Гўдак бола 2 ойлик вақтидан бошлаб, ўз онасининг юзини ва овозини
ўзгаларникидан ажрата бошлайди. 2-3
ойликдан бошлаб эса, онасининг
табассуми ва кулгусига табассум ва турли ҳаракатлар билан жавоб
қайтаради.
3-4 ойлигидан бошлаб, болалар яқинларига ўз ҳаракатлари билан кўриш,
эшитиш ѐки гапиришни хоҳлаѐтганлигини кўрсатадилар. 8 ойлигидан
бошлаб эса, бола ўзгача муҳит ва бегоналар қўлига тушса, ўз хавотирини
йиғиси орқали намоѐн этади. Бу хавотир 14-18 ойлигида аста-секинлик
билан камая бошлайди.
2-3 ойлик болаларда юзага келадиган
нарсаларни ушлай олиш
ҳаракатларининг шаклланиши уларда предметларнинг шакли ва ҳажмини
идрок қилишларини ривожланишига олиб келади. Бир ѐшга етган болада
атроф муҳитни билишга қизиқиши ва ривожланаѐтган билиш фаоллиги
кўзга ташланади.
Do'stlaringiz bilan baham: