Педагогик психологияда қўлланиладиган барча методлар қуйидагиларга
бўлинади:
1. Ташкилий методлар.
2. Шарҳлаш методлари.
3. Баҳолаш методлари.
4. Натижаларни йиғиш ва қайта ишлаш методлари.
Ташкилий методлар ўтказиладиган тадқиқотнинг мақсади, мазмуни,
тузилиши, ташкил этилиши, тайѐргарлик шаклларини ўз ичига олади.
Шарҳлаш методлари ўтказиладиган тадқиқотнинг барчаси ѐки
унинг айрим
қисмларини амалга ошириш шаклларига тегишли бўлади
. Баҳолаш
методлари тадқиқот натижаларини, жумладан тадқиқотда
иштирок этган
болаларнинг психологик ва хулқ-атвор характеристикаларини аниқлаш
психологик-педагогик баҳолаш усулларини қамраб олади.
Натижаларни
йиғиш ва қайта ишлаш методлари деганда тадқиқотда
синалувчилар
ҳақида зарур маълумотларни тўплаш назарда тутилади.
Юқорида келтирилган тадқиқот методларидан ташқари яна болага
амалий психологик-педагогик таъсир кўрсатиш билан боғлиқ икки гуруҳ
методлар мавжуд.Бу психологик маслаҳат ва коррекциядир.
Психологик
Do'stlaringiz bilan baham: