Ш. А. ДЎстмуҳамедова, З. Т. Нишанова, С. Х. Жалилова


Download 4.18 Mb.
Pdf ko'rish
bet145/196
Sana01.11.2023
Hajmi4.18 Mb.
#1738328
1   ...   141   142   143   144   145   146   147   148   ...   196
Bog'liq
do\'stmuhamedova va bosh. yosh davrlari psixologiyasi

И.П.Павлов
Агар ўз-ўзини тарбиялашга бўлган интилишни катталар, жамоа етарли 
даражада бошқариб ва ташкил қилиб турмасалар, унда ўқувчи ўз-ўзини 
тарбиялаш мазмунида (нимани тарбиялашда) ҳамда унинг шаклида (қандай 
тарбиялашда) жиддий хатолар қилиши мумкин. 


Ўқитувчи, тарбиячи ўқувчиларнинг ўз-ўзини тарбиялашига раҳбарлик 
қилишда 4 та вазифани кўзда тутиши керак. 
Учинчи вазифа – ўқитувчи тарбиячи ўз-ўзини тарбиялаш 
дастурини тузишда, шахс хулқ-атвори ҳислатларининг қайси 
хусусиятларини (масалан, ўзини ушлай билиш, қатъийлик ва шу 
сингариларни) тараққий эттириш, қайсиларга (масалан, 
ўжарлик, ялқовлик, қўполликка) барҳам бериш кераклигини 
белгилаб, ҳал қилиб олишда ўқувчига ѐрдам берадилар. Худди 
шу ерда шахс сифатларини тўғри ва объектив баҳолашда, 
уларни келиб чиқиш сабаблари ҳамда мазмуни жиҳатидан 
баҳолашда ҳам ўқувчиларга кўмаклашиш муҳимдир. 
Биринчи вазифа – ўқувчида ўзида шахснинг ижобий 
ҳислатларини тараққий эттиришга ва ўз хулқ-атворидаги 
ѐмон томонлардан халос бўлишга интилиш истагини 
уйғотиш. 
Иккинчи вазифа – ўқувчига ўз шахсига танқидий 
муносабатда бўлишда, ўз хулқ-атворидаги хусусиятларни 
диққат билан ва одилона тушуниб олишида, ўз 
камчиликларини яққол кўришда, ўз нуқсонларини фаҳмлаб 
олишда ѐрдамлашиш вазифаси келиб чиқади. 
Ниҳоят, тўртинчи вазифа – ўқитувчи, тарбиячи ўз-ўзини 
тарбиялашнинг оқилона йўлларини кўрсатиб берадилар, 
ўқувчини шахснинг ижобий ҳислатларини таркиб топтириш ва 
камчиликларга барҳам беришга оид энг мақсадга мувофиқ ва 
самарали йўлларини кўрсатадилар. 


Тарбия уч нарсага эҳтиѐж сезади: истеъдодга, илмга ва машққа
деган эди улуғ олим Арасту. Ана шу ғояларга асосланган ҳолда тарбиячилар 
қуйидагиларга амал қилишлари лозимдир:
- тарбияда улғаяѐтган инсон шахсини олий ижтимоий қадрият деб тан олиш, 
ҳар бир талаба, ўсмир ва ѐш йигитнинг бетакрор ва ўзига хослигини 
ҳурматлаш, унинг ижтимоий хуқуқий ва эркинлигининг эътиборга тутилиши:
- миллийликнинг ўзига хос анъана воситаларига таяниш, жаҳон
маданиятининг илғор тажрибаларига асосланиш;
- талабалар фаолиятида тарбиявий жараѐннинг асосини ташкил қилиш,
қизиқарли, тўлақонли талабалар ѐш жиҳатларига мос ҳаѐт иқлимини
яратиш, меҳнат, хайрия, ижтимоий фойдали, ижтимоий кўнгилочар ва
шунга ўхшаш тадбирлар ташкил этиш лозимки, натижада талабалар ўзлари 
хоҳлаган ишга қўл урсинлар, муваффақият ҳиссини тушуниб ўзларига
ишончлари ортсин, ахлоқан барқарор бўлсин.
Демак, педагог жамият ҳаѐтида етакчи ўрин тутувчи, мураккаб
шахс структурасига эга бўлган инсоннинг касбий қиѐфасидир. Ижтимоий 
турмушнинг барча соҳаларида эришилган ютуқларнинг заминида унинг
меҳнатини натижалари ѐтади. Педагогларнинг педагогик, психологик
тайѐргарлиги ва билимлар интеграцияси, муомала маданияти, психологик
вазиятларни эътиборга олиш кабилар кучли бўлиши керак. Юксак
савияли, зўр маҳоратли тарбиячиларгина халк орзусидаги баркамол
инсонни тарбиялайди. Илм инсонни юксаклик сари олиб боради. А.
Авлоний айтганларидек: "Илм инсонларнинг мадори, ҳаѐти, порлок
келажаги, раҳбари, нажотига айланган". Илм инсон учун ғоят олий ва
муқаддас фазилатдир. Шунинг учун аввалам бор илмли, тарбияли бўлмоқ 
ҳар бир ѐш инсоннинг бурчи.
Шу мақсадда кўнглида энг олий орзуларни жамлаб, педагог тер
тўкиб ишлайди. Уларнинг меҳнатини ҳурмат қилиб, берган билимларни 
эгалламоқ керак. 

Download 4.18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   141   142   143   144   145   146   147   148   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling