Ш. А. ДЎстмуҳамедова, З. Т. Нишанова, С. Х. Жалилова


Download 4.18 Mb.
Pdf ko'rish
bet85/196
Sana01.11.2023
Hajmi4.18 Mb.
#1738328
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   196
Bog'liq
do\'stmuhamedova va bosh. yosh davrlari psixologiyasi

Социогенетик 
назарияларда илк ўспиринлик хусусиятлари 
жамиятнинг тузилишидан, ижтимоийлашув усулларидан, бошқалар 
билан ўзаро таъсир хусусиятларидан келиб чиқади.Илк ўспиринликни 
ўрганишда социогентик йўналиш ижтимоий психологиянинг таъсири 
билан боғлиқ.Немис психологи К.Левиннинг ―майдон назарияси‖
бўйича инсоннинг хулқ-атвори, бир томондан шахснинг, иккинчи 
томондан уни ўраб турган муҳитнинг функциясидир. Лекин шахс 
хусусиятлари ва муҳит ҳислатлари ўзаро боғлиқ. Бола оиладан
мактабдан ташқарида мавжуд бўла олмайди, чунки бу ижтимоий 
институтлар алоҳида олинган индивидларсиз бўлиши мумкин эмас. 
Левин шахсий ва муҳит компонентларининг бирлиги ва ўзаро таъсирини 
ҳаѐтий ѐки психологик фазо деб атайди. Ўтиш даврининг муҳим 
жараѐнлари сифатида Левин шахс ҳаѐтий дунѐсининг, мулоқот 
доирасининг 
кенгайиши деб ҳисоблайди. 
Илк 
ўспириннинг 
хулқ-атвори ўзгарувчандир. 
Болаликдан катталикка ўтган ўспирин, 
тўлиқ унисига ҳам, бунисига ҳам кирмайди. Унинг ҳаѐтий дунѐси ва 
ижтимоий вазиятдаги бу хусусияти интилиш даражасининг ноаниқлиги, 
ички қарама-қаршилик, кучли тортинчоқлик ва агрессивлик каби 
психикасининг ҳолатларида намоѐн бўлади. Бундай низолар қанчалик 
кўп бўлса, болалар дунѐси ва катталар дунѐси орасида фарқ шунчалик
кўп бўлади. 
Левин қонцепциясининг ютуғи шундаки, у ўспиринликни ижтимоий-
психологик ҳодиса сифатида қарайди, шахснинг психик тараққиѐтини 
унинг ижтимоий ҳолатининг ўзгариши билан боғлайди. 
Илк ўспиринлик биогенетик ва социогенетик йўналишларининг 
умумий хусусияти шундаки, тараққиѐтнинг манбаалари ва ҳаракатга 
келтирувчи кучларини улар психик омиллардан ташқарида излайдилар. 
Биринчи ҳода организмда рўй берадиган биологик жараѐнларга урғу 
берилади, иккинчисида шахс иштирок этадиган ижтимоий жараѐнларга 
урғу берилади. 
Психогенетик йўналиш ҳар иккала йўналишнинг аҳамиятини 
камайтирмаган ҳолда, психик жараѐнларнинг ривожланишини биринчи 
ўринга қўяди. Бу йўналишни учга бўлиб ўрганиш мумкин.Улар: 


Хулқ-атворни ҳиссиѐт, майл ва бошқа психиканинг рационал 
бўлмаган таркибий қисмлари билан тушунтирувчи назария 

Download 4.18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling