Ш. Д. Эргашходжаева, А. Н. Самадов
Бозорни жалб этувчанлиги таҳлили
Download 2.73 Mb. Pdf ko'rish
|
Ш Д Эргашходжаева, А Н Самадов, И Б Шарипов Маркетинг Дарслик 2013
5.4. Бозорни жалб этувчанлиги таҳлили
Энг оддий ҳолда товар ёки хизматга бўлган талаб маълум бир жойда ва маълум бир вақтдаги савдо ҳажмига тенг бўлади. Аввало талабнинг икки даражаси: бутун бозордаги жами (ёки глобал) талаб ва фирманинг маҳсулотига ёки маркага бўлган талаб ўртасидаги фарқни аниқ ажратиб олиш керак. Бозордаги талаб - маълум бир жойда ва маълум бир даврда, маркалар мажмуаси ёки рақобатчи фирмалар учун товар бозоридаги (тармоқ ёки бозордаги) умумий савдо ҳажмидир. Буни инобатга олсак, гап “бирламчи талаб” ҳақида ёки эҳтиёжнинг муайян тоифасига мос келадиган талаб ҳақида бормоқда. Кўриниб турибдики, бу таъриф аввал асосий бозорнинг аниқлаб олинишини кўзда тутади. Фирманинг маҳсулотига бўлган талаб (маркага бўлган талаб) деб бозордаги талабнинг бир қисмига айтилади ва у товарнинг асосий бозорида фирма ёки марка эгаллаб турган бозор улушига мос келади. Шуни тушуниш муҳимки, бирламчи талаб ҳам фирманинг маҳсулотига бўлган талаб каби реакциянинг функцияси бўлиб, бу функциянинг даражаси талаб детерминанти деб аталувчи бир қатор омилларга боғлиқдир. Ушбу бирламчи талаб детерминантлари икки хил бўлади: назорат қилиб бўлмайдиган муҳит омиллари ва маркетинг омиллари. Маркетинг омиллари - бу бозорда рақобатлашаётган фирмалар томонида қилинадиган маркетинг ҳаракатлари мажмуаси, яъни умумий маркетинг босимидир. 128 Бирламчи талабнинг минимал ва максимал даражаси ўртасидаги фарқ бозор имкониятларининг кўламини характерлайди. Демак, ялпи талаб ўзининг юқори ва қуйи чегараларига эга бўлади. Жами талабнинг юқори чегарасини ифодаловчи миқдор бевосита бозор салоҳиятини акс эттиради. У ҳолда бозор салоҳияти ялпи талаб миқдорини акс эттирадиган кўрсаткич бўлиб ҳисобланади. Бозор салоҳияти айрим адабиётларда бозор сиғими тушунчаси билан тенглаштирилади. Лекин, кўпгина хорижий адабиётларда салоҳият тушунчаси ялпи талабни миқдорий кўрсаткичи сифатидагина қаралади. Бозорда доимий фаолият кўрсатаётган фирмалар ўзларига мос келувчи талаб миқдорига эга. Фирма маҳсулотига бўлган талаб миқдори ялпи талабнинг функцияси сифатида бозорда муайян фирманинг мумкин бўлган ва амалдаги улушини ифодалайди. У ҳолда фирма ўз маҳсулотларига талаб функцияси ва фирманинг иштиёқлари функцияси сифатида ялпи талаб ҳам ўзгариб туради. Бозорнинг “абсолют” салоҳияти билан бозорнинг “жорий” салоҳиятини бир-биридан фарқлаш лозим. Download 2.73 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling