Ш. А. ДЎстмуҳамедова, З. Т. Нишанова, С. Х. Жалилова


акселерация  терминини  ишлатаяпмиз. Хўш акселерация бу нима?


Download 4.18 Mb.
Pdf ko'rish
bet150/196
Sana01.11.2023
Hajmi4.18 Mb.
#1738328
1   ...   146   147   148   149   150   151   152   153   ...   196
Bog'liq
do\'stmuhamedova va bosh. yosh davrlari psixologiyasi

акселерация 
терминини 
ишлатаяпмиз. Хўш акселерация бу нима? Акселерация - «тезлатиш» 
деган маънони англатади. Ҳозирги кунда болаларни ҳам жисмоний
ҳам 
руҳий жиҳатдан жуда жадаллик билан 
ривожланаѐтганлик-
ларининг гувоҳи бўлиб турибмиз. Хўш, бунинг сабаби нима бўлиши 
мумкин? Албатта, бунга турли фикрлар бор. Айрим олимлар 
акселерациянинг сабабини илмий-техника тараққиѐти билан боғлаб 
тушунтиришга интилмоқдалар. Уларнинг фикрича, илмий-техниканинг 
жуда жадал темп билан ривожланиши инсониятнинг олдига мислсиз кўп 
ахборотларни идрок қилиш ва фикрда қайта ишлаш талабларини қўяди. Бу 
талаб ўз навбатида инсонни ҳар томонлама, яъни ҳам жисмоний, ҳам 
психик жиҳатдан тез ривожланишига олиб келди. Юқорида айтиб ўтилган 
олимларнинг фикрича, акселерация - бу XX асрнинг иккинчи ярмига хос 
бўлган ҳодисадир. 
Тарбияли бўлиш - бу хулқ-атворини назорат қилишдан иборатдир. 
Бундай 
назорат 
инсонга 
ѐмон 
хатти-ҳаракатларни 
бажармаслик 
имкониятини беради. Агар шахс хулқ-атворини ахлоқийлиги ҳақида 
қайғурса, у ижтимоийлашувга эришган бўлади. 
Тарбияланганлик ижтимоийлашувни ўрганиш жараѐни сифатида 
қараладиган ѐш психологиясида олинган натижаларга асосланади. Бола 
ўзини эгоцентрик эмас, балки тарбияли тутиши учун тарбияланганлик 
қандай рағбатлантирилиши керак? Тарбия ўз моҳиятига кўра ижтимоий 
жиҳатдан ижобий эҳтиѐжларни ҳосил қилишидир. Агар таълим шахснинг 
онгини шакллантириш бўлса, тарбия унинг онгсизлик соҳасига таъсир 
этишдир. Болаларга уларни тарбиялайдиганларга ҳиссий яқинлик хос. 
Одатда 6 ойлик болалар унга ғамхўрлик қиладиган ота-онасига боғланиб 
қоладилар. Ота-онанинг олдида, улар билан мулоқотда бўлиш болаларга 
жуда ѐқади, уларнинг йўқлиги болага ѐқмайди. Ота-онанинг ғамхўрлигини
билдирадиган сўзлар, хатти-ҳаракатлар бола учун жуда катта аҳамиятга эга, 
уни эркаламаслик, суймаслик салбий аҳамиятга эга бўлади. Хулқ-атворнинг 
дастлабки ижтимоийлашуви худди шу ўрганиш жараѐни орқали содир 
бўлиши мумкин: хулқ-атворнинг исталган шакллари ғамхўрлик ва 
эътибор билан тақдирланади, кутилмаган шакллари эса қўллаб-
қувватланмайди. Лекин, яхши хулқ-атворни рағбатлантириш ва ѐмон хулқ-
атвор учун жазолаш ахлоқий ижтимоийлашувнинг кичик бир қисмидир. Биз 
кўриб чиқкан хулқ-атвор ҳамма болаларга ҳам тааллуқли эмас. 
Хулоса қилиб айтганда, мустақил жамиятнинг бахт-саодати йўлида 
ҳалол меҳнат қилиш; жамият бойлигини сақлаш ва кўпайтириш йўлида ҳар 
бир кишининг тинмай ғамхўрлик қилиши, ижтимоий бурчни яхши англаш; 
жамият ҳаѐтида ва шахсий ҳаѐтда ҳалоллик ва ростгўйлик, ахлоқий 


софдиллик, одамийлик ва камтарлик, миллий ва ирқий адоватларга асло йўл 
қўймаслик ва шу кабилар тарбия жараѐнининг муҳим ҳислатларидир. 

Download 4.18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   146   147   148   149   150   151   152   153   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling