Ш. А. ДЎстмуҳамедова, З. Т. Нишанова, С. Х. Жалилова


Download 4.18 Mb.
Pdf ko'rish
bet82/196
Sana01.11.2023
Hajmi4.18 Mb.
#1738328
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   196
Bog'liq
do\'stmuhamedova va bosh. yosh davrlari psixologiyasi

 
 
 
 
 
 
босқич – препубертат
 
II босқич – пубертат
 
Ш боскич – постпубертат 


 
Акселерация муносабати билан ўспиринлик ѐшининг чегараси энди 
15-16 дан 18 ѐшгача бўлмоқда. Демак, ўспиринлик ҳам олдин бошланади. 
Лекин, бу тараққиѐт даврининг қонкрет мазмуни биринчи навбатда 
ижтимоий шароитлар билан белгиланади. Ёшларнинг жамиятда тутган 
ўрни, уларнинг мавқеи, улар эгаллайдиган билимларнинг ҳажми ва бир 
қатор бошқа факторлар ижтимоий шароитларга боғлиқдир. 
Илк ўспиринлик ѐшидаги болалар бу 15 ѐшдан 17-18 ѐшгача бўлган 
академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчиларидир. Ўспиринлик – бу 
одамнинг фуқаро сифатида шаклланиши, унинг ижтимоий жиҳатдан 
етилиши, ўз тақдирини ўзи ҳал қилиши, ижтимоий ҳаѐтга фаол иштирок 
этиши даври, фуқаро ва ватанпарварнинг маънавий сифатлари таркиб 
топадиган даврдир.Фаол ижтимоий ҳаѐт, ўқишнинг янги характери 
(мустақил билим олиш) йигит ва қизларда дунѐқарашнинг шаклланишига
уларда мустақиллик ва бурч ҳиссининг таркиб топишига, билимнинг турли 
соҳаларида уларнинг ижодий қобилиятини авж олдиришга катта таъсир 
кўрсатади.
Рус психологи Л.И.Божович илк ўспиринлик даврида шахс мотивацион 
соҳасининг ривожланишига урғу беради: ўқувчиларнинг ҳаѐтда ўз ўрнини
ва ички позициясини аниқлаши, дунѐқарашнинг шаклланиши ва унинг 
билиш фаолиятига, ўз-ўзини англашга ва ахлоқий онгга таъсири назарда 
тутилади. 
Илк ўспиринлар мустақил ҳаѐт соҳасида яқин истиқболга эга бўлар 
эканлар, ўзларининг ҳаѐт йўлларини белгилаб олишга, бундан буѐнги меҳнат 
фаолиятларининг аниқ истиқболларини аниқлаб олишга, ўзларининг келгуси 
ихтисосларини танлашга интиладилар. Шу муносабат билан касб-ҳунарга 
оид қизиқишлар таркиб топади ва янада барқарорроқ бўлиб қолади, йигит ва 
қизлар ўз келажаклари ҳақида жиддийроқ ўйлай бошлайдилар. 
Илк ўспиринлик давридаги жисмоний ривожланиш устида тўхталиб 
ўтамиз, бу нарса қуйидаги сабабларга кўра муҳимдир. Жисмоний 
ривожланишнинг айрим хусусиятлари илк ўспирин шахсининг айрим 
сифатлари ривожланишига маълум даражада таъсир кўрсатади ва унинг 
бундан кейинги ҳаѐт фаолияти соҳасидаги имкониятларини бир қадар
белгилаб беради. Биринчидан бу ўринда касб танлаш назарда тутилади, бу 
эса маълум даражада йигит ва қизларнинг индивидуал жисмоний тузилиши 
хусусиятларига ҳам боғлиқдир. Иккинчидан, жинсларнинг ўзаро майли 
таъсир кўрсатадики, бунда жисмоний ривожланиш хусусиятлари анча
муҳим роль ўйнайди. Ўзининг жисмоний кучини ва жозибадорлигини, 
соғломлиги ва мукаммаллигини ҳис этиш йигит ва қизларда ўзига ишонч, 
дадиллик, тетиклик, оптимизм ва хушчақчақлик сингари сифатларнинг 
таркиб топишига таъсир кўрсатади. 
Бўйнинг ўсиши ўспирин қизларда 15-16 ѐшгача, ўғил болаларда 17-18 
ѐшгача давом этади. Бу ѐшда мускуллар кучи тез ўсади. Масалан, 18 ѐшли 
бола мускул кучи 12 ѐшли болага нисбатан 2 баравар кўп бўлади. Жисмоний 


тараққиѐт, асосан, тўғри овқатланиш режимига ва жисмоний тарбия билан 
шуғулланишига кўп жиҳатдан боғлиқ. Жинсий тараққиѐт жиҳатдан бу 
ѐшдаги кўпчилик йигит ва қизлар постпубертат (тугалланувчи) даврда 
бўладилар. Буларнинг жисмоний ривожланиши катта ѐшдаги одамнинг 
жисмоний ривожланишидан кам фарк қилади. Бўйнинг ва организмнинг 
нотекис ўсиши ва ривожланиш даври тугалланади ҳамда жисмоний 
ривожланишнинг нисбатан бирмунча текис даври бошланади.Ўспиринлик 
ѐшида жисмоний сифатлар (бўй, оғирлик) нисбатан барқарор даражага етган 
бўлади. Шунингдек, мускул кучи ва ишчанлик қобилияти сезиларли 
даражада ортади.
Кўкрак қафасининг ҳажми кенгаяди, скелет, найчасимон суяклар 
қаттиқлашади, тўқималар ва аъзоларнинг шаклланиши ва функционал 
тараққиѐти тугалланади. Одатда бу ѐшда юрак ва қон томирларнинг 
ривожланишида ўсмирларга хос бўлган нотекислик энди текислашади, қон 
босими бараварлашади, ички секреция безлари бир меъѐрда ишлай 
бошлайди. Нерв системасининг ва хусусан, мия ривожланишидаги 
ўзгаришлар маълум бўлиб қолади. Лекин, бу ўзгаришлар мия массасининг 
ортиши ҳисобига эмас, балки миянинг ички ҳужайралари тузилишининг 
мураккаблашуви ҳисобига рўй беради.


Катта ярим шарлар қатламидаги ҳужайраларнинг тузилиши секин-
аста каттта ѐшдаги киши миясининг ҳужайраларига хос бўлган 
хусусиятларга эга бўлади. Бош мия пўстининг қисмларида ассоциатив 
тўқималарнинг миқдори кўпаяди. Натижада ўқиш ва меҳнат жараѐнида 
катта 
(ярим 
шарлар) 
қатламининг 
аналитик-синтетик 
фаолияти 
мураккаблашади. Баъзан бу ѐшдаги ўқувчиларда нерв қўзғалувчанлигининг 
ортиши, нерв системаси нормал ишлашининг бузилиши кўпинча нотўғри 
яшаш режимининг: тунги машғулотлар, тўйиб ухламаслик, толиқиш, 
чекиш, норационал овқатланиш, зарарли одатлар ва бошқа айрим
сабабларнинг натижасида рўй беради. 
Илк ўспирлик ѐшининг бошланишида одатда жинсий етилиш
тугалланади, иккиламчи жинсий белгилар ривожланади, бу ҳол йигит ва 
қизларнинг ташқи кўринишида ҳам сезиларли ўзгариш ҳосил қилади.
Жинсий етилиш даврининг тугалланиши ҳали жисмоний етукликни ҳам, 
бунинг устига психик ва маънавий етукликни ҳам англатмайди. Фақат 18 
ѐшга бориб, никоҳдан ўтишга рухсат бериладиган даврда, шу ѐш учун
минимал даражада зарур бўлган жисмоний, маънавий, фуқаролик етуклик 
даражаси бошланади. 18 ѐшли йигит ва қизлар жамият томонидан катта 
ѐшли кишилар деб эътироф этилади.
Илк ўспиринлик даврини иккинчи ўтиш даври деб ҳисоблаш 
мумкин. Агар биринчи ўтиш даври кўпроқ болаликка яқин бўлса, иккинчи 
ўтиш даврида бўлган ўспирин кўпроқ ѐшлик даврига яқиндир ва шу 
жиҳатидан ўрганилади ҳамда тадқиқ этилади. Илк ўспиринлик даври, асосан, 
унда мустақил ҳаѐтнинг бошланиши (ўрта мактабни тамомлаб, лицей, 
коллежларга кириши)билан характерланади. Ҳаѐтдаги бу ўзгаришлар илк 
ўспириннинг шахсига, ўз-ўзини англашига таъсир кўрсатади. Ўсмирлардан 
фарқли ўлароқ илк ўспиринлар катта ҳаѐтни тасаввур этмайдилар, 
балки унда иштирок этадилар. 
Илк ўспиринларнинг мустақиллиги ортиши билан катталарнинг унга 
муносабатлари ҳам ўзгаради. Катталар ўсмирга кўпроқ бола деб қарасалар, 
илк ўспирин ѐшдагиларга катта одамдек муносабатда бўладилар. Илк 
ўспиринлар ҳаѐтда ўз ўрнини топишга нисбатан интилиши англанган 
ҳолатда бўлади. У ўз ҳаѐтий режаларини амалга ошириш учун ҳаракат 
қила бошлайди ва маълум бир касбни эгаллай бошлайди ѐки шу соҳа 
бўйича академик лицейларда ўқишини давом эттиради. Ўспиринлар 
танлаган соҳалари ѐки касбларида жуда катта янгиликлар, кашфиѐтлар 
қилгилари келади, лекин аста-секинлик билан янгилик ва кашфиѐтлар 
қилиш учун уларда билим ва тажриба етишмаѐтганлигини, бунинг учун 
кўпрок ўқиш ва ўрганишлари кераклигини англай бошлайдилар. 
Ҳаѐт фаолияти кенгайган сари, ўспиринларда ижтимоий роллар 
кенглиги фақат миқдор томондангина кенгайиб қолмай, балки сифат 
томонидан ҳам ўзгариб боради. Масалан: 16 ѐшда паспорт олади; 18 ѐшидан 
фаол сайлаш ҳуқуқига ва оила қуриш имкониятига эга бўлади. Ўспирин 
жиноий ишлар учун жавобгар бўлади. Баъзи ўспиринлар бу ѐшдан 
бошлаб ишлай бошлайдилар. Касб танлаш ҳақида ўйлай бошлайдилар. 


Лекин, шунга қарамай ўспиринларда катталарга қарамлик хусусиятлари 
сақланиб қолади. 
Ўспиринлар (16-18 ѐшлар) ўзларининг психологик хусусиятлари 
билан бошқа ѐш даврдаги болалардан кескин фарқ қиладилар. Жисмоний 
ҳамда ақлий жиҳатдан вояга етган, камолотга эришган, дунѐқараши, 
ўз-ўзини бошқариши каби етук инсоний хусусиятлари таркиб топган 
бўлади. Улар вазмин, мулоҳазали бўладилар, катта ѐшдагиларга ҳурмат-
эҳтиром билан қарайдилар. Улар узоқни кўзлайдиган, келажак учун 
қайғурадиган, ота-оналарининг яқин ѐрдамчисига айланадилар. Ўқув 
фаолияти ўспириннинг асосий фаолияти бўлиб қолаверади, ўқишга 
нисбатан ўсмирлик ѐшига қараганда ўспиринликда бир мунча юқорироқ 
бўлади. Мустақил ҳаѐтга тайѐргарлигини ўз-ўзини англаши билан 
боғлиқ мотивлар бу даврда етакчи ўринни эгаллайди. Мотивлар 
тизимида жамиятнинг тўлақонли аъзоси бўлишга интилиш, инсонларга 
наф келтириш каби ижтимоий мотивлар устунлик қилади. Бу даврда 
ўспиринларнинг келгуси ҳаѐти ва танлаѐтган касбий режаларига кўра 
фанларга нисбатан қизиқишлари ўзгаради. Ўспириннинг фанларга ҳамда 
шу фан ўқитувчиларига нисбатан муносабати ўзгаради. Ўспиринлик 
даврида ўзи
кўзлаган мақсадларига эришишга асосланган мотивлар 
биринчи ўринга кўтарилади. Ўсмирлар ўзларининг ўқишга бўлган 
муносабатлари ва уларнинг ўқиш-ўрганишга ундовчи сабабларни яхши 
англайдилар. Ўспиринлик ѐшида бошдан кечириладиган ҳис-
туйғуларнинг 
бойлиги, 
хилма-хиллиги 
билан, 
ҳаѐтнинг 
турли 
томонларига эмоционал муносабатда бўлиши билан ажралиб туради. 
7.2.Хорижий психологияда илк ўспиринлик ҳақида 

Download 4.18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling