Ш. А. ДЎстмуҳамедова, З. Т. Нишанова, С. Х. Жалилова


Download 4.18 Mb.
Pdf ko'rish
bet148/196
Sana01.11.2023
Hajmi4.18 Mb.
#1738328
1   ...   144   145   146   147   148   149   150   151   ...   196
Bog'liq
do\'stmuhamedova va bosh. yosh davrlari psixologiyasi

 

 
 
 
 
 
 

 
Шахснинг ана шу ижтимоий аҳамиятга эга бўлган барча сифатлари 
ижтимоий тараққиѐтнинг юксак онгли фаолиятчиси сифатидаги шахснинг 
ҳулқ-атвори ва хатти-ҳаракатларини белгилайди. 
Биринчи тизимнинг ҳосил бўлишида анализаторлар ўртасидаги доимий 
табиий алоқани акс эттирувчи филогенетик механизмлар катта рол 
ўйнайди. Бироқ, бу илгари юқорида таъкидлаб ўтганимиздек онтогенез
жараѐнида филогенетик анализаторлар ўртасидаги алоқа вақтли алоқалар 
билан органик жиҳатдан қўшилиб келадилар. Бунда мазкур тизимнинг ичида 
перцептив тизимга ўтиб кетадиган юксак даражада интеграцияланган 
маълум ички сенсор комплексларни ҳосил қилади. Бундай комплекслар 
қаторига нутқ, эшитиш, кўриш ҳамда сенсомотор комплексларни киритиш 
Биринчиси - бошқарув тизими 
Иккинчиси -стимуллаштириш тизими 
Учинчиси - стабилизациялаш тизими 
Тўртинчиси – индикациялаш тизими 


мумкин. Мана шу комплексларнинг ҳаммаси одамнинг ҳаѐт-фаолияти 
жараѐнида ўзаро бир-бири билан доимий алоқага киришиб, сенсор-
перцептив уюшишнинг ягона функционал динамик тизимини яратади. 
Инсоннинг сенсор-перцептив жиҳатлари доимо такомиллашиб боради. 
Иккинчи тизим барқарор психик ҳолатларни ўз ичига олади. Бу 
ҳолатлар боланинг аниқ мақсадни кўзловчи ва фойдали фаолиятининг 
онгли субъекти сифатида бошлаган ҳаракатларининг дастлабки йилларидаѐқ 
шакллана бошлайди. Темперамент, интеллект, билим ва муносабат ана 
шундай хусусиятлар жумласига киради. 
Учинчи тизим - шахсни арбоб сифатида стабилизация тизимидир. 
Йўналтирилганлик, қобилият, мустақиллик ва характер унинг таркибий 
қисмини ташкил этади. 

Download 4.18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   144   145   146   147   148   149   150   151   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling