратган. Тажриба натижаларидан маълум бўлишича, умумий эмоционал 
реакция ўсмирларга нисбатан илк ўспиринларда юқори бўлган.Лекин улар 
орасидаги асосий фарқ танлаш даражасида кузатилган: илк ўспиринлар 
ўсмирларга нисбатан бефарқ ва ѐқимсиз сўзларга жавоб қайтарганлар. 
Шундай қилиб, илк ўспиринларнинг эмоциялари, интеллект сингари аниқ 
қўзғатувчи бу синалувчи учун қандай аҳамиятга эгалигини ҳисобга олмасдан 
ўлчаш мумкин эмас.Илк ўспиринлик давридаги эмоционал қийинчилик ва
муаммоларни аниқ қараб чиқиш лозим, чунки уларнинг келиб чиқиш 
сабаблари ҳар хил. Ўсмирлик давридаги дисморфофобия – ўз танаси ва 
ташқи кўринишидан ташвишланиш илк ўспиринлик даврида ўтиб кетади. 
Илк ўспиринларда намоѐн бўладиган хавотирланиш белгилари бу ѐшдаги 
махсус қийинчиликларга реакция эмас, балки илгари олинган руҳий 
жароҳатланишнинг кейин намоѐн бўлишидир. 
Кўпчиликда ўсмирликдан илк ўспиринликка ўтишда мулоқотчанлик ва 
умумий эмоционал кайфият яхшиланади. Е.А.Силинанинг лонгитюд 
тадқиқотларидан маълум бўлишича, у болаларни 7 ва 9 синфларда кузатиб, 
ўсмирларга нисбатан илк ўспиринларда камроқ импулсивлик ва эмоционал 
қўзғалувчанлик, кўпроқ экстравертлик ва эмоционал барқарорлик 
кузатилишини аниқлашган.А.В.Кучменко тадқиқотларида ҳам 16-18 ѐшли 
илк ўспиринлар ўсмирларга қараганда, ўзларининг нерв системаси типига
боғлиқ бўлмаган ҳолда босиқлик ва барқарорлик кузатилган. 
Америкалик психолог Р.Кэттел тадқиқотларида ҳам илк ўспиринларда 
ўсмирларга нисбатан мулоқотчанлик, одамлар билан киришимлилик
бошқарувчанлик каби ҳислатлар ортишини, умумий қўзғлалувчанлик 
камайишини аниқлашган.
Шундай қилиб, илк ўспиринлик ѐши эмоционал ҳолатларни ифодалаш 
усуллари ва эмоционал реакцияларнинг дифференциаллашишини ҳамда ўз-
ўзини назорат қилиш ва ўз-ўзини бошқаришнинг ортишини кузатиш 


мумкин.Илк ўспиринларнинг кайфияти ўсмирларга нисбатан барқарор ва 
англанган ҳамда ижтимоий шароитнинг кенг доирасига мос бўлади. 
Доимо ҳиссиѐт вужудга келтирадиган шахсий муҳим муносабатлар 
доирасининг кенгайиши олий ҳисларнинг ривожланишида намоѐн бўлади. 
Ахлоқий норма ва тамойилларнинг маълум тизимини ўзлаштириш жамият ва 
бошқа одамлар олдида маъсулият ҳисси, ҳамдардлик қобилияти, дўстлик ва 
муҳаббат эҳтиѐжи, ўртоқлик ҳисси ва ахлоқий-сиѐсий ҳислар каби юксак 
ахлоқий ҳисларга айланади. 
Илк ўспирин томонидан қабул қилинган хулқ-атвор нормаларининг 
бузилиши унда айбдорлик ҳиссини вужудга келтиради. Шу билан бирга
унда эстетик ҳислар доираси ҳам кенгаяди. Илк ўспиринларда интеллектнинг 
ривожланиши билан бирга ҳазил-мутойиба ҳиссининг ҳам ривожланишини 
таъкидлаш жоиз. Интеллектуал ва праксис ҳислар ҳам сезиларли 
ривожланади. Содда болаларча қизиқувчанлик тафаккур жараѐнидан онгли 
завқланиш, қийинчиликларни енгишдан қувониш, ижодга онгли интилиш ва 
бошқаларга айланади. 
Шунга кўра ҳар ким қобилиятига яраша касб-ҳунар танласа, бу 
соҳада муваффақиятли меҳнат қилса, ижтимоий турмуш тараққиѐтига 
муҳим ҳисса қўшган бўлади. Ўспиринлар у ѐки бу касбни ўз ихтиѐрлари 
билан онгли равишда танлашлари учун улар мустақиллик, дадиллик, 
қатъийлик, ўзини тута билиш, чидамлилик, сабр-тоқат каби иродавий 
ҳислатларга эга бўлишлари керак. Меҳнат қилишда муқаддас бурчни 
бажариш истаги, мақсаднинг аниқлиги, ҳунар ўрганишга иштиѐқмандлик 
мазкур фазилатларнинг шаклланишига ижобий таъсир кўрсатади.
Ўспиринлар ақлий ривожланишида тасаввурнинг аҳамияти жуда 
катта, чунки инсон бирон бир ишни қилишга киришар экан, албатта унинг 
натижасини тасаввур эта олиши керак. Тасаввурсиз ҳеч қандай ишни 
тўғри режалаштириш мумкин эмас. Ўспиринда тасаввур қила олиш лаѐқати 
яхши ривожланган бўлсагина, у ўз ҳаѐтидаги идеални тасаввур эта олади, 
шунга кўра узоқ ва яқин режаларини тузади. 
Ҳозирги йигит ва қизларни 30-40 йил аввалги тенгқурлари билан
солиштирганда, уларнинг умумий савиялари нақадар ўсганлигини кўриш 
мумкин. Ўспиринларнинг интеллектуал қизиқишлари доираси кенг ва 
кўпқирралидир. Ўспиринларнинг қизиқишлари аксарият ҳолларда ўзи 
танлаган касб ва йўналиш шунингдек, ҳаѐтий режаларига асослангандир. 
Ўспиринлик ѐшига келиб, йигит ва қизларнинг дунѐқарашлари юксак 
поғонага кўтарила бошлайди. Бу эса ўспириннинг ташки оламни 
тушунишига, баҳолашига бўлган муносабатларини аниқлашга ѐрдам 
беради. Ўспиринларнинг дунѐқараши энди уларнинг илмий, фалсафий, 
сиѐсий ва диний қарашлари тизимидан иборатдир. 
Маълум бир касбда фаолият кўрсатишни бошлаѐтган ўспирин унга 
интеллектуал, ижтимоий-психологик ҳамда ахлоқий жиҳатдан тайѐр бўлиши 
керак. Ўсмирлик даврининг охирлари ва ўспиринлик ѐшига келиб, уларда 
меҳнат кўникма ва малакалари ривожланади. Бу кўникма ва малакалари 
уларнинг келгусидаги касбий фаолиятлари билан тўғридан-тўғри боғлиқ. 


Ҳар қандай касбий кўникма ва малакаларнинг ўсиши, аввало, ўспирин 
интеллектининг умумий ривожланганлик даражасига боғлиқ. Шунинг 
учун ҳам бу даврдаги ўспиринлар интеллектининг ривожланишига алоҳида 
эътибор бериш лозим. 
Ўзбекистонда Э.Ғ.Ғозиев раҳбарлигида Ж.С.Искендеров томонидан
педагогика коллежи ўқувчиларида характернинг интеллектуал ва иродавий 
хусусиятларини шаклланишини баҳолашда тест-рейтинг тизимидан 
фойдаланишнинг самарали йўллари ишлаб чиқилди. Педагогика коллежи 
ўқувчиларида характернинг интеллектуал ва иродавий хусусиятларини 
шаклланиш жараѐни шасхнинг умумий йўналганлиги, касбий 
установкалари, касбий тасаввурлари ва имкониятлари мутаносиблиги 
омиллар асосига қурилиши тадқиқот давомида далилланди.
Бу ѐшдаги болалар учун мулоқотга киришиш эҳтиѐжининг 
мавжудлиги ҳам жуда муҳим, лекин у етакчи эмас, фақат танлаган касб ва 
йўналишлари бўйича машғул бўлмаган ўспиринларгина кўпроқ 
тенгдошлари билан мулоқотда бўлишга эҳтиѐж сезадилар. Бу ѐшдаги болалар 
меҳнат фаолияти билан худди катталардек шуғуллана оладилар. Илк 
ўспиринлик даврини касбий билим, кўникма ва малакаларнинг 
шаклланиши учун сензитив давр деб ҳисоблаш мумкин. Ўзининг касбий 
тақдирини тасодифан ѐки нотўғри ҳал этилиши мураккаб ички 
кечинмаларга, иккиланишларга, зиддиятларга олиб келиши мумкин. Бу 
эса йигит ва қиз ҳаѐти учун ҳам, жамият учун ҳам катта зарар келтиради. 
Касб танлаш вақтида илк ўспиринлар ўз мойиллиги ва қобилиятларини 
шахсий сифатлар, хусусан, нерв системасининг типи, анализаторлар 
хусусияти эмоционал-иродавий сифатларини ҳам ҳисобга олишлари зарур. 

Download 4.18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling