Ш. А. ДЎстмуҳамедова, З. Т. Нишанова, С. Х. Жалилова


Педагогик психология вазифалари


Download 4.18 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/196
Sana01.11.2023
Hajmi4.18 Mb.
#1738328
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   196
Bog'liq
do\'stmuhamedova va bosh. yosh davrlari psixologiyasi

Педагогик психология вазифалари: 
1) таълим жараѐнларини бошқаришнинг психологик масалаларини 
ўрганиш; 
2) билиш жараѐнларининг шаклланишини тадқиқ қилиш; 
3) ақлий тараққиѐтнинг ишончли кўрсаткичларини аниқлаш; 
4) таълим жараѐнида ақлий тараққиѐтнинг самарали бўлиш 
шароитларини ўрганиш; 
5) педагог билан ўқувчилар ўртасидаги, ўқувчилар билан ўқувчилар 
ўртасидаги ўзаро муносабат хусусиятларини ўрганиш;
6) ўқувчиларга индивидуал ѐндошиш билан боғлиқ бўлган 
масалаларни ўрганиш. 
7) 
педагогик 
фаолиятни 
амалга 
оширишнинг 
психологик 
қонуниятларини ўрганиш. 
Педагогик психологиянинг қуйидаги бўлимлари мавжуд: 
1.Таълим психологияси. 
2.Тарбия психологияси. 
3.Педагогик фаолият психологияси. 
2-расм. Педагогик психология бўлимлари. 
Ёш ва педагогик психологиянинг бирлиги ѐш ва педагогик психология 
ўрганадиган объектнинг умумийлигидадир. Бу иккала фаннинг ўрганиш 
Педагогик 
психология 
Таълим 
психологияси 
Педагогик фаолият 
психологияси 
Тарбия психологияси 


объекти – болалар, ўсмир ва ўспиринлар бўлиб, ѐш психологияси уларни ѐш 
тараққиѐти бўйича ўрганса, педагогик психология тарбияланувчи ѐки таълим 
олувчи сифатида, яъни педагогнинг таълим-тарбия жараѐнида бирор 
мақсадга қаратилган таъсири сифатида ўрганади. 
Маълумки, муайян ѐшдаги болаларнинг психологик хусусиятларини 
билмай туриб, уларга мақсадга мувофиқ равишда таълим ва тарбия бериб 
бўлмайди. Боланинг ҳар бир ѐши ўз қийинчиликларига эга бўлади ва ўзига 
нисбатан махсус муносабатда бўлишни талаб қилади.
Таълим ва тарбия жараѐнида индивидуал муносабатда бўлишнинг шарти 
ўқувчининг психологик хусусиятларини ҳар томонлама ва чуқур билишдан 
иборат. Бу эса ўқувчининг психик дунѐсидан яхши хабардор бўлишни, 
психологик жиҳатдан кузатишни тўғри ташкил қила олишни ва табиий 
эксперимент уюштиришни билишни тақозо қилади. 
Педагогик психология ҳам, ѐш психологияси ҳам умумий психологик 
қонуниятларни очиб берадиган психик жараѐнларни, психик ҳолатларни ва 
шахснинг индивидуал психологик хусусиятларини ўрганадиган фан – 
умумий психологияга асосланади. 
Лекин ѐш психологияси ва педагогик психология педагогик жараѐнни 
ташкил қилиш учун тайѐр рецепт ѐки тавсияномалар беришни даъво 
қилмайди. Ёш ва педагогик психологиянинг материаллари ва хулосаларидан 
таълим - тарбия ишларини тўғри ташкил қилишда фойдаланилади. Бу ҳақда 
рус педагоги К.Д. Ушинский ҳам таъкидлаб ўтган эди: 
―Биз педагогларга ундай ѐки бундай қилинглар деб айтмаймиз, аммо биз 
уларга ўзингиз бошқармоқчи бўлган психик ҳодисаларнинг қонунларини 
ўрганинг ва бу қонунларга амал қилинг ҳамда уларни тадбиқ қилмоқчи 
бўлганингиз шароитларини ҳисобга олиб иш қилинг, деб айтамиз‖.

Download 4.18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling