Ш. А. ДЎстмуҳамедова, З. Т. Нишанова, С. Х. Жалилова


Download 4.18 Mb.
Pdf ko'rish
bet149/196
Sana01.11.2023
Hajmi4.18 Mb.
#1738328
1   ...   145   146   147   148   149   150   151   152   ...   196
Bog'liq
do\'stmuhamedova va bosh. yosh davrlari psixologiyasi

Йўналтирилганлик - шахснинг интеграл ва генерализация қилинган 
хусусиятидир. 
Йўналтирилганлик билим, муносабатларнинг ҳамда шахснинг хулқ-
атвори ва хатти-ҳаракатларида ижтимоий аҳамият етакчилик килган 
мотивларнинг бир бутун эканлигида ўз ифодасини топади. Бу хусусият 
одамнинг дунѐқараши, қизиқишлари ва маънавий эҳтиѐжларида намоѐн 
бўлади. 
Йўналтирилганлик структурасида ғоявий эътиқод катта рол ўйнайди. 
Ғоявий эътиқод - бу билимнинг, ўша шахсга хос бўлган интеллектуал, 
эмоционал ва ирода сифатларининг синтези, ғоялар ва хатти-ҳаракатлар бир 
бутунлигининг негизидир. 
Тўртинчи тизим ўз ичига шундай хусусиятлар, муносабатлар ва хатти-
ҳаракатларни оладики, уларда реал шахсларнинг ижтимоий «ўй фикрлари ва 
ҳис-туйғулари» акс эттирилади. Улар бу шахсларнинг сиѐсий жиҳатдан 
онгли, ижтимоий тараққиѐтнинг масъул арбоблари сифатида хулқ-
атворини белгилаб беради. Бунга гуманизм, оптимизм ва меҳнатсеварлик 
фазилатлари киради. 
Шахс шаклланишида у яшаѐтган муҳит, кишилар, жамиятнинг роли 
жуда каттадир. Масалан, бирон маҳаллада инсон шахсининг таркиб 
топишига фаол таъсир кўрсатувчи юзта ўзига хос ижтимоий муҳит бор 
деган маънони билдиради. Бу ерда шундай бир савол туғилади: «Ташқи 
муҳит инсон шахсининг таркиб топишига қандай таъсир қилади?» 
Биринчидан, ижтимоий муҳитдаги турли ҳодисалар одамнинг онгига 
бевосита таъсир қилиб, унда чуқур из қолдиради. 
Иккинчидан, ташқи ижтимоий муҳит таъсирининг чуқурроқ ва 
мустаҳкамроқ бўлишига одамнинг ўзи ѐрдам беради. Маълумки, болалар ўз 
табиатларига кўра, илк ѐшлик чоғларидан бошлаб, ниҳоят даражада 
тақлидчан бўладилар. Болалар катта одамларнинг барча хатти-ҳаракатларига 
бевосита тақлид қилиш орқали бу хатти-ҳаракатларни, яхши-ѐмон 
фазилатларни ўзларига сингдириб борадилар. Болалар оилада, кўча - кўйда, 
катта одамларнинг ҳар бир ҳаракатларини, ўзаро муносабатларини зимдан 
кузатиб турадилар. 


Инсон шахсининг таркиб топишида ташқи ижтимоий муҳитнинг роли 
ҳақида гап борар экан, шуни ҳам таъкидлаб ўтиш зарурки, айрим ғайри 
табиий ҳодисалар инсон шахсининг таркиб топишида ташқи муҳит 
таъсирининг ҳал қилувчи аҳамиятга эга эканлигини тўла тасдиқлайди. Биз 
айрим тасодифий ҳолларда одам болаларининг ѐввойи ҳайвонлар
муҳитига тушиб қолиш ҳодисасини назарда тутаяпмиз. Ҳаѐтда бундай
ҳодисалар жуда сийрак бўлса ҳам ҳар ҳолда учраб туради. Масалан, 
Ҳиндистонлик доктор Синг Калькутта яқинидаги ўрмонзорда бўри
болалари билан бирга иккита одам боласининг ҳам тўрт оѐқлаб югуриб 
юрганини кўриб қолади. Кейин  уларни пойлаб, қароргоҳларини топиб,
болаларни олиб кетади. Улардан бирига Амала, иккинчисига Камала деб 
ном қўяди. Шу нарса характерлики, болалар ѐшликдан бўрилар
муҳитига тушиб қолганликлари туфайли, феъл-атворлари,
хатти-ҳаракатлари жиҳатидан бўрилардан фарқ қилмас эдилар. Нутқ
йўқ, демак тафаккур ҳам ниҳоят даражада чекланган эди. Жуда
катта қийинчиликлар билан қайта тарбияланилаѐтган бўри муҳитидаги
болалар шамоллаш натижасида ўлиб қоладилар. Бу ҳодиса одамнинг шахс 
сифатида ривожланиши учун энг аввал инсоний муҳит, яъни  ижтимоий 
муҳит бўлиши кераклигини тўла тасдиқлайди. Шахс ва унинг 
психологиясига таъсир этувчи иккинчи омил таълим- тарбиянинг 
таъсиридир. Маълумки, таълим-тарбия инсон онгини шакллантиради, 
унинг дунѐқараши, эътиқоди, ҳаѐтга бўлган муносабатини таркиб
топтиради. Агар болаларнинг руҳий тараққиѐтлари ва шахсий 
хусусиятларининг таркиб топиши фақат ташқи ижтимоий муҳит билан, 
таълим-тарбиянинг ўзигагина боғлиқ бўлганда эди, ундай пайтда биз бир 
хилда сунъий ва айнан бир хил таълим-тарбия системасини ташкил қилиб, 
ҳар томондан баб-баравар тараққий этган ва деярли бир хил шахсий
хусусиятларга эга шахсларни етиштириб чиқарар эдик. Ваҳоланки,
бундай бўлиши мумкин эмас. Шуни айтиб ўтиш керакки, бола 
шахсининг таркиб топишига таълим-тарбиянинг таъсири деганда,
албатта, биринчи навбатда тарбия муассасаларида, яъни боғча, мактаб, 
интернат, лицей ва коллежларда бериладиган таълим-тарбия
тушунилади. Бироқ, бундан оилада болага бериладиган таълим-тарбия 
мутлақо мустасно эмас. Оиладаги умумий ижтимоий муҳитдан
ташқари, оилада бериладиган таълим-тарбиянинг ҳам роли каттадир. Бола 
тарбияси билан системали шуғулланадиган ва умуман шуғулланмайдиган 
оилаларга мисоллар келтириш мумкин. 
Юқорида айтиб ўтилган иккита омилдан ташқари учинчи омил ҳам 
мавжудки - бу наслий хусусиятлардир. Одамга нималар наслий берилади? 
Одамга наслий йўл билан айрим анатомик ва биологик хусусиятлари 
берилади. Масалан, тана тузилиши, сочи ва кўзларининг ранги, овози, 
гапириш услублари, айрим ҳаракатлари туғма берилиши мумкин. Лекин 
шуни ҳеч қачон эсдан чиқармаслик керакки, одамга ҳеч вақт унинг психик 
хусусиятлари, яъни унинг ақлий томонлари билан боғлиқ бўлган сифатлари 
наслий йўл билан, яъни туғма равишда берилмайди. Ниҳоятда нодир 


ҳолларда айрим қобилиятлар, масалан, мусиқа, математик қобилиятлар 
наслий йўл билан берилиши мумкин. 
Одамнинг руҳий тараққиѐти ва шахсий хусусиятларининг таркиб 
топиши ҳақида гапирар эканмиз, яна бир муҳим нарса устида тўхтаб 
ўтиш 
керак. 
Ҳозирги 
кунда 
тез-тез 

Download 4.18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   145   146   147   148   149   150   151   152   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling