VII БОБ. ИЛК ЎСПИРИНЛИК ЁШИНИНГ ПСИХОЛОГИК
ХУСУСИЯТЛАРИ
Режа:
1. Илк ўспиринлик даврининг психик хусусиятлари.
2.Хорижий психологияда илк ўспиринлик ҳақида назариялар.
3.Илк ўспиринлик даврида интеллектуал ва эмоционал ривожланиш.
4. Илк ўспиринлик даврида дўстлашиш муаммоси.
5. Илк ўспиринлик даврида ўз-ўзини англашнинг ривожланиши.
6.Илк ўспиринлик даврида ўқув касбий фаолиятнинг етакчи фао-
лиятга айланиши ва касб танлаш муаммоси.
7. Илк ўспиринлик даврида касбга йўналтиришнинг
психологик
муаммолари.
Мавзунинг ўқув мақсади:
Таълимий:
Талабаларга
илк
ўспиринлик
даврининг
психик
хусусиятлари, бу даврдаги ақлий ва эмоционал ривожланиш, шахс
хусусиятлари ҳақида тушунтириш ва англатишдан иборат.
Тарбиявий: илк ўспиринлик даврининг
психик хусусиятлари билан
таништириш орқали шахсда ўз-ўзини бошқаришни, иродавий ва шахсий
сифатларни тарбиялаш.
Ривожлантирувчи: Талабаларда илк ўспиринлик
даврининг психик
хусусиятлари тўғрисидаги билимларини ривожлантириш.
7.1. Илк ўспиринлик даврининг психик хусусиятлари
Илк ўспиринлик даври
«камолот бўсағаси” деб таърифланади. Бу
камолот босқичи физиологик, психологик ва ижтимоий чегараларни ўз
ичига олади. Психология фани ўспиринлик муаммосини комплекс ўрганишни
даъват этади.
Бу жуда қийин масала, чунки психофизиологик тараққиѐт
суръати
билан унинг босқичлари ижтимоий етилиш муддати билан ҳамма вақт ҳам
тўғри келавермайди.
Акселерация натижасида бугунги илк ўспиринларнинг
тараққиѐти аввалги авлодларга нисбатан ўртача икки-уч йил аввал
етилмоқда. Физиологлар бу жараѐнни 2-даражали
жинсий белгиларнинг
пайдо бўлишига қараб, 3-та босқичга ажратадилар:
Do'stlaringiz bilan baham: