Э.Мейман, В.Прейер. Бу оқим намоѐндалари бола ривожланишининг
биологик, физиологик ва психологик назарияларини механик равишда
қўшадилар.
20 - 30 йилларда педология ―Бола ҳақидаги ягона марксистик фан‖
ролини даъво қила бошлайди ва педагогика ҳамда болалар физиологиясини
сиқиб чиқаришга ҳаракат қилади.
Педологларнинг қарашлари идеалистик ва механистик характерда эди.
Уларнинг ўқувчиларни ―ақлий қобилият коэффиценти‖ни аниқлашга оид
тестлари асоссиз бўлиб, психология ва педагогикага салбий таъсир кўрсатди
ҳамда мактабга катта зиѐн етказди. Шунинг учун 30 йилларнинг бошларида
педологияни кескин танқид қилиш бошланди. 1936 йил 4 июлда ВКП (б) МК
ининг ―Халқ маорифи комиссарлиги системасидаги педологик бузғунликлар
ҳақида‖ ги қарори чиқди. Бу қарорда педология фани марксистик нуқтаи -
назарга зид эканлиги таъкидланиб, катта танқид остига олинди. Шу тариқа
педология фанига барҳам берилди.
20 - 30 йилларда педагогик психологияда жуда кўп илмий тадқиқот
ишлари олиб борилди, ҳозирги кунда ҳам ўз аҳамиятини йўқотмаган бир
қанча психологик-педагогик қонцепциялар вужудга келди. Айниқса,
А.С.Макаренконинг бола шахси ва болалар жамоасига бўлган илмий
қарашлари, Л.С.Виготскийнинг олий психик функцияларнинг ривожланиш
назарияси катта илмий қиммат касб этади.
Ҳозирги кунда ѐш ва педагогик психология - психология фанининг энг
ривожланган соҳаси ҳисобланади. Ёш ва педагогик психология масалалари
билан бир қатор кўзга кўринарли психологлар шуғулланганлар ва
шуғулланмоқдалар. Улардан: Б.Г. Ананьев, Л.И.Божович, П.Я.Гальперин,
В.В.Давидов, А.В.Запорожец, Л.В.Занков, Г.С.Костюк, А.Н.Леонтьев,
Н.А.Менчинская, Н.Ф. Тализина, Д.Б.Эльқонин ва бошқаларни кўрсатиш
мумкин. Болалар психологияси муаммолари билан шуғулланган ўзбек
олимларидан: профессорлар М.Г. Давлетшин, Э.Ғ. Ғозиев, М.Воҳидов;
Р.И. Суннатова, З.Т. Нишонова, доцент С.А.Ахунжанова, Ш.А.
Дўстмуҳамедова, С.Х.Жалилова каби психологларни келтиришимиз мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |