Ш. А. ДЎстмуҳамедова, З. Т. Нишанова, С. Х. Жалилова


Ўспиринлик ѐши ўқиш, меҳнат, мулоқот сингари етакчи


Download 4.18 Mb.
Pdf ko'rish
bet89/196
Sana01.11.2023
Hajmi4.18 Mb.
#1738328
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   196
Bog'liq
do\'stmuhamedova va bosh. yosh davrlari psixologiyasi

Ўспиринлик ѐши ўқиш, меҳнат, мулоқот сингари етакчи 
фаолиятлар 
асосида 
умумий 
ва 
махсус 
лаѐқатларнинг 
ривожланаѐтганлиги билан характерланади. Лекин, бу ривожланиш 
ўспириннинг ўзига ва унинг атрофидаги кузатувчиларга кам сезилади. 
Ўспиринлик даврига келиб, жуда кўп болаларда ўз фаолиятларини олдиндан 
режалаштириш лаѐқати яхши ривожланган бўлади. Шунингдек, ўз-ўзини 
бошқариш ҳам ўспиринлик ѐшидаги болаларда яққол кўзга ташланади. 
Ўспириннинг ўқув машғулотига муносабати ўз хусусияти ва 
мазмуни жиҳатидан бошқа ѐшдаги ўқувчиларнинг таълим жараѐнидаги 
муносабатидан тубдан фарқ қилади. Улар вояга етиб борадилар, уларнинг 
тажрибаси ортади; улар мустақил ҳаѐт бўсағасида турганликларини 
англайдилар. Ўқувчиларнинг ўқишга онгли қараши кучаяди, бу қараш 
бевосита ҳаѐтий маъно касб этади. Илк ўспиринлар жамиятнинг келажакдаги 
меҳнат ҳаѐтида тўлақонли иштирок этишнинг зарурий шарти билим, 
кўникма ва малкаларнинг мавжуд фонди эканлигини, ҳосил қилинган 
мустақил билим эгаллаш кўникмалари эканлигини аниқ равшан ҳис 
қиладилар. Билимларга эҳтиѐж сезиш ҳозирги вақтда илк ўспирларнинг 
характерли хусусиятларидан биридир.Ўқув режаси ва дастурнинг 
мураккаблашуви, янги фан ва мавзуларнинг киритилиши, ўзлаштирилиши 
назарий тафаккур ѐрдамида амалга оширишни тақозо этади. Ана шундан 
келиб чиққан ҳолда, ўқувчиларнинг ўқишга муносабати ҳам ўзгаради, улар 
айрим фанларга танлаб муносабатда бўла бошлайдилар. Ўспирин 
ўқувчиларнинг ўқув фанларига муносабатлари қуйидаги ҳолатларга 
боғлиқдир: 


Ўспиринлик даврида билишга оид қизиқиш кўлами тобора амалий 
хусусият касб эта бошлайди. Жумладан, ижтимоий-сиѐсий масалаларга, 
техника, табиатга, осмон жисмларига, спорт ва ҳоказоларга қизиқиши 
кучаяди. Ўспиринларда сезгирлик, кузатувчанлик янада такомиллашиб 
боради, мантиқий хотираси, эсда олиб қолишининг оқилона йўли 
сифатида таълим жараѐнида етакчи вазифани адо эта бошлайди. Мазкур 
паллада ўспиринларнинг тафаккури тобора мантиқий, фаол, мустақил ва 
ижодий хусусият касб эта бошлайди. Тафаккур ривожланиши билан 
биргаликда ўқувчиларнинг нутқ маданияти ривожланади. Ўспирин турли 
жанрдаги адабий асарларни ўқиши, тушуниши орқали мустақил фикр 
юритиш, мулоҳаза қилиш ва мунозарага киришиш, назарий фикрлаш
ҳамда ўз-ўзини таҳлил қилишга ўрганиб боради. Ўспиринлик 

Download 4.18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling