Ш. Д. Эргашходжаева, А. Н. Самадов


Download 2.73 Mb.
Pdf ko'rish
bet145/151
Sana25.10.2023
Hajmi2.73 Mb.
#1721365
1   ...   141   142   143   144   145   146   147   148   ...   151
Bog'liq
Ш Д Эргашходжаева, А Н Самадов, И Б Шарипов Маркетинг Дарслик 2013

research
ушбу 
ҳолатда 
фирмани 
қизиқтираётган бозорни бевосита жойида тадқиқ этишни ифодалайди. У 
бозорни ўрганишнинг энг самарали усули ҳисобланади, чунки ноёб бирламчи 
ахборот олишга имкон беради, лекин шу билан бир пайтда энг қиммат ва 
мураккаб тадқиқот ҳам саналади, шу сабабли унга фақат йирик 
компанияларгина мурожаат қилади. 
Ушбу усулнинг афзаллиги шундаки, у потенциал харидорлар билан 
шахсий мулоқот ўрнатиш, харидорлар ўртасида анкета сўровлари ўтказиш ва 
ҳ.к. имконини беради. Бозорни жойида ўрганиш қимматга тушсада, реал 
харидорлар талабини баҳолаш имконини берадиган, унинг омилларини 
шакллантирадиган бирламчи ахборот олиш ва уни қайта ишлаш, фирма 
раҳбарияти томонидан хорижий бозорда ҳаракат стратегияси ва тактикасини 
ишлаб чиқишда натижаларни ҳисобга олиш имконини беради. 
Лекин шунга қарамай, бир қатор объектив сабаблар туфайли хорижий 
бозорларда маркетинг тадқиқотлари асосан иккиламчи ахборотга асосланади. 
Ички бозорларда кенг фойдаланиладиган анкета сўровлари мамлакат 
ҳудудидан ташқарида камдан-кам ишлатилади, бирламчи маркетинг ахбороти 
тўплаш учун эса бошқа усул – кузатув усули қўлланади (масалан, кўргазма, 
ярмарка, ишбилармонлик сафарларида ва ҳ.к.). 
Ўзининг молиявий, ишлаб чиқариш ва технологик имкониятлари 
таҳлилига таяниб, фирма ўз фаолияти билан у ёки бу сонли бозор 
сегментларини қамраб олиш даражаси ҳақида муҳим стратегик қарор қабул 
қилади. 
Фирма ҳаракатлари амалиётда вазият қараб қўлланадиган бозорни 
қамраб олишнинг бешта усулларидан истлаган бирини қўллашда самарали 
бўлиши мумкин: 


320 
♦ битта сегментда марказлашув; 
♦ маҳсулотнинг ихтисослашуви; 
♦ бозор сегментининг ихтисослашуви;
♦ танланма ихтисослашув; 
♦ бозорни тўлиқ қамраб олиш. 

Download 2.73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   141   142   143   144   145   146   147   148   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling