Ш. Д. Эргашходжаева, А. Н. Самадов


-расм. Кенгайтирилган рақобат концепцияси


Download 2.73 Mb.
Pdf ko'rish
bet55/151
Sana25.10.2023
Hajmi2.73 Mb.
#1721365
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   151
Bog'liq
Ш Д Эргашходжаева, А Н Самадов, И Б Шарипов Маркетинг Дарслик 2013

5.5-расм. Кенгайтирилган рақобат концепцияси 
 
Янги рақибларнинг кириб келиш хавфи. Бозорга кириб келиш эҳтимоли 
катта бўлган потенциал рақиблар фирма учун жиддий хавф-хатар бўлиб, 
фирма бу хатарни камайтиришга уриниши, ундан ўзини ҳимоя қилиши, кириш 
тўсиқларини вужудга келтириши лозим. 
Ўринбосар товарлар - муайян истеъмолчилар гуруҳи учун муайян 
функцияни бажарувчи, бироқ бошқа технология асосида ишлаб чиқарилган 
товарлардир. Ўринбосар товарларнинг бозорга кириб келишига, масалан, фан-
техника тараққиёти ёки нарх сиёсатининг ўзгариши сабаб бўлиши мумкин - 


138 
микрокомпьютерлар нархининг пасайиб бориши анъанавий почтанинг 
электрон алоқа томонидан сиқиб чиқарилишига сабаб бўлди. Ўринбосар 
товарларнинг нархи товар бозоридаги фирмалар белгилаши мумкин бўлган 
энг юқори чегара вазифасини ўтайди.
Мижозлар ўз таъминотчилари билан маълум миқдорда савдолашиш 
қобилиятига эгадир. Улар фирмани нархларни пасайтиришга мажбур қилиб, 
кенг хизматлар комплексини ва янада яхши тўлов шароитларини талаб қилиб, 
фирма у ёки бу ҳаракатининг потенциал рентабеллигига таъсир этишлари 
мумкин. Яхши шароитларга эришиш қобилияти даражаси қатор омилларга 
боғлиқ: 
марказлашган мижозлар гуруҳи ёки уни харидининг ҳажми 
таъминотчи савдосининг анчагина қисмини ташкил: бу йирик сотиш 
тармоқлари ва савдо марказлари ҳолатидир; 
мижоз томонидан харид қилинадиган товарлар унинг ўз 
харажатларининг муҳим қисмини ташкил этади, бу эса уни янада кўпроқ 
савдолашишга ундайди; 
сотиш тармоқларига кириш: янги товарларни киритишда эҳтиёткор 
бўлиш керак, кўпинча янги фирмалар янги сотиш каналини ташкил этишга 
мажбур бўлади; 
тажриба самараси ва ҳаракатлар бўйича афзалликлар; 
товарлар кучсиз дифференцияланган ва мижозлар бошқа 
таъминотчиларни топишга ишонадилар; 
таъминотчилар алмашинуви билан боғлиқ ўтиш харажатлари мижоз 
учун муҳим эмас; 
мижоз талаб, бозордаги ҳақиқий нарх ва таъминотчининг харажатлар 
тўғрисида етарли маълумотларга эга. 
Бундан келиб чиқадики, харидорларни танлаш - бу муҳим стратегик 
қарордир. Фирма мижозни танлаш сиёсатига амал қилган ҳолда ўз рақобат 
шароитини анчагина яхшилаб олиши мумкин. 
Таъминотчиларнинг мижозлардан манфаатли шартларга эришиш 
қобилияти шундан иборатки, улар ўз таъминоти учун нархни ошириши
маълум мижозга етказиб берадиган товарлар сифатини пасайтириш ёки 
ҳажмини чегаралаш имкониятига эга. Шу йўл билан кучли таъминотчилар 
мжозлар ҳаракати рентабеллигига таъсир этишлари мумкин. 
Таъминотчиларга тижорат томонидан ёрдам берувчи шароитлар 
қуйидагилардир: 
таъминотчилар гуруҳи мижозлар гуруҳига қараганда кўпроқ 
марказлашган; 
таъминотчилар ўринбосар товарлар томонидан хавфни ҳис 


139 
этмайдилар; 
фирма таъминотчи учун муҳим мижоз саналмайди
товар мижоз учун муҳим ишлаб чиқариш воситаси бўлиб ҳисобланади. 
Аниқ бозордаги таҳлилни ўтказишда иқтисобчилар томонидан таклиф 
этилган турли рақобатли тузилишларга таяниш муҳимдир. Одатда бундай 
тузилишни 4 га бўлиш мумкин: соф (ёки такомиллашган) рақобат, олигополия, 
монополистик рақобат ва монополия. 
Соф рақобат модели бозорда сотувчиларнинг гуруҳи харидорларнинг 
катта гуруҳига қарама-қарши туришининг мавжудлиги билан характерланади 
ва бу гуруҳларнинг ҳеч бири баҳоларга таъсир этиши учун етарлича кучга эга 
эмас. Товарлар аниқ белгиланган тавсифга эга. Ўзаро ўринбосар ва фақатгина 
талаб ва таклиф ўртасидаги нисбат билан белгиланадиган баҳоларда сотилади. 
Бундай бозордаги сотувчилар ҳеч қандай бозор кучига эга эмас ва уларнинг 
ҳаракати бошқа сотувчилар ҳаракатига боғлиқ эмас. Бундай бозорнинг асосий 
хусусиятлари қуйидагилардир: 
сотувчи ва харидорнинг катта миқдори; 
дифференциалланмаган, тўла ўзаро ўринбосувчи товарлар; 
бозор кучларининг тўлалигича мавжуд бўлмаслиги. 
Юқоридаги расмдан кўриниб турибдики, рақобатчилар таҳлили қуйидаги 
кетма-кетликда амалга оширилади: 
Бозорнинг тузилиши ва тавсифланишини аниқлаш. 
Таянч рақобатчилар характеристикасини тасвирлаш ва аниқлаш. 
Таянч рақобатчиларни баҳолаш. 
Рақобатчилар характерини олдиндан кўра билиш. 
Потенциал рақобатчиларни аниқлаш. 
Соф рақобатда талаб ва таклиф ўйини детерминант ҳисобланади. Баҳо 
ва таклиф этилаётган сон фирма учун ўзгарувчилар ҳисобланади. Бунда талаб 
функцияси қуйидагича тескари боғлиқлик ёрдамида таърифланади:

Download 2.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling