Ш. Д. Эргашходжаева, А. Н. Самадов


- Бевосита савдо тизимида


Download 2.73 Mb.
Pdf ko'rish
bet63/151
Sana25.10.2023
Hajmi2.73 Mb.
#1721365
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   151
Bog'liq
Ш Д Эргашходжаева, А Н Самадов, И Б Шарипов Маркетинг Дарслик 2013

Бевосита савдо тизимида харид уйда туриб амалга оширилади ва товар 
уйга келтириб берилади: фирма воситачиларсиз бевосита сотувни амалга 
оширади. Бундай дўконсиз савдо почта орқали тарқатиладиган каталоглар, 
бевосита тарқатув, телемаркетинг, электрон воситалар орқали харидлар ва 
ҳоказолар ёрдамида амалга оширилади. 
- Бевосита муносабатлар маркетинги тизимида бевосита савдо шарт 
эмас: бу ерда вазифа доимий муносабатда бўлиш учун мижозлар билан 
бевосита алоқа ўрнатишдан иборат. 
Бу кейинги тизим оддий вертикал маркетинг тизимларига осонлик билан 
қўшила олади. Шунинг учун, “интерактив маркетинг” атамаси бу иккала 
тизимни фақат дўконсиз савдонигина англатувчи “бевосита маркетинг” 
атамасига қараганда яхшироқ қамраб олади. 
Интерактив маркетингнинг ривожланиши бу тизимларнинг иккаласида 
ҳам оддий технологик ривожланишга қараганда чуқурроқ ўзгаришларни акс 
эттиради. У коммуникация муносабатларининг янги тури ҳамда ишлаб 
чиқарувчи ва истеъмолчилар ўртасидаги бу муносабатларнинг ўсиб бораётган 
индивидуализациясини акс эттирувчи айирбошлаш жараёни билан боғлиқ 
бўлиб, оммавий маркетингнинг анъанавий монологини бозор билан мулоқот 
билан алмаштиришга интилади. Интерактив маркетинг охир-оқибатда 
шахсийлаштирилган маркетингга томон интилади. 


159 
Маркетинг муносабатларида фойда манбаи- бу мижоз бўлиб, товар ёки 
марка эмас, балки янги мижозларни жалб этишдир. Ўзаро манфаатли 
муносабатларни ўрнатишда асосий мақсад - мижозларни кенгайтириш ва 
қўллаб-қувватлашдан иборат. 
Бевосита маркетинг шаклини ажратиб кўрсатади: 
1.Почта бўйича бевосита маркетинг (директ мейл, хат, реклама, намуна, 
проспект), почта орқали потенциал мижозларга жўнатиш. 
2.Каталог ва маркетинг
3.Телемаркетинг - истеъмолчига товарни бевосита сотиш учун телефон 
тармоқларидан фойдаланиш 
4.Телевизион маркетинг - рекламани кўрсатиш, телевизор орқали 
бевосита маркетинг 
5.Электрон савдо - икки канал тизими орқали бевосита маркетинг
истеъмолчини кабель ёки телефон линиялари сотувчини компьютерлашган 
каталоглар билан боғлайди. Махсус пульт билан бошқариш, телевизорни ёқиб 
ёки персонал компьютер билан истеъмолчи сотувчи билан боғланади. 
Бевосита маркетинг ёрдамида сотиш ҳажмини ошириш мақсадида 
интеграцияланган тўғри маркетингдан фойдаланилади, яъни мультимедиа 
технологиялар йиғиндиси, унга рекламани ўтказиш, почта орқали тўғри 
маркетинг, телемаркетинг ва мижозлар билан коммивояжерларни шахсий 
контакт ўрнатишни киритиш мумкин.

Download 2.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling