Ш. Д. Эргашходжаева, А. Н. Самадов


 Фирманинг рақобатбардошлилиги таҳлили


Download 2.73 Mb.
Pdf ko'rish
bet53/151
Sana25.10.2023
Hajmi2.73 Mb.
#1721365
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   151
Bog'liq
Ш Д Эргашходжаева, А Н Самадов, И Б Шарипов Маркетинг Дарслик 2013

 
5.5. Фирманинг рақобатбардошлилиги таҳлили
 
Рақобатли устунлик - товар ёки марканинг фирмага ўзининг бевосита 
рақобатчиларига нисбатан маълум бир афзаллик берадиган характеристика ва 
хусусиятларидир. Бу характеристикалар (атрибутлар) ғоятда хилма-хил 
бўлиши ва товарнинг ўзига (асосий хизматга) ҳам, асосий хизматга қўшимча 
хизматларга, ишлаб чиқариш, савдо шаклларига ҳам тааллуқли бўлиши, ҳамда 
фирма ёки товарга хос бўлиши мумкин. Демак, бундай устунлик нисбий 
бўлади ва товар бозорида ёки бозор сегментида энг яхши мавқега эга бўлган 
рақобатчига нисбатан белгиланади. Бу энг хавфли рақобатчи имтиёзли 
рақобатчи деб аталади. 


135 
Рақобатчининг нисбий афзаллиги турли омиллар билан белгиланади. 
Умуман олганда, бу омилларни улар вужудга келтирадиган ички ва ташқи 
устунликлардан келиб чиққан ҳолда икки кенг тоифага ажратиш мумкин 
Агар рақобатли устунлик товарнинг ажралиб турувчи сифатларига 
асосланган бўлса, у “ташқи” устунлик деб аталади, бу сифатлар 
харажатларнинг қисқартирилиши ёки самарадорликнинг оширилиши 
ҳисобига харидор учун қийматли бўлади. 
Бинобарин, ташқи рақобатли устунлик фирманинг “бозор қудратини” 
оширади, яъни у бозорни имтиёзли рақобатчидагига нисбатан юқорироқ 
сотиш нархларини қабул қилишга мажбур қила олади, чунки имтиёзли 
рақобатчи бундай ажралиб турувчи сифатларни таклиф эта олмайди. 
Ташқи рақобатли устунликдан келиб чиқадиган стратегия - бу 
дифференциация стратегияси бўлиб, бу стратегия фирманинг маркетинг 
соҳасидаги ноу-хаусига, унинг мавжуд товарлардан норози бўлган 
харидорларнинг истакларини аниқлаш ва қондиришдаги устунлигига таянади. 
Агар рақобатли устунлик фирманинг ишлаб чиқариш харажатлари, 
фирмани бошқаришдаги афзаллигига ёки рақобатчидан кўра камроқ таннархга 
эришишга имкон берувчи ва “ишлаб чиқарувчи учун қиймат” ҳосил қилувчи 
товарга асосланган бўлса, бундай афзаллик “ички устунлик” деб аталади. 
Ички рақобатли устунлик - фирмага кўпроқ рентабеллик келтирувчи ва 
уни сотув нархларининг бозор ёки рақобат томонидан пасайтирилишига 
кўпроқ даражада бардошли қилувчи юқорироқ “унумдорлик” оқибатидир. 
Ички рақобатлиустун асосланган стратегия - бу харажатлар бўйича 
устунлик стратегияси бўлиб, у асосан фирманинг ташкилий ва ишлаб чиқариш 
“ноу-хау”сига асосланади. 
Рақобатли устунликнинг келиб чиқиши ва табиати турлича бўлган бу 
икки тури кўпинча бир-бирига тўғри келмайди, чунки улар мутлақо фарқ 
қилувчи кўникма ва маданиятни талаб қилади. 
5.4.-расмда 
рақобатли устунликнинг қуйидаги икки саволдан 
фойдаланган ҳолда аниқлаш мумкин бўлган иккала жиҳати кўрсатилган. 


136 
М ак симал ма=бул сотиш
нархи (ЭХР га нисбатан %
да)
ЭХР - энг хавфли ра=обатчи
Идеал
зона
Таннарх (ЭХР га
нисбатан % да)
Щалок атли
вазият

Download 2.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling