Ш. А. ДЎстмуҳамедова, З. Т. Нишанова, С. Х. Жалилова


Кичик мактаб ѐшидаги болаларнинг эмоционал


Download 4.18 Mb.
Pdf ko'rish
bet62/196
Sana01.11.2023
Hajmi4.18 Mb.
#1738328
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   196
Bog'liq
do\'stmuhamedova va bosh. yosh davrlari psixologiyasi

 
5.5.Кичик мактаб ѐшидаги болаларнинг эмоционал
хусусиятлари 
Кичик мактаб ѐшидаги ўқувчиларнинг ҳислари ўзининг анча 
барқарорлиги, англанганлиги билан мактабгача ѐшдаги 
болаларнинг ҳисларидан фарқ қилади, бу ҳислар анчагина 
осойишталик билан ўтади, анча чуқур ва кучли бўлиб қолади. Кичик 
мактаб ѐшидаги ўқувчиларнинг умумий эмоционал тонусида 
хушчақчақлик, руҳий тетиклик кайфияти устунлик қилади. 
Дарсларда ва танаффус вақтларидаги ўйинларда улар қувноқ ва 
тетик бўладилар. Бундай ҳолат эса кичик мактаб ѐшидаги 
ўқувчиларнинг эмоционал ҳаѐтида норма бўлиб ҳисобланади. 
Кичик мактаб ѐшидаги болаларнинг эмоционал ҳаѐти таълим ва 
тарбиянинг таъсири остида анча кенгаяди. Мактабгача ѐшдаги 
болаларнинг ҳисларидан фарқли равишда кичик мактаб даврида
ҳисларнинг йўналганлигида катта табақаланиш юзага келади. Бу ѐшда 
олий ҳисларнинг барча турлари ривожланишни бошлайди. 
Кичик мактаб ѐшидаги ўқувчиларнинг ҳис-туйғулари уларнинг 
фаолиятида намоѐн бўлади ва ривожланади. Кичик мактаб ѐшидаги 
ўқувчилар ўзларининг ҳар бир фаолият натижаларига баҳо бера 
оладилар. Баҳо кишида қониқиш ва қониқмаслик ҳисларини юзага 
келтириши мумкин бўлиб, бу ҳислар болани яхши ўқишга 
руҳлантиради. Баъзан паст баҳо олиш орқали юзага келган салбий 
ҳислар чуқурлашиб, ўқитувчининг нотўғри реакцияси ва катталарнинг 
доимий танбеҳ ва танқидлари оқибатида боланинг характер хислатига 
айланиб 
қолиши 
мумкин. 
Бошланғич 
синф 
ўқувчиларининг
фаолиятлари учун ижобий баҳо олишларига ѐрдам берувчи асосий 
ҳислардан бири интеллектуал ҳислардир. Одамнинг ақлий фаолияти 
билан боғлиқ бўлган ҳислар интеллектуал ҳислар деб аталади.
Билишга қизиқиш, таажжубланиш ва ҳайрон қолиш ҳислари, ишонч, 


ишончсизлик ва шубҳаланиш ҳислари интеллектуал ҳислар қаторига 
киради. 
Бундай ҳиссиѐтлар ҳар хил назарий ва амалий саволлар туғилганида, 
вазифа ва масалаларни ҳал қилиш чоғида, бирор янгиликни 
ўзлаштириш ва билиш чоғида пайдо бўлади ва ҳис қилинади. Кичик
мактаб ѐшидаги ўқувчиларнинг интеллектуал ҳислари билиш 
жараѐнида ривожланади.Ўқув фаолиятида болалар катта ҳажмдаги 
билимлар ва фактларга дуч келиб, улар болаларда таажубланиш, 
ишончсизлик, қувонч, ҳисларини юзага келтириб, қизиқувчанлик, 
уринчоқлик ва шу каби бошқа ҳисларнинг шаклланишига асос бўлади. 
Ўқиш жараѐнида ѐши катталашиб, тажрибаси орта борган сари
оқилона

Download 4.18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling