315
Жаҳон иқтисодиётининг глобаллашуви ва байналмилаллашув жараёни
жаҳон бозорида чуқур ўзгаришларга олиб келди. Бундан ўн йил олдин миллий
чегаралар доирасида ўзини бемалол ҳис қилиб юрган кўплаб корхоналар ўсиб
бораётган рақобатга дуч келди ва ташқи бозорларда янги ўсиш катализаторлар
излашга мажбур бўлди.
Халқаро маркетингдан фойдаланиш фақат
савдо операцияларига
алоқадор эмас, балки ташқи иқтисодий алоқаларнинг бошқа соҳаларида ҳам
амал қилади: қўшма корхона ва шўъба корхоналар ташкил этиш, илмий-
техник
айирбошлаш, лицензия ва ноу-хаулар бериш, транспорт, суғурта,
туристик ва бошқа хизматлар кўрсатиш; халқаро ижара операциялари ва ҳ.к.
Халқаро маркетингнинг замонавий моделини
шартли равишда ишлаб
чиқариш-инвестицион модель деб аташ мумкин (аввалги савдо-воситачилик
моделидан фарқли равишда). У сифат ўзгаришларига учради, халқаро
маркетингда кўпинча нафақат миллатлараро, балки глобал маркетинг
сифатида кўриб чиқиладиган юқори даражага эришди.
Do'stlaringiz bilan baham: