Ш. А. ДЎстмуҳамедова, З. Т. Нишанова, С. Х. Жалилова


Download 4.18 Mb.
Pdf ko'rish
bet146/196
Sana01.11.2023
Hajmi4.18 Mb.
#1738328
1   ...   142   143   144   145   146   147   148   149   ...   196
Bog'liq
do\'stmuhamedova va bosh. yosh davrlari psixologiyasi

Ибн Сино таъкидлаганидек: "Кимга қандай панду насиҳат қилсанг,
унга аввало ўзинг амал қил".Педагогнинг педагогик фаолиятининг
самарага эга бўлмоғи учун кўп жиҳатдан шахс хусусиятларининг
Беҳбудий айтганларидек 
"Дунѐда турмоқ учун дунѐвий фан ва илм
лозимдир". 


шaкллaнганлиги, шахс йўналишини аниқланганлигини ва касбий 
маҳоратнинг таркиб топганлиги билан характерланади.
Бугунги кунда ижтимоий ва иқтисодий шарт-шароитнинг мураккаб
тус олиши ѐки таълим тизимига нисбатан янги талабларнинг юзага
келиши педагогларнинг ўз фаолиятларини тубдан ўзгартиришга ҳамда
изчил, ақл-заковатни ишга солган ҳолда иш тутишни тақозо этмокда. Бу бир 
томондан давр талаби эканини, иккинчи томондан шарт-шароитга нисбатан
туб бурилиш ҳосил қилиш ѐки шахс фаолиятини йўналтиришда янгича 
муносабатда иш тутиш талаб этилади. Чунки мамлакат равнақини 
таъминлашда касбий таълим тизимида ижобий ўзгаришларнинг киритилиши
педагогик ходимларнинг психологиясида бурилиш ясашлик билан 
белгиланади. Педагогнинг талабани ички дунѐсини тушуниш бошқа одамлар
билан алоқа ўрнатиш, талабага фаол таъсир ўтказиш, ҳамма билан тил 
топишиб кетиш, вазминлик, одамларни ишонтириш қобилияти, босиқлик ва 
ўзини тута билиш, талабчанлик, қатъийлик, ғайратлилик, чидамлилик,
раҳбарлик ва ташкилотчилик, ўзи ва бошқаларнинг хулқини бошқариш,
мустақил ва ижодий фикрлаши муҳимдир. Кўп ҳолларда талабалар
шахсини ривожлантиришда аниқ бир мезон ўлчовини белгилаб 
олмайдилар. Шу сабабли ҳам педагог талабаларга касбий маҳоратини
таркиб топишида қийналадилар. Ҳар кандай ҳолатда ҳам фаолият 
йўналишини акс эттирувчи мезон бўлиши керакдир. Бу мезон педагог 
фаолиятини доимо ўз-ўзини назорат қилиш имкониятини тўлдиради ва 
унинг самарадорлигини таъминлайди.
Педагог шахсий хусусиятларидан ташқари чуқур илмий савияга,
сўзлаш маданиятига, юксак одоб ахлоқли бўлиши керак.
Бундан ташқари, педагог ўзининг ташқи кўринишига ҳам эътибор
бериши керак, тоза-озода, ихчам кийиниши керак. Бундан ташқари олий 
маълумотли, чуқур билим эгаси ўзининг фанини пухта биладиган, юрт
равнақи учун жонини фидо қилишга тайѐр, ўз шогирдларидан билими,
малакасини аямайдиган, талабаларга азиз, дўст, сирдош, мактаб, 
коллежнинг фидокор ходими бўлмоғи лозимдир. 

Download 4.18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   142   143   144   145   146   147   148   149   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling