Ш. А. ДЎстмуҳамедова, З. Т. Нишанова, С. Х. Жалилова


Илк болалик даврида жисмоний ривожланиш


Download 4.18 Mb.
Pdf ko'rish
bet39/196
Sana01.11.2023
Hajmi4.18 Mb.
#1738328
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   196
Bog'liq
do\'stmuhamedova va bosh. yosh davrlari psixologiyasi

 
3.3.Илк болалик даврида жисмоний ривожланиш 
Илк болалик даври: гўдаклик давридан сўнг ривожланишнинг 
янги босқичи - илк болалик (1-3 ѐш) даври бошланади.  
Илк болалик даври бола ҳаѐтидаги энг аҳамиятга молик, унинг 
келажакдаги 
психологик 
ривожланишини 
белгилаб 
берувчи 
муҳим 
давр 
ҳисобланади. Бу даврдаги ривожланишнинг асосини боланинг тўғри 
юриши, мулоқотга киришиши ва предметли фаолиятни эгаллаш 
хусусиятлари ташкил этади. Тикка ва тўғри юра олиш имкони болани, 
доимий равишда янги маълумотларни эгаллашга замин бўлади. Бу 
ѐшдаги болалар ўз хатти-ҳаракатлари билан жуда фаол ва катталар билан 
мулоқотга киришишга интилувчан бўладилар.  
Юришни ўрганиш боланинг жисмоний ўсиши учунгина эмас, балки 
унинг психик тараққиѐти учун ҳам муҳим аҳамиятга эгадир. Боланинг 
мустақил ҳаракат қилиши – юриши туфайли кўплаб предметларга дуч 
келади, уларнинг нималарга ишлатилишини «амал»да кўриб билади ва ўзи 
ҳам улардан керакли ўринда фойдалана бошлайди. Бола юришни ўргангач, 
фазони ҳам била боради. Кичкинтой болалар «яқиндаги» фазони
қўлларининг ҳаракати ѐрдамида билиб оладилар, бунда кўз ҳам иштирок 
эта бошлайди. Боғчагача ѐшдаги бола «узоқдаги» фазони ориентировка 
қила бошлайди. Бола юра бошлаганда, ўз оѐғи ѐрдамида масофа ва
йўналиш билан танишади, унинг кўз, қўл ва оѐқларининг ўзаро келишиб 
ҳаракат қилиши, бошланғич кўз ўлчови ўсади ҳамда масофа ва 
предметларнинг турган жойларини бирмунча аниқ айтиб бериш кўникмаси 
вужудга келади. 
Боғчагача бўлган ѐш даврининг биринчи ярмида болалар предметлар 
билан ҳаракат қилиб, танишиб борадилар. Ҳаракатларнинг барча 
координацияси болада барқарор диққатнинг ривожланишига, идрокнинг аниқ 
бўлишига ва ирода кучининг ўсишига олиб келади. Аммо болаларнинг 
ҳаракатлари катталарнинг ҳаракатларига тақлид қилиш характерига эга бў-


лади. Бирор бир ҳаракатни ўз вақтида ўзлаштириши билан бола уни аста-
секин мустақил бажара боради, бу ҳаракат унда дадиллик, ишонч ва сабр-
матонатлилик каби ижобий ҳислатларнинг таркиб топишига ѐрдам беради. 
Бола ҳаѐтининг учинчи йилида, яъни организмнинг интенсив ўсиши ва 
ривожланиши даврида ҳаракатларнинг кам бўлиши боланинг умумий ўсиши-
га салбий таъсир этади. Шу сабабли асосий ҳаракатлар (юриш, югуриш, 
предметларга тирмашиб чиқиш) билан биргаликда, қўл ҳаракатларииинг ҳам 
тўғри ва ўз вақтида ривожланиши ҳақида ғамхўрлик қилиш зарурдир. 
Боланинг ҳаракатларини асосан унинг кундалик фаолияти жараѐнида 
ўстириб боришга эътибор бериш керак. Масалан, мустақил равишда ювиниш, 
кийиниш, овқатланиш, гигиеник машқлар, ўйин ва бошқалар. 
Ҳap хил ҳаракатларни бажариш ва предметлар билан ҳаракат қилиш 
теварак-атрофдаги оламни билишга олиб келади. Бола предметларнинг 
фазодаги ўрни, жойланиши, сифати, ҳажми, шакли ва ҳолатлари билан 
танишади. Буларнинг ҳаммаси сезги органларининг ўсишига ижобий таъсир 
этади. Бир ѐшлик бола нисбатан яхши ривожланган сезгирликка эгадир. Бола 
боғча даврининг бошланишида баъзи товушларни, ўзига яқин кишиларнинг 
овоз темпини аниқ ажрата олади, баъзи бир нарсаларнинг таъми ва ҳидини 
фарқ қилади, рангларни таний бошлайди. Бу ѐш даврида кўриш ва эшитиш 
анализаторларининг ривожланиши айниқса юксак даражага етади. Бола 
асосий рангларни бир-биридан фарқ қилади. Лекин болага рангларнинг 
номини айтишга қараганда, уларни бир-биридан ажратиш осонроқдир. 
Болалар рангларни билсалар ҳам, бу соҳадаги ўз билимларидан етарли 
даражада яхши фойдалана олмайдилар. Болалар қизил рангни осонлик билан 
ажрата оладилар-у, бинафша рангни ажратишда кўпинча янглишадилар. 
Кўпинча болалар ҳар бир рангнинг тусини, товланишини яхши ажрата 
олмайдилар. 
Бу ѐшдаги болалар учун идрок қилинаѐтган предмет образларининг бир-
бирига ўхшашиб кетиши характерлидир. Масалан, улар олмани биладилар, 
олма болага бир бутунлигича таниш, лекин бола олманинг рангини ҳам, 
шаклини ҳам алоҳида ҳолда ажрата олмайди. Предметни ҳар томонлама кўра 
билиш, яъни уни қисмларга ажратиш, белги ва турларига қараб фарқлаш — 
уни анализ қилиш демакдир. Бу эса болага бутунликни тушуниш имконини
беради. Шу сабабли, болаларни янги предметлар билан таништирганда, 
уларни бир-биридан ажратиб турадиган шакли, ранги ва қисмларига эътибор 
бериш лозим. Мана шундай тарбиявий таъсир натижасида болаларнинг 
предметлар ҳақидаги тасаввурлари ўсади. Бола бир ярим ѐшга борганда, 
ўзлари тез-тез учратиб турган предметларни, уларнинг ранги, ҳажми,
шаклининг ўзгаришидан қатъий назар, хатосиз таниб оладилар. Бола икки 
ѐшга тўлай деганда, таниш куй ва товушларни билиб олади. Борлиқни билиш 
жараѐнида бола ўз ҳаѐтида ва теварак-атрофидаги кишилар турмушида 
ўрнатилган тартибни тушуна бошлайди. Бу оламни билишнинг энг муҳим 
томони бўлган замон - вақтни билиб олиши учун асос бўлади. Боланинг 
организми маълум тартибга кўника бошлайди, бу вақт билан танишишдаги 
дастлабки қадамдир. Кейинчалик болалар табиат ҳодисалари ва одамларнинг 


кундалик ҳаѐти сингари тушунчаларни англай бошлайдилар. Албатта, 
бунинг учун катталар болаларнинг эътиборини ҳаѐтнинг муҳим белгиларига 
қаратиши лозим. Боланинг ҳар бир сезган ва идрок этган нарсалари ўзига хос 
сезгилар билан мустаҳкамланиши керак. Сўз боланинг кўраѐтган 
предметларини тушуниб олишини осонлаштиради, предметни сўз ѐрдамида 
билиб олиш кўз ва қулоқ ишини кучайтиради. 
Боланинг ақлий жиҳатдан ўсишида макон ва замон ҳақидаги 
тушунчаларни англашга ѐрдам берадиган сўзларни ўзлаштириб олиши 
муҳимдир. Предметлар ўртасида мавжуд бўлган ҳар хил фазовий 
белгиларнинг (масалан, катта оралиқ, тор оралиқ) ва турли фазовий 
муносабатларнинг номларини (ўнгда, чапда, орқада, бир қаторда) билиб 
олиш натижасида болалар предметлар ўртасидаги бу муносабатларни 
ажратиб олишга ўрганадилар. Шу тариқа, нутқ предметларнинг белгиларини 
дифференциялаш ва умумийлаштириш воситаси бўлиб хизмат қилади. 
Лекин, шу билан бир қаторда, сўз биринчи сигнал системаси билан бевосита 
боғланмоғи лозим. Икки-уч яшар болалардаги идрок ўзининг етарли 
даражада ўсмаганлиги ва беқарорлиги билан ажралиб туради ҳамда бир 
кузатиш объектидан иккинчи кузатиш объектига тез-тез кўчиб туриши билан 
характерланади. Ялтироқ, чиройли, кўзга тез ташланадиган предметлар бола 
диққатини ўзига жалб қилади. Боғчагача бўлган ѐш давридаги болалар
идрокларини қўйилган вазифа асосида ташкил эта олмайдилар, улардаги бу 
хил идрок жуда қисқа муддатли бўлади. Ўзларидан узоқда турган 
предметларни идрок қилишда айниқса кўп хато қиладила. Болада идрок аста-
секин мустақиллашиб, маълум мақсадга таянган бўлади, кузатувчанлик 
ривожлана боради. Бола ўзини қизиқтираѐтган нарсага узоқ вақт қараб, уни 
кузатиши, ўша предмет тўғрисида бирор нарсани сўраши мумкин. 
Лекин бола ҳали предмет ва ҳодисаларни ҳар томонлама кузатиб, унинг 
асосий, муҳим томонларини ажратиб, айрим элементларини ўзаро боғлаб 
олишнинг уддасидан чиқа олмайди. Болада кузатувчанликни ўстиришда сайр 
ва экскурсиялар муҳим аҳамиятга эгадир. Бунда болалар катталарнинг 
раҳбарлигида теварак-атрофдаги предмет ва ҳодисаларда ўзлари учун янги 
бўлган муҳим ва қизиқарли нарсаларни аниқлашга ўрганадилар. Расмларга 
қараш, ўсимлик ва ҳайвонларни парвариш қилиш идрокнинг ўсишига жуда 
яхши таъсир этади. 

Download 4.18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling