Ш. А. ДЎстмуҳамедова, З. Т. Нишанова, С. Х. Жалилова


олинмайдиган ижодий ўйинларга нисбатан қизиқишларида ҳам намоѐн


Download 4.18 Mb.
Pdf ko'rish
bet61/196
Sana01.11.2023
Hajmi4.18 Mb.
#1738328
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   196
Bog'liq
do\'stmuhamedova va bosh. yosh davrlari psixologiyasi

олинмайдиган ижодий ўйинларга нисбатан қизиқишларида ҳам намоѐн 
бўлади. Бундай ўйинларда унинг ижтимоий қизиқишлари, эмоциялари, 
жамоа учун ташвишланиш каби ҳислари акс этади. Қизиқувчанлик кичик 
мактаб ѐшидаги болаларнинг кенг ақлий фаоллигини намоѐн этилиш шакли
ҳисобланади. Ватанга керакли инсон бўлиш учун ўқишнинг муҳимлиги ва 
аҳамиятини билиши учун очиқлик, ишонувчанлик, устозининг барча 
топшириқларини бажаришга тайѐрлик хусусиятлари кенг ижтимоий бурч 
мотивлари, маъсулиятлилик самарали шартлар ҳисобланади.
Мактаб 
таълимининг дастлабки йилларида қизиқишлар, хусусан, билим эгаллашга 
нисбатан қизиқишлар, интеллектуал қизиқишлар сезиларли даражада 
ривожланади. Психологларнинг таъкидлашича, даставвал айрим фактларга, 
бошка нарсалардан ажратиб олинган ѐлғиз ҳодисаларга нисбатан қизиқишлар 
ҳосил бўлади. III - IV синфларда эса сабабларни, қонуниятларни, ҳодисалар 
ўртасидаги алоқа ва ўзаро боғлиқликларни билиб олиш учун бўлган 
қизиқишлар ривожланади. 
III синфдан бошлаб ўқишга қизиқиш дифференциаллаша бошлайди. 
Ўқувчилардаги бундай қизиқишлар ўзини англаш ва ўз хатти-ҳаракатига 
баҳо бериши каби хусусиятларни шакллантиради.Кичик мактаб ѐшидаги 
болаларнинг қизиқишларида самарали ўқиш учун ҳалақит берувчи қатор 
салбий характеристикалари ҳам мавжуд. Кичик мактаб ѐшидаги 
ўқувчиларнинг қизиқишлари:
-етарлича амалий натижа бера олмайди; 
- қатьий эмас, вазиятли; 
-тез қондирилади ва устознинг қўллаб-қувватлашисиз тез сўнади; 
-ўқув материали ва топшириқлар ўқувчининг жонига тез тегади ва 
чарчашни юзага келтиради; 
– кам англанилган, ўқувчининг маълум бир предметдаги нима ѐқишини 
ва нима учун ѐқишини айтиб бера олмаслигида кўринади; 
- умумлаштиришнинг пастлиги, бир ѐки бир нечта предметларнинг
ташқи белгиларигагина қараб умумлаштириш; 
-ўқувчини ўқишнинг ўқув фаолиятининг усулларига эмас, балки 
натижаларига йўналганлиги. Кичик мактаб даврининг сўнгига қадар ўқув 
ишларидаги қийинчиликларни енгишга нисбатан қизиқиш юзага келмайди 


(бу ҳолат кўпинча ўқитувчиларнинг ўзлари томонидан амалга оширилади, 
яъни аксарият ҳолларда ўқувчининг қийинчиликларни енгишга ҳаракати 
эмас, балки натижа баҳоланилади). Буларнинг барчаси кичик мактаб ѐшида 
қизиқишларнинг етарли даражада ривожланмаганлиги бўлиб, баъзан ўқишга 
нисбатан юзаки муносабатни келтириб чиқариши мумкин. Кичик мактаб 
ѐшидаги ўқувчилардаги мотивларнинг умумий динамикасига назар 
ташланса, қуйидагиларни кўриш мумкин: кичик мактаб даврининг бошида 
мактабда бўлишнинг ташқи жиҳатларига (партада ўтириш, форма кийиш 
портфель кўтариш в ҳ.), сўнгра биринчи ўқув меҳнати натижаларига 
(биринчи бор ҳарф ва сонларни ѐза олишларига, ўқитувчининг баҳосига), 
кейинчалик, жараѐннинг ўзига, ўқишнинг мазмунига ва шундан сўнггина
билимларни олиш йўлларига қизиқиш кучли бўлади. Ўқишнинг ижтимоий 
аҳамиятини тушуниш (2- 3 синфларда) ўқиш мазмунини ва билимларни 
эгаллаш йўлларига қизиқиш билан мустаҳкамланиши зарур. Бундай ҳолда 
кичик мактаб даврининг охирларига бориб, ўқишга нисбатан мотивациянинг 
пасайиши кўзга ташланмайди. 
Билиш мотивлари қуйидагича ўзгариб боради: кичик мактаб ѐшидаги 
ўқувчиларнинг қизиқишлари алоҳида бир фактларга қизиқишдан, қонуният 
ва принципларга қизиқишга айланиб боради. Охирги йилларда ўтказилган 
психологик тадқиқотлар кичик мактаб ѐшининг ўрталарига бориб 
билимларни ўзлаштириш йўлларига қизиқиш юзага келиши мумкинлигини 
кўрсатиб берди. Кичик мактаб даврида мустақил таълим мотивлари ҳам 
юзага келиб, лекин улар энг оддий шаклда - билимларни олиш қўшимча 
манбаларига ва қўшимча китобларни вақти-вақти билан ўқишга қизиқиш 
билан юзага келади. Ижтимоий мотивлар биринчи синфга келганида 
дифференциал бўлмаган умумий тушунишдан ўқиш ва ўрганишнинг 
зарурлиги сабабларини чуқур англашга, ―ўзи учун ― ўқиш мазмунини англаб 
етишга томон ўзгариб, ижтимоий мотивларни амалий характер касб этишига 
сабабчи бўлади. Бу ѐшдаги вазиятли ижтимоий мотивлар ўқитувчининг
қўллаб-қувватлашини олишга нисбатан бўлган эҳтиѐжи ҳисобланади. 
Боланинг устозига бўлган муносабати ѐмон баҳо олиб хафа бўлган тақдирда
ҳам ижобий ва унга ишонч билдириши сақланиб қолаверади. Унда 
ўртоқлари ва синфдошлари ўртасида мавқели бир ўринни эгаллашга ҳаракат 
юзага келиб, аста секинлик билан ўртоқлари фикрларига асосланиш пайдо 
бўлади.
 
Ўқув фаолияти кичик мактаб ѐшидаги болаларда ўқишда маълум 
ютуқларга эришиш эҳтиѐжини қондиришга, шунингдек, тенгдошлари 
орасида ўз ўрнига эга бўлишига имконият ҳам яратади. Айнан ана шу ўрин 
ѐки мавқега эришиш учун ҳам бола яхши ўқишга ҳаракат қилади. Бу 
ѐшдаги болалар доимий равишда ўзлари эришган муваффақиятларини 
бошқа тенгдошлари муваффақиятлари билан солиштирадилар. Улар учун 
доимо биринчи бўлиш ниҳоятда муҳим. Кичик мактаб даврида болалардаги 
мусобақага киришиш мотиви табиий психологик эҳтиѐж ҳисобланиб, бу 
мотив уларга кучли эмоционал зўриқишни беради. Бу хусусиятлар аслида 


боғча давридан бошлаб юзага кела бошлайди ва кичик мактаб даврида, 
шунингдек ўсмирлик даврида ҳам яққол кўзга ташланади. 
Кичик мактаб ѐшидаги болалар катталарнинг у ҳақидаги фикр ва 
берган баҳоларига қараб, ўзларига ўзлари баҳо берадилар. Шунингдек
ўқувчининг ўзига-ўзи берадиган баҳоси, турли фаолиятларидаги 
муваффақиятларига ҳам боғлиқ бўлади. Кичик мактаб ѐшидаги 
ўқувчиларда ўз-ўзига берадиган баҳолари турлича - юқори, адекват - мос 
ѐки паст бўлиши мумкин. Бу ѐшдаги болаларда мавжуд бўлган 
ишонувчанлик, очиқлик, ташқи таъсирларга берилувчанлик, итоаткорлик 
каби хусусиятлари уларни шахс сифатида шакллантириш учун яхши 
имконият яратади. Кичик мактаб даврида бошқаришдан ўз-ўзини 
бошқаришга ўтиши ниҳоятда муҳимдир. Етакчи бўлган ўқув фаолиятидан 
ташқари бошқа фаолиятлар - ўйин, мулоқот ва меҳнат фаолияти ҳам ўқувчи 
шахси ривожига бевосита таъсир кўрсатади. Бу фаолиятлар асосида 
муваффақиятга эришиш мотивлари билан боғлиқ бўлган шахс 
хусусиятлари таркиб топа бошлайди. Кичик мактаб даврини боланинг 
турли фаолиятларда муваффақиятга эришишини белгилаб берувчи асосий, 
шахсий хусусиятларни юзага келиш ва мустаҳкамлаш даври деб ҳисоблаш 
мумкин. Бу даврда муваффақиятга эришиш мотивлари таркиб топа 
бошлайди. Бу ѐшдаги болалар соатлаб ѐлғиз ҳолда севимли машғулотлари 
билан шуғулланишлари мумкин ва шулар асосида уларда меҳнатсеварлик 
ва мустақиллик фазилатлари шаклланади. Кичик мактаб давридан бошлаб 
ўқувчиларни мустақил меҳнат фаолиятига амалий ва психологик жиҳатдан 
тайѐрлашга эътибор берилади. Бу давр ичида болаларда меҳнатга нисбатан 
онгли, ижобий муносабатда бўлиш асослари таркиб топа бошлайди. Уларда 
меҳнатга ҳавас уйғонади, меҳнатга ва меҳнат аҳлларига ҳурмат билан қараш, 
ижтимоий фойдали ишларда қатнашишга интилиш сингари фазилатлар 
таркиб топади. Кичик мактаб ѐшидаги ўқувчиларда меҳнатсеварлик, 
асосан, 
ўқиш 
ва 
меҳнат 
фаолиятида 
ривожланади 
ва 
мустаҳкамланади. Кичик ѐшдаги ўқувчилар зарур бўлган ҳаракат ва 
амалларни дарҳол ўзлаштириб ва эгаллаб ололмайдилар, кўпроқ ортиқча ва 
чалкаш ҳаракатлар қиладилар. Меҳнат жараѐнидаги турлича иш 
ҳаракатларини, чунончи: тикиш, тўқиш, кийиш ѐки тахталарни рандалаш 
каби иш ҳаракатларни қийналмасдан ва бирмунча силлиқ бажарадиган 
бўлиш учун ҳар бир ишда ҳар қандай ҳаракатлар қилиш кераклигини ва бу 
ҳаракатларнинг қай йўсинда амалга оширилишини аниқ билиб олиш ва эсда 
қолдириш керак бўлади. Ҳаракатларни қайта-қайта такрорлаш, машқ қилиб 
бориш натижасида кичик ѐшдаги ўқувчиларда учраб турадиган ортиқча ва 
чалкаш ҳаракатлар йўқолиб боради. 
Ўқитувчилар меҳнат дарсларида ўқувчиларнинг меҳнатига етарли 
даражада эътибор беришлари, меҳнат дарсига алоҳида тайѐргарлик 
кўришлари, ўқувчиларнинг ҳар бир ҳаракатларини зийраклик ва 
кузатувчанлик билан назорат қилишлари, уларга индивидуал муносабатда 
бўлишлари мақсадга мувофиқдир. 
Бошланғич синф ўқувчиларининг меҳнати: 


- болаларни ѐш, индивидуал ва жисмоний ривожланишига мос бўлиши;
- ўқувчилар учун қизиқарли бўлиши; 
- ундан кундалик иш жараѐнида ўз-ўзига хизмат қилишга асосланганлиги; 
- жамоа бўлиб меҳнат қилиш орқали болаларда бир-бирига нисбатан
ҳамкорлик, дўстлик, ўртоқлик туйғуларини шакллантириши; 
- ўқувчини ўзини тута билишга, сабр-тоқатли бўлишга, қийинчиликларга 
бардош беришга ўргатадиган ва уларни шакллантириши;

ўқувчи ўз меҳнати натижасидан баҳраманд бўладиган меҳнат 
хусусиятларига эга бўлиши лозим. 
Бола ўз меҳнат маҳсули синф ѐки мактаб жамоасига, жамоатчиликка 
манфаат келтираѐтганлигини билиб, ундан хабардор бўлиб борса ундаги 
ижтимоий фойдали меҳнатга бўлган иштиѐқ яна ҳам ортади ва меҳнатга 
нисбатан фаол, ижодий ва онгли муносабат шакллана боради. 
Меҳнатсеварлик болада ўзи қилаѐтган меҳнати унга завқ берган 
тақдирдагина юзага келади ва ривожланади. 
Бу даврда мустақилликнинг пойдевори юзага келиб, ўқув вазифаларини 
мустақил бажариш лаѐқати юзага келади. Мустақилликка мойилликнинг 
ривожланиши икки йўналиш асосида амалга оширилади. 
1. Мустақилликнинг шахс ҳислати сифатида вужудга келиши ижтимоий 
муҳитга боғлиқ. Бу боғлиқлик мустақилликка бўлган эҳтиѐжни қондириш 
имкониятлари соҳасида ва қадриятларда ифодаланган мустақиллик мазмуни 
характерида ифодаланади. 
2. Мустақилликнинг шахс ҳислати сифатида шаклланишида индивидуал 
хусусиятлар, шахс яшайдиган ва меҳнат қиладиган жамоада вужудга келган 
муносабатларга ҳамда шахснинг қобилиятларига, унинг фаоллигига боғлиқ 
бўлади. 
Болада мустақиллик хусусиятининг шаклланиши асосан катталарга 
боғлиқ. Агар бола ҳаддан зиѐд ишонувчан, итоаткор, очиқ хусусиятли 
бўлса, унда аста-секинлик билан бўйсунувчанлик, тобелик хусусияти 
мустаҳкамлана боради. Бироқ болани эрта мустақилликка ундаш, унда 
баъзи салбий ҳислатларнинг шаклланишига ҳам олиб келиши мумкин, 
чунки у ҳаѐтий тажрибалари камлиги учун асосан, кимларгадир тақлид 
қилган ҳолда ҳаракат қилиши мумкин. Мустақилликни шакллантириш 
учун болага мустақил бажарадиган ишларни кўпроқ топшириш ва унга 
ишонч билдириш ниҳоятда муҳимдир. Шунингдек, шундай бир ижтимоий 
психологик муҳит яратиш керакки, унда болага бирон бир масъул вазифани 
мустақил бажаришни топшириш, бу ишни бажариш жараѐнида бола ўзини 
тенгдошлари, катталар ва бошқа одамларнинг лидери деб ҳис қилсин. Ана 
шу ҳис болада мустақил бўлишга ундовчи мотивларни юзага келтиради. 
7-11 ѐшли болалар ўзларининг индивидуал хусусиятларини англай 
бошлайдилар. Боланинг ўз-ўзини англаши ҳам жадал ривожлана боради ва 
мустаҳкамлана бошлайди. Бу даврда болалар ўзларининг исмларига янада 
кўпроқ аҳамият бера бошлайдилар ва уларнинг исмлари тенгдошлари ва 
атрофдагилари томонидан ижобий қабул қилинишига ҳаракат қиладилар. 
Болани ўзининг ташқи кўриниши ва гавда тузилишига берадиган баҳоси 


ҳам ўз-ўзини англашида аҳамияти жуда катта. Кичик мактаб даврининг 
охирига бориб болалар, айниқса, қизлар ўзларининг юз-тузилишларига 
алоҳида эътибор бера бошлайдилар. Кичик мактаб ѐшидаги ўқувчининг ўқув 
фаолияти жараѐнида ўзидаги хулқ-атворни ва фаолиятни ўзи томонидан 
мувофиқлаштириш қобилияти ривожланади, онгли равишда бир 
фикрга кела олиш қобилияти ривожланади, ўз фаолиятини ўзи 
уюштиришга ҳамда билим олиш жараѐнига бўлган қизиқишининг қарор 
топишига ѐрдам беради, ўқувчи хулқ-атворининг мотивлаштириши ҳам 
ўзгаради. Бунда дўстлари ва жамоанинг фикрлари асосий мотивлар бўлиб 
қолади. Ахлоқий ҳис-туйгулар ва шахснинг иродавий хусусиятлари ҳам 
шаклланади. Бошланғич синф ўқувчиларида ирода тарбияси 
ташаббускорлик, дадиллик, ўзини тута билиш, саботлилик, чидамлилик, 
қатъийлик, камтарлик ва интизомлилик каби иродавий сифатларни 
ўстириш ва мустаҳкамлашдан иборатдир. 
Ирода тарбияси болаларда ѐмон сифатлар пайдо бўлишининг олдини 
олиш ва агар бундай сифатлар пайдо бўлса, уларни йўқотишдан 
иборатдир.Болалар иродасининг салбий томонларидан бири ўзига 
ишонмасликдир. Ўзига ишонмаслик ҳолати ўқиш, меҳнат, ўйин ва шу 
каби фаолиятларда тез-тез қайтарилиб турадиган муваффақиятсизликлар 
туфайли юзага келади. 
Ф.И.Ивашченко 
томонидан 
ўтказилган 
текширишларнинг 
кўрсатишича, ўқиш шароитида ўқувчиларнинг ўзларига ишонмаслик 
ҳолатлари асосан қуйидаги сабаблар туфайли юзага келади:‖ а) ўқишда 
изчиллик принципига риоя қилмаслик туфайли; б) ўқувчиларга 
кучлари етмайдиган, яъни ортиқча талаб қўйиб юбориш орқали; в)
айрим педагоглар, ота-оналар ва шунинг билан бирга синфдошларнинг
ўқувчилар кучига, хотира қобилиятлари ва фаҳм-фаросатларига
ишончсизлик билдириши туфайли; г) ана шундай ўқувчиларни ѐмон 
баҳо олганликлари учун қўрқитиш ва жазолаш орқали‖. 
Ирода тарбияси тафаккур ва ҳиссиѐтлар тарбияси билан маҳкам 
боғлиқдир. Биз болаларда тафаккурни тарақкий эттиришимиз билан 
бирга, уларда ўз олдига тўла англаб, муайян мақсадлар кўя олиш ва 
жуда яхши асосланган қарор ва ҳаракатларни танлай ола билиш
қобилиятини ҳам тарбиялаймиз. Болаларда ижобий ахлоқий
ҳисларни тарбиялар эканмиз, бунинг билан ахлохий қарор қабул 
қилишга ва шунинг билан бирга, ўз қарор ҳамда ҳаракатларига
ахлоқий баҳо беришга одатлантириб борамиз. Ватанпарварлик ва 
виждоний бурч ҳиссини тарбиялаш айни вақтда бошланғич синф 
ўқувчисининг ҳаракат мотивларини тарбиялаш ҳамдир.
5-6 ѐшларда кўзга ташланган болаларнинг хусусиятлари кичик мактаб
йиллари давомида ривожланади ва мустаҳкамланади. Ўсмирлик даврининг 
бошларига келиб, жуда кўпгина шахсий фазилатлар шаклланиб бўлади. 
Болаларнинг индивидуалликлари уларнинг билиш жараѐнида ҳам кўринади. 
Бу даврда болаларнинг билимлари кенгаяди ва чуқурлашади, кўникма ва 
малакалари такомиллашади. 3-4 синфларга бориб, аксарият болаларда 


умумий ва махсус лаѐқатлар кўзга ташланади. Кичик мактаб даврида ҳаѐт 
учун ниҳоятда аҳамиятли бўлган муваффақиятга эришиш мотиви 
мустаҳкамланади, 
бу 
эса 
ўз-ўзидан 
бошқа 
лаѐқатларни 
жадал 
ривожланишига олиб келади. 
Кичик мактаб ѐшидаги болалар шахси ривожланишига уларнинг 
атрофидаги одамлар, ота-онаси ва айниқса ўқитувчи билан бўладиган 
муносабати катта таъсир кўрсатади. 3-4 синфларга бориб бола учун унинг 
ўртоқлари билан муносабатининг ҳам аҳамияти ортади. Бу муносабатлардан 
катталар таълим-тарбия мақсадларида фойдаланишлари мумкин. I – IV
синф ўқувчилари ўз-ўзига хизмат кўрсатиш, турли материаллардан ҳар хил 
буюмлар ясаш, ўсимликлар экиб ўстириш, уйдаги юмушларга қатнашиш 
каби бир қанча ишларда иштирок этадилар ва бу соҳада дастлабки кўникма 
ва малакаларни ҳосил қиладилар. 

Download 4.18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling