Ш. Д. Эргашходжаева, А. Н. Самадов


 Туристик маркетинг концепцияси, унинг мақсади ва функциялари


Download 2.73 Mb.
Pdf ko'rish
bet137/151
Sana25.10.2023
Hajmi2.73 Mb.
#1721365
1   ...   133   134   135   136   137   138   139   140   ...   151
Bog'liq
Ш Д Эргашходжаева, А Н Самадов, И Б Шарипов Маркетинг Дарслик 2013

11.7. Туристик маркетинг концепцияси, унинг мақсади ва функциялари 
АҚШда XIX асрнинг охирларида вужудга келган маркетинг 
концепцияси Европада ўтган асрнинг 50-йилларига келиб туризм соҳаси 
профессионаллари томонидан фойдаланила бошлади. 
Туристик маркетинг бу – мижозларнинг эҳтиёжларига мувофиқ 
туристик хизматлар бозорини тадқиқ этиш ва ўзгартиришга йўналтирилган 
ўзаро боғлиқ усуллар тизимидир. 
У хизматлар соҳаси маркетингининг таркибий қисми ҳисобланади, шу 
сабабли туристик маркетинг тавсияларидан сервис хизматлари ташкил қилиш, 
уларнинг иш сифатини назорат қилиш ва режалаштиришда фойдаланиш зарур. 
Кўпинча қуйидаги таъриф фойдаланилади: туристик маркетинг бу – корхона 
фаолият юритаётган бозор талабларига қанчалик мос келишини доимий 
тадқиқ этишдир. 


305 
Бироқ, туристик маркетингга бундай умумий таъриф беришда шуни 
эсдан чиқармаслик керакки, иқтисодиётнинг фаолият тури бўйича 
фарқланадиган 56 дан ортиқ тармоқлари (ресторанлар ва меҳмонхоналар 
тармоқлари, саёҳат бюролари, транспорт ташкилотлари ва б.) томонидан 
яратиладиган туризм соҳаси маркетинг мақсадлари, усуллари ва воситалари 
фарқланишини кўзда тутади. 
Саёҳат бюролари, ресторанлар ва туризм бўйича маҳаллий бюролар, 
меҳмонхоналар учун маркетинг бир хил эмас. Олинадиган фойда ҳажмини 
ошириш истагида бўлган корхона, минтақага имкон қадар кўпроқ туристлар 
жалб қилишни режалаштирган миллий ёки минтақавий маъмурият ва туристик 
ташкилот, транспорт, меҳмонхона ва ресторан тармоқларида маркетинг 
якуний мақсадлари турлича бўлади. Уларнинг барчаси у ёки бу даражада 
маркетинг билан шуғулланади. 
Туризм соҳасида маркетингнинг аҳамияти ҳақида гапирар экан, 
америкалик мутахассис Г.Харрис: «Туризм оддий маркетинг талаб қилибгина 
қолмайди. У диққатга сазовор жойларни янада жалб этувчан қилишга 
интилиши лозим. Бу табиий туристик объектларни асраш ва уларга қарашни 
англатади. Пировард натижада айнан ноёб маданий мерос, ёввойи табиат ёки 
табиий манзаралар гўзаллиги туристларни жалб қилади» дея таъкидлайди. Бу 
таърифда туризм маркетингининг давлат аҳамияти таъкидлаб ўтилади. 
Туризм 
жаҳон 
хўжалигининг 
тармоғи 
сифатида 
тобора 
долзарблашмоқда, туризм соҳаси билан жамиятнинг кўплаб ижтимоий 
қатламлари боғлиқ бўлмоқа: 1 млрд. киши халқаро туризмда ва 2 млрд.дан 
ортиқ киши ички туризмда машғул. Кўриниб турибдики, туризм маркетинги 
дам олишга жамият эҳтиёжларини ўрганишга асосланган ҳолда тобора кўпроқ 
ижтимоий тусга эга бўлмоқда, бунинг устига, ушбу эҳтиёжларни қондириш 
учун таклифлар доираси йилдан йилга ўсиб бормоқда. Туризм маркетинги 
кундалик заруратг, сайёрамиз аҳолисининг бўш вақт ва таътилни тўлақонли 
ўтказишнинг очиқ ва яширин эҳтиёжларини ўрганиш ва қондириш воситасига 
айланмоқда. 
Юқоирда баён қилинганлардан келиб чиқиб, туризм маркетинги 
таърифи қуйидаги кўринишга эга бўлиши мумкин: 
туризм маркетинги бу – қўйилган вазияаларни тадқиқ этиш, таҳлил 
қилиш ва ҳал этиш учун ишлаб чиқилган асосий усуллари сериясидир. Бу 
усуллар йўналтирилиши лозим бўлган асосий нарса бу – психологик ва 
ижтимоий омиллар нуқтаи-назаридан одамларнинг эҳтиёжларини энг тўлиқ 
қондириш имкониятини аниқлаш, шунингдек, туристик ташкилотларнинг иш 
юритиши молиявий нуқтаи-назаридан энг оқилона бўлган, туристик 
хизматларга аниқланган ёки яширин эҳтиёжларни ҳисобга олиш имконини 


306 
берадиган усулларни аниқлашдир. 
Бу турдаги эҳтиёжлар ёки дам олиш мотивлари билан (кўнгилочарлик, 
таътил, соғлиқ, таълим, дин ва спорт), ёки тадбиркорлик гуруҳлари, оилалар, 
турли миссия ва иттифоқларда мавжуд бўлган бошқа мотивлар билан 
белгиланиши мумкин. 
Мутахассислар туристик эҳтиёжларни шакллантиришга таъсир этувчи 
омилларнинг бешта гуруҳини ажратиб кўрсатадилар. 
1.Табиий омиллар (дам олиш жойининг географик жойлашуви, иқлими, 
ўсимликлар ва ҳафвонот дунёси ва б.). 
2.Дам олиш жойининг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши (мамлакат 
тили, иқтисодий ва маданий ривожланиш даражаси). 
3.Туризм саноатининг моддий базаси (транспорт, меҳмонхоналар, 
умумий овқатланиш корхоналари, спорт-курорт корхоналари ва б.). 
4.Дам олиш жойлари инфратузилмаси (коммуникациялар, келиш-кетиш 
йўллари, ёритиш, пляжлар, боғ-парк хўжаликлари ва б.). 
5.Туристик таклиф (меҳмондўстлик ресурслари, жумладан, экскурсион, 
билим олишга оид, спорт, кўнгилочарлик, курорт ва рекреацион таклифлар). 
Туристлар ҳар бир муайян тофаси (бозор сегменти) эҳтиёжларини 
ўрганиш билан туризм маркетинги шуғулланади. 
Туристик хизматлар бозори маркетингини ўрганиш қуйидагилардан 
иборат: 
а)дам олиш инфратузилмаси, моддий базаси ва рекреацион шароитларни 
таҳлил қилиш; 
б)истеъмолчилар талабининг ривожланиш йўналишларини ўрганиш; 
в)эҳтимолий таклиф ва м авжуд талаб ўртасида мувофиқликни ишлаб 
чиқиш. 
Жиҳат туризм ташкилоти туризм маркетингининг учта асосий 
функциясини ажратиб кўрсатади: 
♦ мижозлар билан коммуникация, уларни таклиф этилаётган дам олиш 
жойи ва у ерда мавжуд сервис хизматлари, диқатга сазовор жойлар мижозлар 
кутаётган даражага мос эканлигига ишонтириш; 
♦ ривожлантириш – сотув учун янги имкониятлар таъминлаши мумкин 
бўлган янгиликлар киритини таъминлаш. Бунинг учун янгиликлар киритиш 
потенциал мижозларнинг эҳтиёжлари ва ҳохиш-истакларига мос келиши 
лозим; 
♦ маркетинг назорати – товар ёки хизматларни бозорга чиқариш бўйича 
фаолият натижаларини таҳлил қилиш (кўп сонли усуллар ёрдамида) ва бу 
натижалар туризм соҳасида мавжуд имкониятлардан қанчалик тўлиқ ва 
муваффақиятли фойдаланиш акс эттирилишини текшириш, реклама 


307 
тадбирлари харажатлари ва олинадиган даромадларни қиёсий таҳлил қилиш. 
Бу функцияларни амалга ошириш учун фирма мос келувчи ахборот 
тўплаши ва таҳлил қилиши лозим. Туризм бизнесида ахборот тармоғи расмий 
ахборот манбаларидан, шунингдек, жойларда кузатув, сўров, суҳбат ва 
экспертиза давомида тадқиқот натижаларида олинган махсус ахборотлардан 
фойдаланишни назарда тутади. Ахборот тўплаш кўпинча катта маблағ 
сарфлашни талаб қилади, шунинг учун ахборот маълумотлар тўпламини 
оптималлаштира олиш зарур. Бу ҳам маркетингнинг вазифасидир. 
Туристик ташкилотлар ўртасида тафовутлар мавжудлигига қарамай, 
уларнинг маркетинг фаолияти учун зарур бўлган ахборотни қуйидаги тарзда 
тавсифлаш мумкин: 
♦хорижий туризм бўйича: касб; жинс; саёҳат мақсади; ташриф 
буюрилган мамлакат ва шаҳар; ташриф вақти; жойлаштириш ўрни; транспорт 
тури ва транспорт воситалари; саёҳатни ташкил қилиш; 
♦ жойлаштириш фонди бўйича маълумотлар – меҳмонхона тоифаси; 
ўринлар сони; тарифлар; жойларнинг банд бўлиш фоизи; қулайлик ва узоқлик 
даражаси ҳақида маълумотлар; 
♦ туристик хизматлар ҳақида маълумотлар – солиқлар бўйича молиявий 
кўрсаткичлар; инвестициялар ҳажми; бозо ҳақида мутахассислар фикри; 
♦ бошқа ахборотлар: денгиз транспорти, темирйўл транспорти, 
автомобиль транспорти ва авиатранспорт ҳақида; банклар ҳақида; ресторанлар 
ҳақида; магазинлар ҳақида; халқ байрамлари ҳақида ахборот. 

Download 2.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   133   134   135   136   137   138   139   140   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling