Ш. А. ДЎстмуҳамедова, З. Т. Нишанова, С. Х. Жалилова
Персонологик йўналиш вакиллари
Download 4.18 Mb. Pdf ko'rish
|
do\'stmuhamedova va bosh. yosh davrlari psixologiyasi
- Bu sahifa navigatsiya:
- К.Бюлер, А.Маслоу
Персонологик йўналиш вакиллари, жумладан Э.Шпрангернинг
таъкидлашича, бу даврдаги асосий ўзгаришлар: шахсий ―Мен‖ни кашф қилиш, рефлексиянинг ўсиши, ўзининг индивидуаллигини англаш ва шахсий хусусиятларини эътироф этиш, ҳаѐтий эзгу режаларнинг пайдо бўлиши, ўз шахсий турмушини онгли ҳолда қуришга интилиш ва ҳоказолардир. Шранген ўспиринликни икки даврга бўлади. Биринчи давр 14-17 ѐшларда вужудга келадиган инқироз ўспиринларда ўзларини катталарнинг болаларча муносабати доирасидан қутулиш туйғуси пайдо бўлишидан иборатдир. 17-21 ѐшлиларнинг асосий хусусияти уларда тенгқурларидан ―ажралиш‖ инқирози ва танҳолик истагининг пайдо бўлишидир. Бу ҳолат тарихий шарт-шароитлардан келиб чиқади. Шпрангер илк ўспиринларда ўз-ўзини англаш ва қадриятлар йўналганлигига асос солган. Бу йўналишни кейинчалик К.Бюлер, А.Маслоу ва бошқалар давом эттирганлар. Когнитивистик йўналишнинг асосчилари қаторига Ж.Пиаже, Дж. Келли, Л.Колберг, Д.Бромлей, Дж.Биррер, А.Валлон, Г.Гримм ва бошқаларни киритиш мумкин. Ж.Пиаженинг интелект назарияси ақл- идрок функциялари ҳамда унинг даврлари ҳақидаги таълимотни ўз ичига олади. Интеллектнинг асосий функциялари уюшқоқлик ва мослашиш, кўникишдан иборат бўлиб, ақл-идрокнинг функционал инвариантлиги деб юритилади. У интеллектни қуйидаги ривожланиш даврларига ажратади: 1) сенсомотор интеллект (туғилишдан 2 ѐшгача); 2) операциялардан илгариги тафаккур даври (2 ѐшдан 7 ѐшгача); 3) конкрет операциялар даври 7-8 ѐшдан 11 -12 ѐшгача); ;) расмий операциялар даври. 7.3. Илк ўспиринлик даврида интеллектуал ва эмоционал ривожланиш Илк ўспиринларнинг билиш жараѐнлари шундай даражага етадики, катталар бажарадиган барча ақлий ишларни бажаришга амалий жиҳатдан тайѐр бўладилар. Уларнинг билиш жараѐнлари мураккаб ва эгилувчан бўлиб боради.Улар бу ѐшга келиб жиддий ишларга кўп вақтларини ажрата бошлайдилар, дам олиш ва ўйин-кулгуга жуда кам вақт ажратадилар. Уларнинг барча билиш жараѐнлари , жумладан, хаѐл, хотира, нутқ, тафаккур ривожланади. Илк ўспиринлик ѐшидаги ўқувчиларининг билиш жараѐнлари турли нуқтаи назарларни таҳлил этишга ва бу масала бўйича ҳар томонлама фикр юритишга ѐрдам бера олади.Билишга қизиқишнинг ривожланиши, ўқишга онгли муносабатда бўлишнинг ўсиши билиш жараѐнларининг ихтиѐрийлигини, уларни бошқара олиш маҳоратини янада ривожлантиришга ундайди. Бу ѐш даврининг охирига бориб, ўқувчилар ўзларининг билиш жараѐнларини тўла-тўкис эгаллаб оладилар, уларни ҳаѐт ва фаолиятнинг муайян вазифаларига бўйсундирадилар. Улар ахлоқий ва сиѐсий ва бошқа мавзулар бўйича эркин фикрлайдилар. Илк ўспиринларга умумийдан хусусийга, хусусийдан умумийга хулоса чиқариш, яъни индукция ва дедукция хосдир. Илк ўспиринлар кўпчилик илмий тушунчаларни ўзлаштирадилар, турли масалаларни ечиш жараѐнида улардан фойдаланишни ўрганадилар. Бу эса уларда назарий ѐки сўз-мантиқ тафаккурнинг ривожланганлигини билдиради. Кузатиш аниқ мақсадга қаратилган ва янада системали бўлиб боради. Шахснинг кузатувчанлик хусусияти ривож топади. Шу бирга Download 4.18 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling