Таҳлил қилиш (анализ) ва муҳим белгисини ажратиш.
Таққослаш.
Умумлаштириш ва системалаштириш.
Тушунчаларга таъриф бериш ва тушунтириш.
Қонкретлаштириш.
Исботлаш ва инкор этиш.
Муаммоли таълимда зарурий кўникмалар.
Сўнгги йилларда ақлнинг танқидийлигини
ривожлантириш муаммоси
бир қатор тадқиқотларда ўрганилмоқда.
А.С.Байрамовнинг докторлик
диссертацияси кичик мактаб ўқувчиларида тафаккур танқидийлиги ва
мустақиллигини ривожлантириш муаммосига бағишланган.
Муаллиф
тафаккур танқидийлигини муаммони ҳал қилишнинг қулай усулини топишга
йўналтирилган шахс қобилияти сифатида тушунади. Мустақил фикрлашдан
фарқли ўлароқ тафаккур танқидийлиги,
муаллифнинг фикрича, кўпинча
ақлий тажриба жараѐнида ва вазифани ҳал қилишнинг сўнгги босқичида,
яъни усуллар тизими ичидан энг тўғрисини, ечимга айнан мос усулни танлаб
олишда намоѐн бўлади. А.С.Байрамовнинг фикрича, ақлнинг танқидийлиги
теварак-атрофдаги ҳодиса ва предметлардаги янги ҳамда оригинал
жиҳатларни аниқлашда, шунингдек, вазифани ҳал қилишнинг қулай усулини
топишда муҳим роль ўйнайди. Лекин муаллиф танқидийликни ―ақлий
ҳаракатлар ичида‖ таҳлил қилганлиги туфайли, ―субъект - субъект‖
алоқалари ѐритилмай қолган, шунинг учун ҳам тадқиқотда танқидийлик
шахснинг ҳислати даражасига кўтарилмаган.
Do'stlaringiz bilan baham: