Ш. А. ДЎстмуҳамедова, З. Т. Нишанова, С. Х. Жалилова


Download 4.18 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/196
Sana01.11.2023
Hajmi4.18 Mb.
#1738328
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   196
Bog'liq
do\'stmuhamedova va bosh. yosh davrlari psixologiyasi

масалаҳат боланинг ривожланиши давомида дуч келган муаммоларни
ўрганиш ва танишиш асосида унга оғзаки тавсиялар ва насиҳатлар турида
ѐрдам кўрсатишдир. Коррекция психологнинг қизиқтираѐтган шахсга 
бевосита педагогик таъсир кўрсатишидир. 
Хусусан, педагогик психология ―билим, кўникма, малакаларни 
эгаллашнинг қонуниятларини; бу жараѐнда намоѐн бўладиган индивидуал 
фарқларни; ўқувчиларда фаол мустақил ижодий тафаккур шаклланиши 
қонуниятларини; таълим ва тарбия таъсири остида психикада юзага 
келадиган ўзгаришларни, яъни янги психик тузилмалар шаклланишини 
ўрганади. ‖ 
Педагогика билан педагогик психология ўртасида яна ҳам мустаҳкам 
ва ажралмас алоқа бордир. Болалар ва ѐшларнинг мактабдаги ҳамда бошқа 
таълим-тарбия муассасаларидаги фаолият ва хатти-ҳаракатларининг қонкрет 
турларини ўрганувчи педагогик психология икки фаннинг, яъни психология 
ва педагогика фанларининг туташган жойидан ўрин олгандир. Педагогик 
психология мактабда билимларни, кўникма ва малакаларни эгаллаш 
қонуниятларини ўрганади, бу жараѐнларда содир бўладиган индивидуал 
тафовутларни текширади, ўқувчиларда актив, мустақил ва ижодий 
тафаккурни таркиб топтириш қонуниятларини ўрганади. Педагогик 
психология таълим-тарбия таъсири билан ўқувчилар психикасида содир 
бўладиган 
ўзгаришларни 
ҳам 
ўрганади. 
Бундан 
ташқари, 
ўқув 
материалларининг ўқувчиларга мос келиши, турли таълим методларининг 
психологик жиҳатдан самарадорлиги, дарслик, ўқув қуроллари, асбоб- 
ускуналар ва мактаб ишларининг режимига нисбатан бўлган психологик 
талаблар каби муаммоларнинг ҳаммасини ҳам педагогик психология 
ўрганади. 


Педагогик психологиянинг энг муҳим вазифаларидан бири мактабдаги 
таълим жараѐнини янада такомиллаштиришнинг психологик асосларини 
ишлаб чиқишдан иборат бўлиб, бу нарса янги таълим дастурига ўтиш 
муносабати билан таълимнинг мазмунида юзага келган жиддий ўзгаришлар 
билан боғлиқдир. Педагогик психология шу билан бирга ўқувчилар 
шахсининг 
таркиб 
топиш 
жараѐнини, 
бу 
жараѐннинг 
умумий 
қонуниятларини ва индивидуал фарқларини, турли тарбиявий 
тадбирларнинг ўқувчиларга кўрсатадиган таъсирини ўрганади ҳамда 
ўқувчиларнинг ўз-ўзини тарбиялашни психологик асосларини текширади. 
Ниҳоят, педагогик психология таълим-тарбия жараѐнининг ташкилотчиси 
бўлган ўқувчи шахсини ва ўқувчи меҳнатининг хусусиятларини ўрганади. 
Бунда ўқувчининг таълим-тарбия ишларидаги ютуқларни таъминловчи 
сифатларини ажратиб кўрсатиш билан бирга унинг педагогик билимлари
кўникма, малака ва қобилиятларининг таркиб топиши ҳамда тараққиѐтнинг 
психологик шароитлари аниқланади. 

Download 4.18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling