Ш. А. ДЎстмуҳамедова, З. Т. Нишанова, С. Х. Жалилова


Download 4.18 Mb.
Pdf ko'rish
bet83/196
Sana01.11.2023
Hajmi4.18 Mb.
#1738328
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   196
Bog'liq
do\'stmuhamedova va bosh. yosh davrlari psixologiyasi

назариялар 
Рус психологи Л.С.Виготский 1920 йиллардаѐқ илк ўспиринлар 
ҳақида назариялар кўплиги таъкидлаган эди. Илк ўспиринлар ҳақида 3та 
йирик йўналишларни ажратиб кўрсатиш мумкин. 
 
 
илк ўспиринлик
ҳақида
биогенетик 
йўналиш 
Психогене- 
тик 


Биринчи йўналиш биогенетик йўналиш деб аталади, унинг асосида
етилишнинг 
биологик 
жараѐнлари 
ѐтади. 
Иккинчи 
йўналиш 
социогенетик йўналиш деб аталади, унда асосий эътибор 
ижтимоийлашувга қаратилади. Учинчи йўналиш психогенетик деб 
аталиб, унинг асосида психик жараѐнлар ва функцияларнинг 
ривожланиши ѐтади. 
Тараққиѐтнинг биогенетик назарияларида ривожланишнинг 
биологик детерминантларига асосий урғу берилади. Ривожланиш 
жараѐнининг ўзи босқичлари универсал бўлган етилиш сифатида талқин 
этилади. Бу йўналишнинг ѐрқин намоѐндаларидан бири ХХ аср 
америкалик психологи
С.Холлдир. Унинг таъкидлашича, ривожланиш психологиясининг 
асосий қонуни биогенетик ―рекапитуляция қонуни‖ ҳисобланади, унга 
кўра индивидуал ривожланиш, онтогенез филогенезнинг асосий 
босқичларини 
такрорлайди.Гўдаклик 
ривожланишнинг 
ҳайвонот 
фазаларини такрорлайди. Болалик қадимги одамларнинг асосий 
машғулотлари овчилик ва балиқ овлаш бўлган даврга тўғри келади. 8дан 
12 ѐшгача бўлган давр ўсмирликдан олдинги давр деб аталади
ѐввойилик тугалланиб, маданиятнинг бошланиши деб таърифлайди.12-
13 ѐшдан 22 -25 ѐшгача бўлган даврни ўспиринлик деб аталади, 
катталикнинг бошланиши, романтизм даври деб аталади. Бу даврда 
ташқи ва ички низолар авж олиб, инсонда ―индивидуаллик ҳисси‖ пайдо 
бўлади. Ҳолнинг бу назарияси психологлар томонидан танқид
қилинади. 
Биогенетик назариянинг бошқа варианти немис ―конституционал 
психология‖ вакиллари томонидан ишлаб чиқилди. Э.Кречмер ва 
Э.Йенш баъзи биологик омиллар асосида (тана тузилиши типлари ва 
бошқалар) шахс типологиялари муаммоларини ишлаб чиқиб, инсоннинг 
жисмоний типлари ва унинг ривожланиш хусусиятлари орасида 
қандайдир боғланиш мавжуд бўлса керак деб тахмин қиладилар. 
Э.Кречмер барча инсонларни икки томонга жойлаштириш мумкин, бир
томонда циклоид (осон қўғалувчан, кайфияти ўзгарувчан) иккинчи 
Социогене- 
тик
йўналиш 


томонда шизоид (камгап,ҳиссиѐтлар и ѐрқин бўлмаган) типларни 
жойлаштириш 
мумкин.Кречмернинг 
шогирди 

Download 4.18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling