Ш. Д. Эргашходжаева, А. Н. Самадов


-расм. Истеъмол товарлари туркумини ташкил этувчи товарлар


Download 2.73 Mb.
Pdf ko'rish
bet52/151
Sana25.10.2023
Hajmi2.73 Mb.
#1721365
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   151
Bog'liq
Ш Д Эргашходжаева, А Н Самадов, И Б Шарипов Маркетинг Дарслик 2013

5.3-расм. Истеъмол товарлари туркумини ташкил этувчи товарлар 
таркиби
Доимий эҳтиёждаги асосий товарлар - харидорлар томонидан дастлабки 
кўникмага, одатга кўра танловсиз, қиёслашсиз сотиб олинади. Импульсив 
тарзда сотиб олинадиган товарлар гуруҳига эса харидор доим улар ҳақида 
ўйламайдиган, лекин учраши билан харид қилинадиган товарлар киради. 
Фавқулодда ҳолатлар учун харид одатда рецептсиз сотиладиган дори-
дармонлар, уй ҳашоратларига қарши дорилар, зонтлар ва унга ўхшаш харидор 
дуч келган шароитдагина зарур бўлган товарлардан ташкил топади. 
Дастлабки танлов асосида олинадиган товарлар сафига: мебеллар, 
кийим-кечаклар, уй-рўзғор учун электр жиҳозлари киради ва у харидорларни 
қиёслашни, нарх, мода, дизайн жиҳатидан танловда бир мунча мулоҳаза 
юритишни талаб қилади. Ушбу товарлар ўхшаш (сифат жиҳатидан бир-бирига 
яқин, лекин дизайни ва нархи жиҳатидан фарқланадиган) ҳамда алоҳида 
кўринишдаги (ранги, фасони, нави жиҳатидан) харидор диди ва ҳолатига мос 
бўлган товарларга бўлинади.Алоҳида талабдаги товарлар - харидор учун ўта 
қадрли саналаётган, ўта нуфузли, машҳур фирмалар товари бўлиб, улар учун 
харидор тайинли вақт ва ҳаракатларни аямайди. 
Пассив талабдаги товарлар - харидорларга нотаниш ёки улар хусусида 
жуда кам ўйлайдиган товарлардан таркиб топади. Ушбу товарларнинг 


133 
рекламаси, сотувда кўп тарқалиши натижасида у кенг харидорлар оммасига 
етиб борди. Бундан ташқари, дафн маросими учун анжомлар,ҳаёт суғуртаси 
каби пассив талабдаги товарлар ҳам айнан шу гуруҳга киради. 
Истеъмол секторидаги хизматларга бўлган талаб худди истеъмол 
товарларига бўлган талабни аниқлагандагидек йўл билан аниқланади. Бунда 
потенциал истеъмол бирликларининг хизматдан фойдаланиш даражаси ёки 
тезлигига тўғри келадиган миқдори асос қилиб олинади. Шу билан бирга 
хизматлар талабни таҳлил қилишда эътиборга олиш лозим бўлган баъзи 
хусусиятларга эга бўлади. Бу хусусиятлар хизматларнинг моддий эмаслиги ва 
сақланмаслигидан келиб чиқади. Хизматдан фойдаланиш учун шу хизматни 
кўрсатувчи шахс ёки сервис ташкилоти билан бевосита мулоқот ўрнатиш 
зарур. 
Cаноат секторидаги талаб - ишлаб чиқариш талабидир. Бундай талаб 
сотиб 
олинган 
товарлардан 
бошқа 
ташкилотлар 
ёки 
пировард 
истеъмолчиларнинг талабини қондириш мақсадида ўз ишлаб чиқариш 
тизимида фойдаланадиган ташкилотларда пайдо бўлади. Демак, саноат 
товарлари ва ёки хизматларига бўлган талаб келгусида қондирилиши керак 
бўлган бир ёки бир неча манбаларга боғлиқ бўлади. 
Шунинг учун операцион маркетинг учун масъул бўлган ходим ўзининг 
бевосита мижозларининг талабинигина эмас, балки бевосита мижозлар хизмат 
кўрсатадиган мижозларнинг талабларини ҳам билиши ва олдиндан кўра 
олиши лозим. Акс ҳолда у ғоятда реактив фаолият билангина чекланишга 
мажбур бўлади. 
Саноат товарларига бўлган талаб уларнинг сарфланадиган материаллар, 
ярим тайёр маҳсулотлар ёки пировард маҳсулот эканлигига қараб турлича 
структураланади. Баъзи тафовутларни ҳисобга олмаган ҳолда, талабни 
баҳолаш учун зарур бўлган дастлабки маълумотлар истеъмол товарлари учун 
талаб қилинадиган маълумотлардан фарқ қилмайди. 
Талабни башорат қилиш учун қўлланиладиган услублар кўп бўлиб, 
уларнинг асосийлари қаторига қуйидагларни киритиш мумкин: 
динамик қатор экстраполяцияси; 
динамик қатор интерполяцияси; 
иқтисодий-математик моделлаштириш
таркибий моделлаштириш. 
1) Башорат қилишнинг экстраполяция услуби - бу ўтган даврда 
аниқланган қонуниятлар ва хусусиятлар йўналишини аниқлаб, келгуси давр 
учун улардан фойдаланиш демакдир. Экстраполяция турли муддатларда 
вужудга келган силжишлар, ўзгаришларни динамик қаторнинг асосий белгиси 
сифатида ифодалайди. 


134 
Экстраполяцияда динамик қаторнинг турли белгиларига кўра башорат 
қилиш мумкин. Масалан, қаторнинг ўртача даражаси; қаторнинг ўсиш 
суръатлари; қаторни таҳлилий тўғирлаш каби услублардан фойдаланиб, 
башорат қилиш учун муҳим бўлган белги, яъни ўсиш суръатлари қабул 
қилинади. 
2) Экстраполяция услубига тескари бўлган интерполяция услуби ҳам 
талабни аниқлашда қўлланиши мумкин. Ушбу услубнинг моҳияти шундан 
иборатки, у динамик қаторда етишмовчи оралиқ аъзоларини топишга 
асосланган. 
Экстраполяция услуби эса тадқиқотларда тез аниқлаш имконини берса 
ҳам, лекин у келгусидаги бўладиган ўзгаришларни инобатга олиш имконига 
эга эмас. 
3) 
Иқтисодий-математик 
услублар 
кўп 
омилли 
регрессив 
тенгламалардан иборат бўлиб, асосий кўрсаткичлар турли омиллар таъсирида 
ўзгаришини ва боғлиқликни ифодалайди. 
Иқтисодий-математик услублар қаторига чизиқли, квадрат, даражали, 
логарифмик тенгламалар тизими киритилиб, улар омиллар ҳисобини ва 
таъсирини ҳисоблашда қўлланади. Бундай турдаги тенгламалар тузиб чиқиш, 
унинг воситасида башорат қилиш бир унча мураккабдир. 
Таркибий моделлаштириш эса башорат қилишда бир-бирига боғлиқ 
бўлган товарлар кўламида кўпроқ қўлланади. Ушбу моделнинг асосий белгиси 
бу талабга таъсир кўрсатувчи омиллар муайян гуруҳга ажратилган ҳолда 
статистик жадвалда акс эттирилишидир. 
4) Эксперт услубининг моҳияти шундан иборатки, экспертлар 
бозорнинг ривожланиш истиқболлари ҳақида ўзларининг шахсий 
тажрибалари (ҳисоб-китоблари), муаммони кўра билиш кўникмаларига 
асосланиб мулоҳазаларини айтадилар ва бу маълумотлар умумлаштирилади.

Download 2.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling